Вторник, 24-03-19, 09:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 19 » Ўзбекистонга қайтган аëл қамоққа олинди
09:21
Ўзбекистонга қайтган аëл қамоққа олинди

Андижонга қайтган қочқин аëл қамоққа олинди

Австралияда бошпана топган 45 яшар Дилором Абдуқодирова БМТ Қочқинлар идораси ëрдамида учинчи давлатларга олиб ўтилган юзлаб андижонликларнинг бири.
Турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди Ўзбекистонда қолган Дилором Абдуқодирова тўрт йилдан бери 100 нафарга яқин андижонлик қатори Австралия жанубида бошпана олиб, яшаб келаётган эди. Шу йил бошида у Ўзбекистонга қайтишга қарор қилади. Австралиядан телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири Дилором Абдуқодирова ўтган ҳафта қамалганини билдирди.

Шавкат Эгамбердиев: Бу опамизнинг хўжайинлари атрофидаги таниш-билиш¸ милиция ходимлари билан гаплашганда "Аëлларга тегилмайди. Қўрқмай келаверишсин. Эркакларга бирор нарса дея олмайману¸ айнан аëлларга ҳукумат тарафидан ҳеч нарса бўлмайди. Фақат озгина чақирилиб¸ бир нима қилиб қўйилади” деб оғзаки ваколатлар беришган экан. Маҳалла оқсоқолларигача бу ҳақда айтишган экан. Шунга мувофиқ бу опамиз кетишга қарор қилди. Ҳар кимнинг ихтиëри ўзидаю. Бу ерда қолган бошқа оналар бор¸ кексалар бор. Улар ҳам "Шу опага ҳеч нарса бўлмаса¸ биз ҳам қайтамиз” деган кайфиятда туришган эди. 7 январда кетган бўлса¸ 8 январ куни Тошкентга тушганлар. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган.

Озодлик: Уни қисқа вақт аэропортда ушлаб туришганми?

Шавкат Эгамбердиев:
8 январда Тошкент аэропортига боришган. У ерда расмиятчилик ишлари бўлган. Булар "Ватанни ноқонуний тарк этган. Ноқонуний чегарадан кириб келган” деган нима қўйганда энди. Тошкентда терговлар бўйича тўрт кун ушлаб туришган. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган. Шу куни яқинларининг¸ фарзандларининг бағрига эсон-омон етиб борган. Маҳалла-кўй¸ қариндошлар ҳаммаси зиëратга келишган. Ҳаммаси яхши бўлиб турган. 1 мартдан мунтазам равишда бу кишини терговга чақириш бошланган. 12 март куни чақиришгандан сўнг сўроқ-саволдан кейин уйига бормаган. Шу ерда олиб қолишган. Ҳозирги кунда Андижон шаҳар Навоий проспектидаги шаҳар Ички ишлар бўлимида сақланаяпти шу опа. Аввалига уч-тўрт кун фарзандлари ва хўжайини бориб хабар олиб турган. Озиқ-овқат бериб туришган. Орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин бунақа хабар олишни ҳам тўхтатиб қўйишган. Ҳозир ҳеч кимга маълумот беришмаяпти. Бу ишни олиб бораëтган терговчининг исми Ғуломов Денис экан.

Озодлик: У аëлга нима айб қўйилаяпти экан?

- Улар таъкидлагандай ҳозир фақат чегарани бузиб ўтиш эмас экан. Улар "Агар биз қўйсак¸ чегарани ноқонуний бузиб ўтди деган нима қўямиз. Шунга қанчадир жарима тўлайсиз. Бир-бир ярим миллион атрофларида жаримаси бор¸ холос. Сиз хавотир олманг” деб хотиржам қилиб¸ кўнглини кўтариб келишган. Аслида ниятлари бошқа экан. Кейин биз ҳам ҳайрон бўлиб қолдик. Опамиз асли соддагина меҳнаткаш ўзбек аëли. Нимага ҳукумат бу даражада пасткашликка бориб кетаяпти¸ дейди Австралиядан телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири.
http://www.ozodlik.org/content/article/1988552.html

Австралиядан Андижонга қайтган қочқин озодликдан маҳрум этилди

Андижонликлар

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга қайтган андижонлик қочқинлар босимлар остида қолишганини маълум қилишган

Андижондаги маҳкама Австралиядан қайтган қочқин Дилором Абдуқодировани Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва ноқонуний ташкилотга аъзолик бандларида айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этган.

45 ёшли Дилором Абдуқодирова устидан маҳкама уч кун давом этди.

Ўтган ҳафтада Абдуқодирова хоним устидан маҳкама бошланган, бироқ унинг қариндошларига бу ҳақда хабар берилмаган.

Яқинларининг Би-би-сига айтишларича, маҳкаманинг биринчи мажлисида Дилором Абдуқодирова ўзига қўйилган айбловларни рад этган, айбларни бўйнига олмагани учун қийноқларга тутилган ва дўппосланган.

28-апрел куни ўтказилган маҳкаманинг иккинчи кунида Абдуқодирова оила аъзоларининг иштирок этишларига рухсат берилган.

Яқинларига кўра, Дилором Абдуқодирова ўша куни ўта абгор жисмоний ҳолда бўлган.

"Унинг юзлари кўкариб, шишиб кетган ва аҳволи жуда ёмон. Нима деяётганини ўзи билмайди", деб айтган унинг синглиси.

Дилором Абдуқодирова бундан беш йил илгари - 2005 йил 13 май хунрезлиги ортидан Андижондан қочган, аввал Қирғизистон, кейин эса Австралиядан бошпана топганди.

Ўзбекистонда унинг тўрт фарзанди ва турмуш ўртоғи қолганди.

У билан Ўзбекистонни тарк этган укаси Муҳаммаджон Мўминовнинг айтишича, шу йиллар давомида Ўзбекистон расмийлари томонидан опасининг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларига босим ўтказиб келинган, Абдуқодированинг ватанга қайтишини талаб қилишган.

Шу йил январида Тошкентга қайтган Дилором Абдуқодирова тўрт кун ҳибсда сақланиб қўйиб юборилган, бироқ март ойида унинг устидан жиноий иш очилган.

Дилором Абдуқодирова Андижон воқеалари бўйича Олий судда ҳукумат қўшинлари халққа қарата ўқ очди дея гувоҳлик берган Маҳбуба Зокированинг опаси.

Бундан олдин андижонлик қочқинларнинг бир гуруҳи ватанига қайтганди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга қайтган қочқинлар босимлар остида қолишганини маълум қилишган, айрим қочқинлар яна мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.


Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 3404 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz