ТУЗАРМИДИ
Нега бунча одам кўп.,
ё бугун бозормиди,
Нон нархи ошиб кетса.,
шоирим шеър ёзармиди?!
“Мерс” минган бу бойвачча
ўрисми ё карисми,
Ҳамма жойин жун босган
армани ё озармиди?!
Тонг отгунча ресторанда
белозим сингилжонлар,
Оқила бўлса она –
қиз кўча кезармиди?!
Русёга кетган ошнам
бир йилдирки бедарак,
Маша, Паша топиб олган,
ё келиндан безормиди?!
Қозоқ элга кетди яна
иш излаб ярим овул,
Отаси мард бўлсайди.,
ул қудуқ қазармиди!
Ё, бу элга қарғиш теккан.,
икки бўлмас ҳеч бири,
Бирор жўмард чиқсайди
балким юрт тузармиди...
Хатрокул Аскар
|