Вторник, 24-03-19, 12:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ
1 2 3 4 »

Лаънат бўлсин сенга, Рустам Иноят!

Чорак аср ўтди, бу эл бошидан,
Зулм кўрди золим бир юртбошидан.
У золим ўлса ҳам барибир ҳали,
Зулм йўқ бўлмади, қари ёшидан.
Элга кўрсатмади ҳаргиз ҳимоят,
Худодан топсин бу Рустам Иноят.

Шунчалик бўларми айтинг одамлар?,
Тугамасми асло бу ташвиш ғамлар?!
Қанча зулм кўрдик зиндонларда биз,
Эсимдан чиқмайди ҳеч ўша дамлар!
Безор бўлди барча шаҳар, вилоят,
Сени ҳам ер ютсин, Рустам Иноят!

Огоҳ бўлингизлар эй мусулмонлар,
Ҳалиям турмада оқмоқда қонлар.
Чорак асрдирким зиндон қаърида,
Азоб чекмоқдалар қанча инсонлар?!
Тўқиб турли сохта, эртак ривоят,
Элга зулм қилдинг, Рустам Иноят!

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 555 | Добавил: himoyachi | Дата: 19-10-29 | Комментарии (0)

Бугун телевидениега сиёмкага борсам румолда қўйишмади. Орқага ўрашга мажбур бўлдим. Кўнглим хижил тортди.
Ҳайрулло ака билан шу мавзуда гаплашдик. Уни қарангки аёллари бошда румол билан бозорга борса, Сотувчи ўшликмисиз дебди. Йўқ ,ўзбекман деса...ҳаа ,ўшда ҳамма шунақа ҳижоб ўрайдида деб ҳайратланганмуш...шундан тасирланиб хозирни ўзида шеър ёздим деб қолдилар.

Исломга хос муслималар фақат Ўшда қолганми?

Бир шеър ёзай чиқиб кетсин ичимдаги аламим,
Ёзмай десам дод солмоқда қўлда туриб қаламим.
Англамадим бу нималар, Шайтон куйин чалганми.
Исломга хос муслималар фақат Ўшда қолганми?

Ё, Хадича онамиздан мерос қолган у, одат,
Бошда рўмол хиджобини ор деб билади фақат,
Хамза ёққан хиджоблари бир умрга ёнганми,
Ислом суйган мусълималар ёлғиз Ўшда қолганми,

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 611 | Добавил: himoyachi | Дата: 19-04-15 | Комментарии (0)

ТУЗАРМИДИ

Нега бунча одам кўп.,
ё бугун бозормиди,
Нон нархи ошиб кетса.,
шоирим шеър ёзармиди?!

“Мерс” минган бу бойвачча
ўрисми ё карисми,
Ҳамма жойин жун босган
армани ё озармиди?!

Тонг отгунча ресторанда
белозим сингилжонлар,
Оқила бўлса она –
қиз кўча кезармиди?!

Русёга кетган ошнам
бир йилдирки бедарак,
Маша, Паша топиб олган,
ё келиндан безормиди?!

Қозоқ элга кетди яна
иш излаб ярим овул,
Отаси мард бўлсайди.,
ул қудуқ қазармиди!

Ё, бу элга қарғиш теккан.,
икки бўлмас ҳеч бири,
Бирор жўмард чиқсайди
балким юрт тузармиди...

Хатрокул Аскар

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 417 | Добавил: himoyachi | Дата: 19-04-10 | Комментарии (0)

Хамроқул Асқар
Ёвуз хитой режими турк дунëсининг буюк қўшиқчиси¸ дутор қироли Абдураҳим Ҳайитни қамоқда ўлдириб энг қабиҳ жиноят содир этди. Лекин, бу ёвузлар буюк ҳофизнинг қўшиқларини ўлдираолмаслар....
                      ·Дедим:
«Саҳар вақти кўрдим кўзим султонин
Дедим: «Султонмисан?» У деди «Йўқ йўқ» .
Кўзлари ëлқинли¸ қўллар хиноли
Дедим «Чўлпонмисан ?» У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Исминг нима?». Деди: «Ойхондир».
Дедим: «Юртинг қаер?» .Деди: «Турфондир».
Дедим: «Бошингда не?» Деди: «ҳижрондир».
Дедим: «ҳайронмисан ?» .У деди: «Йўқ йўқ» .

Дедим: «Ойга ўхшар..» Деди: &laq ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 567 | Добавил: himoyachi | Дата: 19-02-11 | Комментарии (0)

Ҳамроқул Асқар
                   Т Ў Л А Р

Куз келса чаманлар хасларга тўлар,
Юраклар бир мунгли сасларга тўлар.

Баҳор келгайму деб энтикса диллар,
Соғинчлар қирлару пастларга тўлар.

Ажрата олмасанг яхши ёмонни,
Ватанинг беватан касларга тўлар.

Қирғоғидан тошса зулм тўфони,
Томоқлар қовжираб басларга тўлар.

Дийдорини сўраб оҳ чексак агар -
Осмонлар Ҳақ деган дастларга тўлар.

Саҳар ибодатга шошса мўминлар,
Мачитлар дуодан мастларга тўлар.

Зулмат абадиймас, келар ҳур замон,
Дўстларнинг қучоғи дўстларга тўлар.

04.03.1990 йил.

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 461 | Добавил: himoyachi | Дата: 19-02-11 | Комментарии (0)

Азамжон Фармонов

Дадажонин зор-интизор кутган қизим

Қабул айланг энг аввало саломимни,
Йўллаяпман сизга шеърий каломимни.
Мактубингиз ўқиб битдим жавобимни,
Дадажонин зор-интизор кутган қизим,
Бир-биридан ажиб шеърлар битган кизим.

Бунча ширин, самимийдир сўзларингиз,
Иффат, ибо, меҳр тўла кўзларингиз.
Нурли чирой сочиб турсин юзларингиз,
Умримга бахт, мазмун олиб кирган қизим,
Қорбобонинг сохталигин билган қизим.

Она қизим дея сизни эркалайман,
Доно қизим, дея сизни эркалайман.
Узоқ умр, соғлик, тинчлик, бахт тилайман,
Қалби имон нури билан тўлсин қизим
Юрагимга қувонч ато қилган қизим.

Озодбекнинг жондан азиз жигарисиз,
Аянгизнинг жондан ортиқ кўрганисиз.
Бўлинг доим ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 542 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-08-19 | Комментарии (0)

Отанг онанг омонат

Бир уйда неча жонсан,
Бир-бирингга мехмонсан.
Ота-онанг бағридан сўнг,
Оввора ю жахонсан.
Эсла нечта жон эдинг,
Кандай мехрибон эдинг.
Сиғардинг бир тўшакка,
Тўярдинг бир емакка.
Энди эса ховли тор,
Ховли эмас дунё тор.
Бир кориндан тугилган,
Ака укага агёр.
Елдай учди болалик,
Сувдай оқди болалик.
Отанг онанг омонат,
Йўлинг пойлайди шурлик.
Аканг ҳолин билмайсан,
Опангдан хол сўрмайсан.
Отанг онанг ғанимат.
Ойда бир бор кўрмайсан.
Рўзғор юки зилмикин,
Ёки ёр ширинмикин.

Уйдан ортиб хол сўрмоқ
Шунчалик қийинмикин

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 522 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-27 | Комментарии (0)

Бошимизга битта иблисни ҳукмдор этмагил

Синовларни эй Худоё, бизга бисёр этмагил,
Энди яна мустабид зулмига дучор этмагил.

Бир асрдан ошдики хору залил бўлган бу эл,
Шунча хорлик устига бизни яна хор этмагил.

Мусулмон эл бўлди охир дину имондан жудо,
ИАКдек бадбахт касофатга гирифтор этмагил.

Аё раббим иззату қудрат санинг измингдадир,
Бошимизга битта иблисни ҳукмдор этмагил.

На дунёмиз бўлди обод, ва на обод охират?,
Икки дунёнинг жазосига сазовор этмагил!

Бухорийлар зурриёди йўли йўқ, гумроҳ бугун,
Буюк турк қавмин залолат даштида зор этмагил.

Иззат шараф йўл ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 908 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-24 | Комментарии (0)

Қозилар

Қозилар кимлигин кунлардан сўранг,
Қилмишин қаролигин тунлардан сўранг,
Вужуди тилкапора-хунлардан сўранг,
Номингиз нимадир ўзингиз айтинг,
Ноҳақлик йўлидан орқага қайтинг.

Қозилар кимлигин ойлардан сўранг,
Бечора камбағал, бойлардан сўранг,
Тупроғи тиллоли жойлардан сўранг,
Номингиз нимадир ўзингиз айтинг,
Ноҳақлик йўлидан орқага қайтинг.

Қозилар кимлигин тутқундан сўранг,
Кулларга кўмилган учқундан сўранг,
Қирғоққа қамалган тўлқиндан сўранг,
Номингиз нимадир ўзингиз айтинг,
Ноҳақлик йўлидан орқага қайтинг.

Қозилар кимлигин сўранг осмондан,
Танаси топталган жони омондан,
Ўнгдану-сўлдану тўртта томон ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 517 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-18 | Комментарии (0)

Cовет “зиёли”лари

Олиб даҳрийлардан таълим -тарбия,
“Доҳийлар” шаънига куйлаб мадҳия:
“Дунё бизники, бу қандай яхши-я,
Аждодимиз маймун экан майли-я,
Ёлғондир дин, имон,эҳсон, хайрия.
Яралдик ўзимиз - эволюция,
Кейин қилдик мана революция”.

Мана шу ғоялар фидойилари,
Бўлган ўзбек совет “зиёли”лари.

Қаранг буларга бир, дилда иймон йўқ,
Охират хавфи йўқ, қийнар виждон йўқ,
Муқаддас нарса йўқ, умид армон йўқ,
Аждодлари маймун бўлган - гумон йўқ,
Жаннат ҳам, дўзах ҳам, охир замон йўқ,
Ўлдингми - йўқ бўлдинг, энди нишон йўқ,
Тириксан, ўйнаб кул, кейин имкон йўқ,
Бу шиорсиз сенга мартаба, шон йўқ.

“Доҳиёна” йўлнинг фидоийлари,
Бўлган бизнинг совет “зиёли”лари.
... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 541 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-16 | Комментарии (0)

Гулзамон Акбар

ГУЛЛОЛА ВА ЗИЛОЛАМГА
ТИЛАГИМ !

Кетиб кўнгилдан кирлар ,
Ёмғир ойи бошланди .
Томчи томчи дуолар ,
Қалбимда хўп жўшланди

Осмонларнинг ойчаси ,
Омон келсин мен сари .
Икки қизим Лола ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 642 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-14 | Комментарии (0)

Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
 
Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
 
Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 586 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-12 | Комментарии (0)

Ҳасрато ўтмоқда умрим охиратни ўйламай

Сўрсаким Раббим нечун қилмай ҳаё этдинг гуноҳ,
Ёшуруб элдин ани тутдинг нечун сен эгри роҳ.

Бетайин бўлгач жавобим юз қаро бўлган куни,
Ким манга ҳолим сўраб, илким тутиб, бергай паноҳ.

Ҳасрато ўтмоқда умрим охиратни ўйламай,
Ҳеч кишида йўқ бақолик менга бўлгандек мубоҳ.

Шарбатин тутса қўлимга ногаҳон аччиқ ажал,
Ким ҳимоя айлаб андан, тутқазар қўлга силоҳ.

Сўрсаларким, айт амалниким, сенга бергай нажот,
Не дегайман, солмадим-ку динима лойиқ нигоҳ.

Ҳашру Жамъу Дин дебон келгач Қиёмат номлари,
Ҳам ўлим ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 561 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-10 | Комментарии (0)

Kулганлар қанча

Кулгули нарсага кулади инсон,
Кулишга баҳона кўп экан чунон.
Кулишга арзиса, кулишсин майли,
Кулишга арзийми, дин билан имон?!
Ўзини билимдон билганлар қанча?!
Дин, имон устидан, кулганлар қанча?!

Бизку ишонамиз бўлар қиёмат,
Бу дунё барчага, беш кун омонат.
Мезонлар бузулса, садоқат бўлмас,
Шараф ҳисобланар элга хиёнат.
Ўз халқин миллатин қирганлар қанча?!
Элин қон қақшатиб, кулганлар қанча?!

Жонфидолар ўрни қабр, зиндондир,
Замонасоз нокас, зўр, қаҳрамондир.
Юз йил бўлди аҳвол ўша, ўзгармас,
Бугун ҳам шу давр, ўша замондир!
Давру давронини, сурганлар қанча?!
Ҳаммани устидан кулганлар қанча?!

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 602 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-08 | Комментарии (0)

Бисмиллохни айтганди.

Ўлим келиб тўсатдан,
Бир йигит барвақт ўлди.
Гуноҳлари кўп экан,
Кабри оташга тўл ... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 515 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-08 | Комментарии (0)

Мучал билан улчанар одамнинг ёши,

Акилли ёки ахмок дунгалак боши.

ОДАМЛАР БОР

Одамлар бор, одамларнинг накшидир,

Одамлар бор, хайвон ундан яхшидир.

Одамлар бор, хаётда уз урни учун яшар,

Одамлар бор, думбирадек корги учун яшар.

Одамлар бор, бол ичиб хам уролмас янток,

Одамлар бор, сув ичиб хам кукартирар бог.

Одамлар бор, йикилганни суяб куяди,

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 621 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-07-01 | Комментарии (0)

ПОДА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Гуноҳга чўмилар Худосиз миллат,

Унга сўқирлигу қўрқоқлик қисмат,

Маърифат - иллату, жоҳиллик - ҳислат.

Подадан фарқи йўқ: кор қилмас ҳикмат.

Даъват қилса ҳам-ки оқилу нотиқ,

Унга қулоқ солмас нодону фосиқ.

Юзланмас экан Тангрига халоиқ,

Пода бўлиб қолар жазога лойиқ.

Подадан йироқ қил мени, Худойим!

Қабрим қабрига тегмасин, Илоҳим!

Н ... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 539 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-24 | Комментарии (0)

ФАРҚИЯТ

Бадбўйдир бугунги золимзодалар: На ғурур бор уларда, на бир орият.

Макка мушриги ҳам тоза улардан, Абу Лаҳабда ҳам бўлган лафзият.

Кун бермай Расулга, қувиб юртидан, Демаганлар изидан: “У – ватангадо!”.

“Уни биз ҳайдадик”, - дея ортидан, Динга душманлигин айтган баралло.

Куфрида самимий бўлган ўшалар, Ширки учун улар қила олган жанг.

Чиқармикан бугунги сассиқзодалар Очиқ олишувга, қўлга олиб найз?!

“Биз ҳам мусулмонмиз”, - дея, илоннинг Йўлидан юрмаган қурайшзодалар.

... ДАВОМИ »

Прикрепления: Картинка 1
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 630 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-24 | Комментарии (0)

ХАЛҚ УЧУН

Сўзига амал қилмаc, Ўзбекнинг шоирлари,

Хақиқату ширин сўзи бўлмас даркор халқ учун.

Хокимчалар! пора олиб, миллат шанин булғаманг,

Семирманг харомдан еб, бўлинг бемор халқ учун.

Етиштирб мева полиз, дехқон емоққа мухтож,

Ўзгалар рохат қилурлар, бўлмасми ор халқ учун.

Эр йигитга қўрқув йўқдир, ўлим йўқдир хеч қачон

Юзланса мушкул мусибат, бўл харидор халқ учун.

Мураббийлар тўғри бўлса, фатво берса орифлар,

Иншааллоҳ келгай бир кун, одил сардор халқ учун.

... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 483 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-24 | Комментарии (0)

Дунёнинг қисмати

Бу синов дунё, қаранглар, Ҳақ бўлак, ёлғон бўлак,

Ҳақ Таъоло соҳиби ҳақдир аниқ, шайтон бўлак.

Одамизод гарчи Одам бирла Ҳавво наслидан,

Энди бу кун тил бўлак, миллат бўлак, ошён бўлак.

Ҳар бирини ўз йўли, ўз давлати, ўз дини бор,

Бир-бирин инкор қилурлар, эътиқод, иймон бўлак.

Ким насоро, ким яҳуд, ким бутпараст – оташпараст,

Аҳли тавҳидларни қилди оқибат Қуръон бўлак.

Бир-бири бирла ҳамиша ўртада бордир низо,

Xар қаюда куч бўлак, қудрат бўлак, имкон бўлак.

... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 568 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-23 | Комментарии (0)

                    Кўзгу

Кўзгуга боқамиз, кўзгу-чи бизга,
Қийшиқ башарангиз кўринар сизга.
Хулоса чиқармай кўзгу сиридан,
Қутила олмаймиз виждон киридан...

Тўрларнинг тўрида ўтирар ўғри,
Остона ортида мазахдир тўғри.
Тоғнинг тепасида тўла каламуш,
Тинмайин кемирар олтину кумуш.

Отарга қоровул ашшадий бўри,
Қўчқорлар қаролдир, совлиқлар чўри.
Омборнинг калити мудом сичқонда,
Мунтазам камомад арпаю-донда.

Қонларни сўришган битлар, каналар,
Камондек эгилган жонсиз таналар.
Захарли тилларини чиқариб илон,
Чақиб ўлдиради бермасдан имкон.

... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 571 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-20 | Комментарии (0)

Қўрқмайман

Мен қудратли душманимдан қўрқмайман,
Бир кун чиқар жон танимдан, қўрқмайман,
Ҳаммамизга омонатдир бу дунё,
Жонимга ташна ғанимдан қўрқмайман,
Мен мардликни билмагандан қўрқаман.
Мен Худодан қўрқмагандан, қўрқаман.
... ДАВОМИ »

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 559 | Добавил: himoyachi | Дата: 18-06-20 | Комментарии (0)

Ш А Х И Д   Ў Л Г А Н Л А Р  Ҳ А Қ И.

Бош  эгиб, таъзим қилайлик, шахид бўлганлар ҳақи,
Жон Ватаним! Ҳалқим дея жангда ўлганлар ҳақи!

Неча минглаб паҳлавонлар, қахрамонлар кетдилар,
Ғунчадек очилмайин, эрта сўлганлар ҳақи!

Жон фидо айлаб Ватанга, ёвга нафратлар сочиб,
Ўн саккиз, ўн еттига энди тўлганлар ҳақи.
 
Кўксини қалқон этиб, тўп ва ўққа тутдилар,
Жисму жонин куйдириб ким ўтга солганлар ҳақи.

Ёш келин, қизлар, жувонлар қолди мангу тул бўлиб,
Қаллиғин, сингилларин қасдин олганлар ҳақи!

Мард йигитлар жангга кирди, ортда қолди ўзгалар,
Ногирон, ночор, ялонғоч хор бўлганлар ҳақи!

Эй Қодирий,  сажда қилгин қаҳрамонлар пойига,
Куну тун қонлар кечиб, жангда ўлганлар ҳақи!


Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
Саттаров,халқ табиби рухшунос олим

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1179 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-05-05

Саиджаҳон Равоний
                                       АРУЗ ЛУҒАТИ
Кириш сўзи

Кеийнги пайтларда Интернетда дейсизми, газета ва журналлар
саҳифаларида дейсизми, янги китобларда дейсизми, хаваскорлардан
тортиб, манаман деган таниқли шоирларгача битган, ғазал ва
мухаммасларини ўқиб, аруз вазни аянчли таназзулда эканлигини гувоҳи
бўласиз. Бехато ёзилган биронта ғазал ё мухаммас, ё рубоийни
тополмайсиз. Арузнинг энг "билағонлари”, рамал баҳридан "фоилотун
фоилотун фоилотун фоилун” вазнини чала-чулпа ўрганиб олиб, "ижод”
қиладилар-ки, арузда ўзларини олим санайдилар.

Камина, аруз вазнида деб, талқин берилиб, ғазал ва муҳаммаслар
"сайланма”си, яъни, энг са ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1940 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-04

Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР
***
1. Сонет
2. Ғазал
3. Таржима
4. Тахмис
*****
1. БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМГА

Қанча-қанча тарихий зот бор,
Бир-биридан буюк ва машҳур.
Қанчасининг диёрларда хур,
Хайкаллари турар улуғвор.

Эъзоздадир буюк адиблар,
Саркардалар, шоҳлар, қироллар.
Эъзоздадир фазлу камоллар –
Буюк олим, буюк табиблар.

Йўқдир илло зарра эътироз,
Буюкларга жоиздир эъзоз –
Улар мангу бекаронадир.

Барчасига қилсам-да қуллуқ,
Дунёда енг мен учун улуғ
Дилкаш Анна Михайловнадир!
*****
2. ТОПДИ ДОВРУҒ
Баҳодир Чориевга, таваллуд кунига
бағишлов:
***
Бадиа таъб ишбилармон асли ул пеш,
Аввалига борди барча ишлари беш.

Ҳар жиҳатдин хонавойрон ҳолда ётғон,
Обу тоб айлади қорхонасин ул Кеш.

Дасту поси лаҳза тинмай, қилди меҳнат,
Инчунин кам-кам анга бўлди зафар эш.

Ришвахўрлар чиқиб илло ҳар тарафдин,
Бер дея "кўк” мунтазам, кўб урдила ... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1235 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-17

Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ



Бесплатный хостинг uCoz