Вторник, 24-03-19, 06:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Декабрь » 31 » Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир
03:50
Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир
Би-би-си мехмони Швецияда муҳожиротда истиқомат қилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Муҳиддин Қурбонов
Жорий 2009 йил ўз поёнига етиб бораркан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию, яна нималардан афсусда? Янги йилдан кутаётган умидларию, режалаётган ишлари қандай? Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги Йил арафасида айни шу саволлар билан бугун турли сабаблар билан муҳожиротда кун кечираётган турфа ўзбекистонликларга мурожаат этган. Навбатдаги қаҳрамонимиз ҳозир Швецияда муҳожиротда истиқомат қилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Муҳиддин Қурбонов.

Муҳиддин Қурбонов: Энди, Швециядан туриб, Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятини тузганлигимиз бизнинг узвий ишлаб туришимизга асос бўлган. Мана шу ташқаридаги аҳволларнинг ҳам жуда яхши мониторингини ўтказиб бораяпмиз. Энди шу йил давомида мен ташқарида асосан бошпана сўраган мигрант ўзбекистонликларга ёрдам бераяпман. Хуллас, тахминан 40-50 тача одамга шахсан ёрдам бериб, хат-пат қилдик...

Би-би-си: Энди, масалан, хориждаги ўзбек фуқаролари қанчалик ҳимояга муҳтож деб ўйлайсиз?

Муҳиддин Қурбонов: Уҳ-ҳууу, хориждаги ўзбек муҳожирлари, энди жуда ачинарли аҳволда-да! Булар 100 фоиз ҳимояга муҳтож, юз фоиз! Бу ерда уларнинг иши ҳукуматлараро иш бўлганлиги учун, масалан, бир ташкилотда иш йўқ, ташқарида ҳам одамлар ишлаймиз, бошқа қиламиз деб келишади, ўша арзимаган пулга зор бўлиб, йиллаб ишламаган ўзбеклар билан учрашяпман, "просто” ачинаман мен. Бу ачинишни айтишга осон, холос, одам танасидан ўтказса, билади. Мана, яна биттаси Миср Араб Республикасидан, бир уч йилдан бери алоқада мен билан, шундай қийналган, ижара ҳақини тўлашга пули бўлмаган, хотин, бола-чақасини қайтариб юборишга мажбур бўлди. "Сабр қилинг, сабр қилинг, бир йўли топилиб қолар, БМТга мурожаат қилинглар,” деб мен бир йилча тўхтатиб туришга муваффақ бўлдим. Ҳозир энди оиласини жўнатиб юборган, яқинда, мана икки ой бўлди, БМТга чақириб, хуллас, учинчи давлатга юбориш масаласини кўриб чиқишни бошлашибди. Лекин ҳамма ҳам билмайди-да бизни. Масалан, шундай ҳолатларда одамларга, халққа ёрдам бераётган одам бизнинг фаолиятимизни ёритиб берса, одамлар радио орқали эшитишса, бизга мурожаатлар кўпроқ бўлади, жойлардаги одамларнинг аҳволидан шахсан биз кўпроқ хабардор бўламиз.

Би-би-си: Муҳиддин ака, масалан шахсий, оилавий маънода сиз учун 2009 йил нимаси билан ёдда қолаяпти?

Муҳиддин Қурбонов: Бир қизчали бўлдим, мана 1 ёшга тўлди, исмини Райҳон деб қўйганмиз. Мана шу қизимнинг дунёга келганлиги, оилада бизга хурсандчилик мана шу қизча, эрмак, хуллас...

Би-би-си: Қаерда бўлмайлик, ҳаммамиз Янги Йилни орзиқиб кутамиз, ўзига хос бир байрам. Янги Йил байрамига тайёргарликлар қандай, қаерда, қандай байрам қилмоқчисизлар, режаларингиз қандай?

Муҳиддин Қурбонов: Энди, байрамни уйда қилмоқчимиз, масалан, мен яшаб турган жойда иккита ўзбекмиз, холос. Ёки у ўзбекникига борамиз, ё у ўзбек оиласи билан бизникига келади. Шу иккала оила бирга ўтказамиз-да, Худо хоҳласа. Ўзингиз биласиз Оврўпонинг ҳаётини – ҳамма нарса дўконда. Бу ерда "огород”да етиштирилмайди, деҳқондан сотиб олинмайди, ҳамма нарса бўлса: Банан дейсизми, асал дейсизми, қаймоқ дейсизми, кўнглингиз нимани тусаса, ўша нарса бор. Уй таомларига келганда эса, албатта, ўша ўзимизнинг манти, ош, сомсалар қилинади. Албатта, қилинади. Биз Швецияга келганимиздан бери нонни дўкондан сотиб олмаймиз. Нон доим уйда қилинади.

Би-би-си: Мана, Янги 2010 йил ҳам кириб келаяпти. Янги Йилга, масалан, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида, бир оиланинг эгаси сифатида нималарни режалаштиряпсиз, қандай ишларга қўл урмоқчисиз?

Муҳиддин Қурбонов: Менинг режам – ҳамма давлатларда халқаро Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятларини очиб, ўша жойларда бошқа одамларнинг аҳволларидан хабардор бўлиб, кенг миқёсда иш олиб борамиз деб, проект ёзиб, NET ташкилотига жўнатган эдим, икки маротаба лойиҳамнинг ўтмаганлиги ҳақида билдиришнома келди. Энди, билмаймиз,…Биласиз-ку, бизга бу ерда берган пули фақат еб-ичишга, ижара ҳақини тўлашга,.. етади. Унақа катта лойиҳалар учун барибир грантлар олишимиз керак. Лекин режа катта, режа….Масалан, шахсан мен ташқарига чиқиб туриб, инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистонга таъсир кучини ўтказиш мақсадида халқаро Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятининг тузилишида ташаббус кўрсатгандим. Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятида шундай нима бўлиши керакки, тармоқ, ҳамма жойда одами бўлиши керак, ҳамма давлатда….Бирорта фуқарони Ўзбекистонда ноҳақдан нима қилаётган бўлса, қани, бир 20та, 30 та давлатда (минимум) ўзининг норозилик акцияларини бир вақтнинг ўзида ўтказиб, бутун жамоатчиликнинг эътиборини қаратса, деган мақсадда иш олиб борамиз-да, Худо хоҳласа, мақсадимиз, ниятимиз шу ташкилотни тузгандан буён…
Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 2456 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz