Понедельник, 24-04-29, 17:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 14 » Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир
13:56
Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир

Руҳиддин Комилов: Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир

ёки ўзбек миллий давлатчилигига хавф туғдирувчи ички ва ташқи омиллар тўғрисида баъзи бир фикрлар.

Ер деб аталмиш курраи-заминимизда биз билган ва билмаган жуда кўп сир ва синоатлар мавжудки, инсон унинг тагига етиб боришга қанчалик ҳаракат қилмасин у жумбоқлигича қолаверади. Инсон бу жумбоқларни ечиш, ўзи яшаб нафас олаётган жамиятнинг тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида қонунлар кашф этиб уни ҳаётга тадбиқ қилади. Қонунлар эса ўз моҳиятига кўра турлича бўлади. Табиат ва кишилик жамияти қонунлари шулар жумласидандир. Масалан, мажозий тил билан айтганда «ерни одам ютиб тўймаслиги» табиат қонуни бўлса, инсонни шунга қарамай, ушбу табиат қонунини инкор қилган ҳолда бойликка, мансабга, шон-шуҳратга тўйишга интилиши, шунингдек, ўз нафси йўлида заминимизни фауна ва флорасини (ҳайвонот ва ўсимлик оламини) қурбон этиши-кишилик жамиятининг қонуни эмас, балки туғма қусуридир. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, инсон томонидан табиат қонунларини инкор этилиши жамиятдаги вазиятга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Инсон ўзининг ноқонуний қилмиши учун қачонлардир албатта жазога сазовор бўладики, буни ҳозирги кунда бутун сайёрамиз аҳли бутун борлиғи билан ҳис қилиб турибди. Табиат қонунлари шу нуқтаи назардан буткул мукаммал яратилганки, уни инсон томонидан инкор этилиши, ўзининг ҳалокатига замин яратиш билан баробардир.

Келинг бу мукаммал деб аталган табиат қонунлари негизида нима ётганлигини бир таҳлил қилиб кўрайликчи. Шу ўринда табиат қонунлари деганда нима тушунилади деган табиий бир савол туғилади. Бу саволга ўз дунё қарашимиз чегарасида жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Авваламбор бизга маълум саноқли, бизга номаълум беҳисоб дунё борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бизга номаълум бўлган бу дунё ҳақида фақат юзаки тушунчаларимиз мавжудлигини ҳисобга олсак бу ҳақида гапиришга ҳаққимиз йўқ. Биз билган дунё эса ер, сув, осмон қуёш, ой, табиат ва ҳайвонот дунёси, кишилик жамиятидан иборат.

Кўриниб турибдики, дунё ё фақатгина ердан ёки фақатгина сувдан ёки кишилик жамиятидан иборат эмас. Бошқача айтадиган бўлсак, дунё бирлик «мен»дан эмас, балки кўплик «биз»дан иборат. Тасаввур қилинг-а, «биз» деб аталмиш кўпликдан бирорта бирлик «мен» тушиб қолса нима бўлишини. Бир сўз билан айтганда, бу кишилик дунёсини ҳалокатга олиб келади. Шу нуқтаи назардан қиш кетидан баҳор келиши, тунга тонгнинг уланиши, иссиқ билан совуқнинг тортишуви, ҳаёт билан ўлимнинг ҳамнафаслиги, эркакка аёлнинг йўлдошлиги ва бошқа шунга ўхшаш тушунчаларнинг мавжудлиги табиатнинг мукаммал қонуниятларидан бўлиб дунё ҳаракатини ўзагини ташкил қилади. Шу йўналишда кишилик дунёси ҳаракати бирлик «мен»инг эмас, балки кўплик «биз»нинг ҳамкорликдаги меҳнати маҳсули бўлади.

Табиат қонунлари мукаммал ва дахлсиз бўлиб, ушбу қонунларни инсон томонидан забт этилиш имконияти йўқдир. Дейлик, тунни кун қилиш, мурдани тирилтириш шулар жумласидандир. Табиат ҳар бир нарсани ўз жуфти, қарама-қаршилиги билан яратганки, улар тоқ ҳолда шубҳасиз ўз ҳалокати учун замин яратади. Шу сабабдан инсон кишилик жамияти қонунларини бунёд қилиш жараёнида табиатнинг мукаммал қонунларидан қиёс олса фойдадан холи бўлмасди, албатта.

Кишилик жамиятининг қонунлари эса табиат қонунларидан фарқли равишда инсоннинг меҳнати самараси бўлиб, беайб парвардигор деганларидек, ҳеч қачон табиат қонунларидек мукаммал бўла олмайди. Бунга инсоният тарихи давомида яратилган сон-саноқсиз қонунлар тўплами яққол мисол бўла олади. Табиат қонунлари дунё мувозанатини таъминлаб турса, кишилик жамияти қонунлари жамият пасонгиси (яъни мувозанат ушлаб тургувчи) ҳисобланади.
Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида иш олиб бориши зарурдир. Негаки, қонунлар жамиятнинг қон томирларидир. Инсон танасидаги қон томирлар у учун ҳаётий аҳамият касб этгани каби, қонунлар ҳам жамиятнинг яшовчанлигини таъминловчи асосий омилдир.

Фараз қилинг, танангиздаги қон айланишининг мароми бузилди. Бунинг оқибатида албатта бирор бир хасталикка дучор бўлишингиз аниқ, бу тиббиёт томонидан тасдиқланган. Бу турли кўринишда намоён бўлиб, инсон ҳаракатини, ҳаётини чеклаб қўйиши ҳам мумкин. Худди шунга ўхшаб жамиятдаги мавжуд қонунларга шак келтириш– турғунликка, таназзулга, инсонлар турмуш даражасининг ёмонлашувига олиб келиши исбот талаб қилинмайдиган аксиома-ҳолатдир. Бунга Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда «тарихимизнинг, ўтмишимизнинг жирканч кунлари»дан мисол келтириб исботлашимиз мумкин.

Маълумки, қуёш шарқдан чиқиб, ғарбга ботади. Худди шунга ўхшаб аввал шарқ уйғонади, сўнг ғарб.
Маълумки, илм-фан, маърифат бобида шарқнинг буюк алломалари ўзгалар ҳали мудроқ уйқуга ётишганида Буюк уйғониш даврини бошлаб беришган. Маълум бир давр ичида Ватанимиз ҳудудида инсоният цивилизациясининг бешиги, ҳамда шарқ ва ғарбга ўз таъсирини ўтказа оладиган марказлашган давлат бўлган. Сўнг эса бу ҳудудда доим бир-бирининг пайини қирқишга шай бўлган, қабоҳат ва жаҳолат ҳукмрон бўлган учта тарқоқ амир, хонлик вужудга келиб, Абдулла Қодирий бекорга бу даврни «тарихимизнинг, ўтмишимизнинг энг жирканч қабоҳатли кунларидан» деб айтмаган.

Нима бўлдики, буюк алломаларнинг бешигини тебратган юртимиз бу даврга келиб тарқоқлик, қабоҳат ва разолат тўла ҳамда миллат, халқ бирлиги, тотувлиги тушунчаларини йўқотган майда давлатчаларга бўлиниб кетди. Илм-фан таназзулга юз тутди. Халқ ўзаро урушлардан безор бўлди. Дунёни «мен» деб билган амир, бек ва хонлар учун дунё чегараси улар ва улар атрофидаги бир гуруҳ шахсларнинг шахсий фароғат ва роҳати, саройи, қўрғони доираси бўлиб қолди.
Дунёни сув босса-босавермайдими, лекин «мен»и четлаб ўтса бас. Дунёни ёв босса-босавермайдими, лекин «мен»и четлаб ўтса бас. Бу «мен»инг роҳат- фароғати йўлида «биз»нинг миллат бирлиги, халқ тотувлиги манфаатлари қурбон қилинди. Мен тинч бўлсам бўлди, бошқалар ўлиб кетмайдими, деган психология шаклланиб, миллий бирликни, халқ тотувлигини таъминлай олмаган, бир вақтлар ғарбни уйқудан уйғотган бутун шарқ, шу жумладан юртимиз ҳам ғарб томонидан жисмонан ва маънан забт этилди.
Тарих миллий бирлик, халқ тотувлигини таъминлай олмаган, лоқайд, бефарқ аждодларимиздан, уларнинг бу психологияси, маърифатсизлиги учун аёвсиз ўч олдики, ўзини «Искандар Соний» деб мақтовга кўмиб ташлаган бизнинг тарқоқ амир-хонларимиз, уларнинг карлик давлатчилари умумий хавф олдида бирлашиб ҳаракат қилиш ўрнига «мен» тушунчаси устун келиб, бир-бирининг пайини қирқиб, кам сонли мунтазам ғаним қўшинлари томонидан шармандаларча мағлуб этилди.

Оддий халқ учун эса оқ итни қора итдан фарқи бўлмаганидек, амир-хоннинг буюк княздан фарқи йўқ эди. Қолаверса, бизнинг амир-хонларимиз «биз»ни, яъни халқ манфаатларини «мен»и, яъни ўзини ва ўз атрофдагиларни шахсий манфаатлари йўлида қурбон этишган, бир неча авлод шу йўсинда тарбияланган ҳамда уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси бўлмагани учун бу ҳолатга бефарқлик, лоқайдлик муносабатида бўлишгани инкор этиб бўлмас далилдир. Очиғини айтадиган бўлсак, бу лоқайдлик ва бефарқликнинг ўзагида оддий одамларнинг йўқсиллиги, яъни бирон-бир мол-мулкка ёки бир парча ерга эга бўлмаслик ва бўла олмаслик ҳуқуқи, маърифатсизлик, жахолат ётган бўлиб, улар амир-хонларни айши-ишрати, роҳат-фароғати учун жон беришни ҳаёлларига ҳам келтиришмаган.

Табиатдан маълумки, бўрилар тўдаси ва унинг бўрибошиси ҳам нима қилиб бўлса ҳам тўданинг доимо тўқлигини, хавфсизлигини, бирлигини таъминлашга ҳаракат қилади, токи бирон бўри оч қолмасин, хавф-хатарга учрамасин. Бунда асосий масъулият бўрибошига юклатилади. У қолган бўриларга ўлжа топиш учун ҳаракат қилиши, хавф-ҳатар сезилганда умумий хавф учун тўдани бирлаштира олиши табиат қонунидир.

Ақлсиз мавжудот бўрилар билган ушбу қонуниятни инсон, яъни бизнинг амир-хонларимиз томонидан инкор қилиниши, уларни ушбу қонуниятни билмаслиги асло мумкин эмас эди. Ҳар бир қонунсизлик эса албатта жазога мубтало бўлгани каби амир ва хонликлар мағлуб этилди. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, ҳар қандай жамият учун энг катта бир хавф бу жамият аъзоларининг бирон бир мол-мулкка эга бўлиш имконияти ҳуқуқини, эгалик ҳуқуқини поймол қилинишидир. Ҳар бир жамият аъзосининг эътиқоди, йўқотадиган жони ачийдиган мол-мулки бўлиши даркор. Акс ҳолда у «оч бўрига айланиб» қолиши эҳтимолдан ҳоли эмасдир. Кишилик жамияти эса, ақлли мавжудотлар жамияти сифатида, бўрилар тўдасидан қиёс қилиб ўз фуқароларининг фаровонлигини таъминлаш йўлида интилмоғи керак. Ўз-ўзидан нима учун ота-боболаримиз шу кўйга тушиб қолган деган савол туғилади кишида. Бизнингча, бунинг асосий сабаби жамият ривожланиши қонунларининг инкор этилишидир. Қонунлар эса юқорида айтганимиздек, жамиятнинг қон томирлари бўлиб, унинг аждодларимиз томонидан тан олинмаслиги натижасида улар яратган жамият – ҳасталикка, турғунликка, карахтликка, ҳалокатга мубтало бўлган. Негаки инсон дунёга онгсиз махлуқ каби умр ўтказиш учун эмас, балки одам сифатида муносиб ҳаёт кечириш, умргузаронлик қилиш учун келади. Шу жиҳатдан инсон ким бўлмасин, қайси миллатга, элатга тегишли бўлмасин, ижтимоий келиб чиқишидан, жамиятда тутган мулкий ва шахсий мавқеидан қатъий назар онгли мавжудот одам сифатида биридан бошқасини устун қўйишимизга ҳаққимиз йўқ. Инсон дунёга тенг яланғоч бўлиб келади ва тенг яланғоч бўлиб кетади. Инсон тупроқдан пайдо бўлиб ва охир оқибат тупроққа айланади. Ҳеч ким бу дунёда устун бўлиб қолмайди. Инсон эзгу ишлари билангина ўзига устун қўя билади. Бу-инсон ҳаётидир. Ҳаёт эса ҳақиқатдир. Инсон тирик мавжудот сифатида ўзига белгилаб берилган умрни кечириши фарздир. Аммо инсон ана шу чекланган умри мобайнида йўқчилик, қашшоқлик, муҳтожлик чангалида эмас, балки тўқчилик, роҳат-фароғатда ҳаётдан рози бўлиб яшамоғи керак. Инсон эртаси бугунидан ҳам яхши бўлишига, инсон сифатида яшашга, таъминланишга бўлган ҳуқуқлари жамият, давлат томонидан кафолатланишига ишониб яшамоғи лозим. Токи инсон эртасига, келажагига қўрқув, ҳадик билан эмас, балки умид, ишонч билан қарасин. Токи инсон адолатга, инсонийликнинг барча яхши фазилатларига, ҳақиқатга, виждонига эътиқод қилиб яшасин. Ҳаммани ўзи қатори кўрсин, бошқалардан ўзини устун қўймасин. Дунё бу «мен» деган ёлғон ақидага кўр-кўрона эргашмасин. Негаки, дунё бу «мен» ва «менинг» доирамдан иборат эмасдир. Дунё бу биз. Жамиятни «мен» эмас, балки «биз» ҳаракатга келтиради. Шу жиҳатдан ҳаёт бу-хақиқат, ҳақиқат бу ҳаракатдир. Жамиятнинг ривожи ундаги мавжуд инсонларнинг фаолиятига, онгига, эътиқодига кўп жиҳатдан боғлиқ. Инсон ҳаракати туфайлигина жамиятни, давлатни ривожланишига, тараққиётига асос солади. Инсон ҳаракати билан ўзи ва бошқалар учун фаровон турмуш кечириш имкониятини яратади. Инсон ҳаракати билан табиий ва ҳосила ҳуқуқлар эгасига айланади. Умуман олганда инсон ва жамият камолатининг негизи ҳаракатдан иборат бўлиб, «дунё-бу мен» ақидаси бу ҳаракатни чекловчи омилга айланиб, шахсиятчиликни келтириб чиқаради.
Жамият у қандай жамият бўлмасин инсон камолати, бахти-саодати учун хизмат қилмоғи лозимдир. Негаки, бизнинг жамият онгли мавжудотлар жамиятидир. Инсон ўз онгини, ақлини ўзини пайини қирқадиган, цивилизацияни ҳалокатга олиб келадиган воситалар яратиш учун эмас, балки инсонийлик жамиятини фаровонликка, камолотга етказадиган воситалар яратишга йўналтирмоғи даркор.

Негаки, ақлли мавжудот сифатида, инсонни бир-бирини пайини қирқувчи воситалар яратиши уни ақлсизлигидан далолат берувчи нарсадир. Инсон бу ҳаракати билан ўзига ва инсонийлик жамиятига чоҳ қазийди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўз ақли, имконияти ва ҳаракатини инсон ва жамият манфаати йўлида йўналтирмоғи лозимдир.

Инсонийлик жамиятининг ривожи инсонлар ҳаракатининг мевасидир. Ҳаракат ўз навбатида ҳурфикрликнинг, ҳамфикрликнинг натижасидир. Негаки, жамиятда турлича қарашлар, ғояларнинг мавжудлиги, унинг хилма-хиллиги унга туртки беради. Жамиятда ҳар бир инсон ўз фикри ва қарашларига эга бўлиши, бошқаларга кўр-кўрона эргашмаслиги даркор. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин айта олиши керакдир. Ҳеч қандай фикр ёки ғоя унга мажбурий сингдирилишига йўл қўйиб бўлмайди. Мажбурий сингдирилган ғоя, фикр унга кўр-кўрона сиғинишни ўз навбатида инсон эътиқодсизлигини келтириб чиқаради. Эътиқодсизлик ҳурфикрлиликни бўғади, шахсиятчиликни келтириб чиқаради. Жамиятда бир ғоянинг ҳукмронлиги, бир фикрнинг устунлиги мавжуд бошқа ғоя ва фикрларни инкор қилишга, таъқиб этишга олиб келади. Натижада жамият бир жойда депсинади, жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари топталади, ҳақиқат қарор топмайди. Жамиятнинг бошқарув тизимига ин қуриб олган шахслар томонидан суистеъмолчиликларга йўл қўйилади. Улар қонун ва халқ назоратидан иҳоталанган ҳолда «дахлсизлар» синфига айланади. Бу «дахлсизлар» учун инсон ҳуқуқларини топташ одатий ҳолга, қонун эса бир парча қоғозга айланади. Негаки, уларни ҳеч ким тергамайди, назорат қилмайди. Улар атрофида «дунё-бу мен» деган ақидага риоя қилувчи ҳамсояларни тўплаган ҳолда, жамиятдан ажралишга, ўзга дунёни барпо қилишга ҳаракат қилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, дунёни сув босса боссинки, улар дунёсини четлаб ўтса бўлгани. Бунинг натижасида жамиятда фуқароларнинг ҳақли норозилиги пайдо бўлади. Шу жиҳатдан жамиятда ҳурфикрликнинг мавжудлиги уни ҳар томонлама ривожланишида асосий аҳамият касб этади. Инсон жамият камолоти учун ҳақиқатда муҳим аҳамият касб этувчи фикрлар, ғояларни тан олиши ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ қилиш йўлида ягона мақсад атрофида бирлашиши, унга ҳамфикр бўлмоқ лозимдир. Аммо жамият ривожининг асосий қонунияти бўлмиш ушбу тушунчалар ўтмиш аҳли учун етти ёт бегона эди. Тарих эса яхши муаллимдир. Билмасанг сабоқ беради. Кеча ва бугунни қиёслаб, бугунимизда кечанинг баъзи бир шарпалари кезиб юрганини ҳис қилиб қўрқиб тушасан киши. Ҳанузгача бизда «дунё бу-мен», фақат ўзим бўлай, менга нима тушунчалари устун.

Бепарволик, лоқайдлик одатий бир ҳол. Ҳаракатсизлик, фикрсизлик, оч қорним – тинч қулоғим қабилида иш юритиш мутлоқ кўпчиликда ҳукмрон. Шу ўринда беихтиёр табиий бир савол туғилади: Сен шундай экансан, сен учун ким ҳаракат қилади, ким фикрлайди, ахир бу сенинг жамиятинг, юртинг, маҳалланг, оиланг-ку? Юртга, қолаверса, маҳаллангга, оилангга тинчлик-осойишталик керак. Буни ўзинг таъминламасанг, биров келиб таъминлаб берадими? Болаларинг ўқиши учун мактаб даркор. Сенинг болангни илм, маърифат олиши учун бошқа биров келиб мактаб қуриб берадими? Ахир у сенинг болангку! Маҳалланг обод, фаровон бўлиши учун ҳам кимдир келиб ариқ бўйларини тозалаб, дарахтлар экиб бериши зарурми? Ахир бу сен яшайдиган ва нафас оладиган, қонинг қўшилиб қайнаган юртинг, шаҳринг, қишлоғинг, маҳалланг-ку. Наҳотки имконият доирасида бирлашиб, умумманфаат йўлида шахсий адоватларни эсдан чиқарган ҳолда ҳаракат қилиш шунчалик қийин ва ақл талаб қилса!? Яратган ҳам сендан-ҳаракат, мендан-баракат деганку. Шу нуқтаи назардан «ўз қобиғида ғафлат уйқусида» ётган инсонларни уйғотмас эканмиз, жамият ривожланиши қонунларига риоя қилиб яшамас эканмиз, ўтмишимизнинг қора жирканч даврлари яна бошимизга тушиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шу ўринда нима қилмоқ керак, деган савол пайдо бўлади. Унинг жавоби битта-жамиятнинг, табиатнинг ривожланиш қонуниятларига риоя қилиб яшамоқ керак.

Шунга амал қилган ҳолда баъзи бир қарашларимизни баён этишга изн қилдим. Жамиятимиздаги энг оғриқ нуқталардан бири қонун устиворлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолардир. Хўш, қонун устиворлиги қандай таъминланади? Суд, прокуратура, бошқа ҳуқуқни сақлаш органларини сонини ошириш йўли биланми? Йўқ, албатта. Жазо чораларини кучайтириш йўли биланми? Йўқ, албатта. Бизнингча, қонун устиворлигини, яъни ҳар бир фуқарони мавжуд қонунларга риоя этилишини таъминлашни йўлларидан бири жамиятни қуйидан юқорисигача парламентаризм тамойилларини тадбиқ қилишдир. Парламентаризм тамойиллари деганда нима тушинилади?
Бунга ўз ўқимиз атрофида айланган ҳолда тушунча беришга ҳаракат қиламиз. Инсонлар бор-ки, бировни аралашувисиз онгли равишда қонун-қоидаларга риоя этишади. Инсонлар бор-ки, қонунлар доирасидан четга чиқиш мумкин эмаслигига онглари етиб боради, аммо баъзи бир субъектив сабабларга кўра бу орбитадан четга чиқишади. Кўра-била туриб қонун орбитасидан чиқишга ундовчи омил, бу шахснинг ўз ҳаракати учун жавобгарликка тортилмаслиги, тортиша олмаслиги ҳолатидир. Бу ҳолат уларга қонунни топташ, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сариқ чақага олмаслик учун имконият яратиб беради. Улар халқ ибораси билан айтганда, на яратгандан, на бандасидан, шунингдек, на қонундан қўрқишади, на уни ҳурмат қилишади. Уларга ҳеч ким тега олмай, «дахлсиз» синфига айланади. Бу эса жамият учун жуда катта хавф туғдиради. Шу сабабдан «дахлсизлар» синфини вужудга келтирмасликнинг йўли–маҳаллий кенгашдан тортиб, Олий Мажлисгача бўлган вакиллик органларида депутатлик дахлсизлигини таъминловчи мандат учунгина депутат бўлиб ўтирган шахслар эмас, балки бир-бири билан очиқ фикр, ғоя талашадиган, рақобат қиладиган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ишончли вакиллари бўлмоғи, ҳамда улар барча-барчани қонунга риоя этишни таъминламоғи лозимлигидадир. Бошқача қилиб айтганда, ҳақиқий қонуний оппозиция бўлмоғи керакдир. Шундагина ҳокимият тепасида ўтирган барча амалдорлар қонун устиворлигига риоя қилишга ҳаракат қилишади..Ахир буюк давлатларни буюк қилган қилган уларнинг ҳурфикрлиликка, ҳақиқий оппозицияга эга бўлган кўп партиявийлик парламенти эмасми? Шу сабабдан ҳам биздаги мавжуд партиялар ҳам фақат сайлов компанияси чоғидагина, бир-бирига оппозицион муносабатда бўлиб, мандатлар олиб бўлганидан кейин ўз билганларича иш тутишларига барҳам бермоқ керак. Сир эмаски, биздаги партиялар сайлов компаниялар чоғидагина ўзлари борлигини билдиришади, холос. Бошқа вақтларда уларни бор-йўқлигини умумманфаат иши учун нима ишлар қилаётганини билмайсан ҳам киши. Шу сабадан ҳам мавжуд партиялар сўз ва иш бирлигига амал қилган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, қонун устиворлигини таъминлашда, ҳурфикрлиликни ривожлантиришда, барча гина-кудратларни йиғиштириб, умумхалқ манфаати йўлида тўғри фикрларга ҳамфикр бўлиб, бир жон, бир тан бўлиб, юртимиз байроғи остида жипс бирлашган ҳолда фаолият кўрсатишлари лозимдир. Шундагина жамиятнинг қон томирлари бўлмиш қонунлар инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

Маълумки ҳар қандай кучли, ривожланган жамият ёки давлатнинг пойдевори негизида шу жамият ёки давлатнинг туб миллати, халқи ўрин олади. Қанчалик миллат тотув, бирдам, кучли бўлса жамият ва давлат ҳам кучли бўлишини жамият ривожланиш қонуниятлари тақазо этади. Дейлик кучли Буюк Британия давлатчилиги асосида инглизлар, ёки кучли Россия давлатчилиги ассосида эса руслар ётганини инкор қилиб бўлмаса керак. Улар кучли миллат бўлишмаганида табиийки кучли давлат тузиши у ёқда турсин бизга ўхшаб кимнидир мустамлакасига айланиши аниқ эди. Шу нуқтаи назардан ўзбек миллий давлатчилигининг ўзаги ҳисобланмиш ўзбек миллати, халқини кучли ядросини вужудга келтириш давр талабидир. Физика қонуниятлари нуқтаи назаридан оладиган бўлсак кучли ядро атрофда дайдиб, адашиб юрган турли элементларни ўзига мажбуран тортиб олиб ягона жисмни ташкил этади. Жамият қонуниятлари ҳам шуни тақазо қилади. Шу боисдан айрилганни айиқ, бўлинганни бўри ер деб бекор айтишмаган. Биз миллатни, халқни, унинг тилини севишдан, улуғлашдан-миллиётчиликдан тортинмаслигимиз керак.
Ахир миллатни бирлаштириб турвчи омиллардан бири уни тили эмасми? Ахир миллатни бирлаштириб турувчи омиллардан бири унинг миллий қадриятлари эмасми? Ахир тил, миллий қадриятлар унут бўлса қандай омил бизни бирлаштириши мумкин!!! Ахир ўзлигини англаб етмаган, севмаган, хурмат қилмаган ўзгаларни қандай қилиб англаб етиши мумкин!!! Ўзлигини англаб етмаганлардан фақат оломон шаклланади. Бу оломондан эса кимлардир усталик билан фойдаланади. Шу оломон кайфият туфайли турли қаллобликлар уюштирилиб уч-тўртта келгиндининг касофати туфайли ориятимиз, ғуруримиз топталгани, асрлар мобайнида эт ва тирноқ бўлиб бирга яшаб келаётган қавмдошлар бири-бирини қирғин қилгани, юртни "ўзгалар” ўзи билганича бошқаргани, хўжайинчилик қилгани ҳеч кимга сир эмаску! Ёки бу ўзбекча бағрикенгликми!!! Яна шундай бўлмаслигига, она тилимизни ўз бешигида меҳмон бўлиб қолмаслигига ким кафолат беради? Фақат кучли миллат, халқ кафолат бера олиши мумкин. Шу нуқтаи назардан оломончилик шаклига барҳам берган ҳолда кучли миллат, халқни шакллантиришдан барча манфаатдордир. Гарчи кимларгадир ёқмасада бу табиат ва жамият ривожланиши қонуниятлари ва давр талабидир. Миллат, халқ бир тан ва жон бўлиб сиёсий иттифоққа бирлаша олмас экан охири вой бўлишини кутиб яшамоқдан бошқа илож қолмайди.

Ҳар қачон ҳам ҳар қандай жамият, давлат учун асосий хавф ички омиллар натижасида вужудга келган. Дейлик қадимий Рим империяси, ёки Темур тузган салтанат ҳам ички курашлар туфайли парчаланиб кетган. Ички курашларни эса маҳаллийчилик келтириб чиқарган. Шу нуқтаи назардан миллий давлатчилигимизга хавф солувчи ушбу омилни бартараф этиш мақсадида давлат ва жамиятнинг бошқарув органларига миллат, халқ манфаатини устун билувчи шахслар келишини таминламоқ лозимдир. Наинки бунда томирларимизда ўтмишдаги тарқоқ халқимизнинг, амир, хонларимизнинг қони оқаётганини эсдан чиқармаслигимиз керак.
Халқимизнинг тарқоқликка, жойлардаги рахбар ходимларнинг ўзим хон, кўланкам майдон қабилида иш юритишга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда "кучли марказ” тамойилларини амалда тадбиқ этмоғимиз керак. Бу тамойиллар нималардан иборат бўлиши мумкин? Албатта биринчи навбатда кучишлатар тузилмаларнинг фақат марказга буйсунишида. Бизга маълумки бу тузилмаларнинг ҳам вертикалига, ҳам горизонталига буйсуниши натижасида баъзи бир бебошвоқ хоким ва хокимваччалар ўзларини сирли салтанатларини тузиб марказдан қочишга ҳаракат қилиш эҳтимоли бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак фойдадан ҳоли бўлмаса керак. Бунга эса сира йул қўйиб бўлмайди. Биз шу ўринда диний эътиқод бешиги, Марказий Осиёнинг юраги бўлмиш юртимизга булардан ҳам бошқа тикилган ёмон кўзлар кўплигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Кучишлатар тузилмалар деганда нимани тушунмоқ керак? Албатта бу доимий армия қисмлари, ИИВ, МХХ шахсий таркиби, шунингдек уларга қўшимча равишда прокуратура ва судни тушунмоғимиз керакдир. Амалда ушбу органларнинг иложи борича маҳаллий хокимият органларидан мустақиллигини таъминлашимиз давр талабидир. Агарда ушбу тузилмалар бевосита вертикалига эмас, кўпроқ горизонталига бўйсунишадиган бўлишса у ҳолда жойлардаги бошқариш органларида марказдан чекиниш, конунларни оёқ ости қилиш, хамда халқ ичида марказий ҳокимиятга бўлган ишончни сўндириш каби холатларни вужудга келишини тарих кўп марта гувоҳидир. Шу жихатдан жойларда кучишлатар тизимларини маҳаллий хокимият органларидан мустақиллигини таъминлаш кучли марказ манфаатларига хизмат қилади. Кучли марказ манфаатларини эса кучли президентлик хокимияти таъминлаши мумкин. Шу боисдан иккинчи навбатда кучлик президентлик хокимиятини жойларда жорий этиш учун янги вакиллик институтини-тармоғини шакллантирмоғимиз замон талабидир. Бу вакиллик органи жойларда фаолият кўрсатиб бевосита давлат рахбарини ҳақиқий аҳволдан бохабар қилиб туриши лозимдир. Бу вакиллик органи президентнинг жойлардаги доимий вакили бўлиб халқ ва президент ўртасида бевосита кўприк вазифасини ўтайди. Бу вакиллик органини ҳар бир вилоят учун алохида эмас, балки худудий яқинлигига қараб вилоятлараро вакил кўринишида ҳам шакллантириш мумкин. Шу ўринда бу вакил ва кучишлатар тизимлар назоратдан чиқиб кетиш хавфи йўқми деган савол туғилади. Шу нуқтаи назардан кучли президентлик хокимиятидан кучли парламентар жамиятга тамойилидан келиб чиққан ҳолда, жойларда ушбу тузилмалар устидан маҳаллий кенгашларнинг назоратини таъминламоғимиз керакдир. Юқорида эса бу парламент назорати шаклида амалга оширилади.
Шу ўринда бу президентлик ҳокимиятини кучайиб кетишига охир оқибат диктатурага олиб келмайди деган табиий савол туғилади. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки ҳар қандай ҳокимият ушбу халққа муносиб бўлади, ёки тескариси. Диктатура бўладими, демократия бўладими буни шу миллат, халк шакллантиради. Масалан оломонга диктатура, халққа эса демократия муносибдир. Шуни эсдан чиқармаслигимиз лозимки демократия бўладими, диктатура бўладими ўзимиз яратимиз. Ўзимиз азобини, ўзимиз рохатини кўрамиз. Бундан ҳаммадан кўра ўзимиз манфаатдормиз. Мамлактимиз сиёсий ҳаётига назар солар эканмиз сиёсий партиялар ва пастдан юкоригача бўлган депутатларимизу, сенаторларимизни кўпинча томошобин ўрнида кўришимиз мумкин. Дейлик бирор вилоятнинг тўраси тайинланади ёки қилган қилмишлари учун ишдан олинади. Уни ёқлаб овоз берган депутатларимиз иккала холатда ҳам ҳеч нарса кўрмагандек, билмагандек томошобиндек қарсак чалиб ўтиришади. Нима улар ушбу тўраларнинг қора қилмишларини кўришмайдими, билишмайдими? Йўқ албатта. Лекин томошобинликни афзал билишади. Бирор бир депутат ёки сенаторни элу-юрт қайғусида бирон бир ташаббус билан чиқиб жон кўйдирганини мустақиллик тарихи билмаса керак. Уларни бўйнидан боғлаб олдинга тортишга қанчалик ҳаракат қилинмасин халқ тили билан айтганда "ўжар бузоққа” ўхшаб оёқларини ерга тираб олганича орқага тисралишидан бошқа нарсани билшмаяпти. Ахир буйнидан боғланган ит овга ярамайди дейишадику доно халқимиз. Шу боис оддий дехқонми, ишчими, ўқитувчи ёки бошқа касб эгасими фуқоролик ташаббусига эга, элу-юрт тақдирига томошобин бўлиб қараб турмайдиган фаол аҳоли қатламини керак бўлса қидириб топиш ва вакиллик органларига жалб этиш керак. Танқидий, очиқ фикрлардан чўчимаслигмиз керак. Наинки Темур бобомиз айтганларидек мингта бефарқ, лоқайддан биргина тадбикор, ватан тақдири учун ёниб яшайдиган шахс афзалдир. Жамият, давлатни бошқарув тизимини шакллантиришни футбол командаси тузиш билан қиёсласа бўлади. Яхши футбол командаси бўлиши учун албатта унга кучли уйинчиларни жалб қилиш, халқ ичидан авваломбор уларни саралаб олмоқ керакдир. Яхши команда эса миллионлаб инсонларни ўзига жалб этади, орқасидан эргаштиради.

Диктатурани вужудга келтирмасликни шу билан бирга бошқа омили ҳокимиятни ўзгарувчанлигидир. У ким бўлишидан қаътий назар ҳокимият тепасида узоқ қолишига йул қўйиб бўлмайди. Буни жахон тажрибаси ҳам кўп марта исботлаган. Яхши раҳбар ўзини керак бўлса бир кунда кашф қилиши, ёмони эса минг йилда ҳам кашф эта олмаслиги мумкин. Бу борада яхши отга бир қамчи ёмон отга минг қамчи деб бекор айтилмаган халқ мақолида. Конституцияга киритилган ўзгартиришларга биноан президентлик муддати етти йилга узайтирилди. Лекин давлат ҳокимиятининг жойлардаги вакиллари хокимларнинг ваколатлари беш йилдир. Агарда президентлик ва махаллий хокимият органларини битта команда деб билсак, уларнинг макон ва фазодаги ҳаракати ҳам бир вақтни ичига олиши ва беш йил бўлиши керак.

Асосий фожеаларимиздан бири бу бир нарса ҳақида ўйлаб, иккинчи нарса ҳақида гапириб, учинчи бир ишни қилишимиздир. Мендан кейин қуёш чиқмаса ҳам майли деган тушунчалар ҳам афсуски бисёр. Ҳамма нимаданидир кутади. Ҳамма сирли "Махдийни” келиб барча муоаммоларни ҳал қилиб беришини пойлайди. Маслак битта нима бўлса бўлсин менга тегмасин, миллат ўлса ўлсин менга тегмасин, ғурур сўлса сўлсин менга тегмасин. Ҳамма ўзини фақир, кичкина одам ҳисоблайди. Умид кўзларини ўзгаларга тикади, хаттоки ватан остонасида душман турган бўлса ҳам. Бу бизнинг онгимиз, руҳиятимиз, тарбиямиз билан боғлиқдир. Тарбиянинг турлари бир қанча. Дейлик ота-она тарбияси, мактаб тарбияси ҳамда бошқа бир қанча тарбиялар. Лекин бу барча тарбиялар негизида минг афсуски руҳий тарбия мавжуд эмасдир. Кўпчилик буни билишмайди, тушунишмайди ҳам. Кўпчиликнинг ўзи бу тарбияга муҳтож. Лекин тан олгилари келмайди. Шу жихатдан мактаб партасидан бошлаб ушбу тарбия турини йўлга қўйиш билан мафкуравий интервенцияларни йўлига тўсиқ қўйган бўламиз. Мафкуравий интервенциялар деганда нимани тушунмоқ керак? Бирламчи бу руҳиятни захарлаб миллатни бир бирига қарши ундовчи ғояларни тушунмоқ керакдир. Бу ғоялар диний ёки дунёвий кўринишида бўладими фарқи йўқ бари бир гўр. Юқори технологиялар асри бўлмиш хозирги даврда турфа шаклдаги маълумотлар оламининг чексизлиги, ҳеч бир тўсиқларсиз ҳаракат қилиш имконияти мавжудки, уни ҳар бир шахс ҳам тўғри қабул қилиб олади ва фойдалана олади деб бўлмайди. Наинки ушбу маълумотлар оламига тўсиқ қўйишнинг имкони йўқ. Шу жихатдан бунга қарши восита сифатида руҳий тарбияни йўлга қўймоғимиз жоиз. Айнан руҳан тўғри тарбия кўрган шахсгина бундай информацион хуружларга тегишли бахо бера олади холос. Буни нафақат мактабларда, балки иш жойларида айниқса маъсулиятли давлат ташкилотларида вужудга келтирмоғимиз заруратдир.

Шу нуқтаи назардан ўқитувчиларнинг жамиятда тутган ўрни, мавқеини ошириш, уларни ўз ишларидан бошқа ишларга чалғимай ишлашига имконият берадиган иш ҳақи билан таъминлаш ҳар качонгидан ҳам муҳимдир. Негаки мактаб тарбия ўчоғидир.

Аччиқ бўлса ҳам айтишим керакки биз бири-биримиздан "душман” ясашга устамиз. Яшин тезлигида хулоса чиқарамиз. Бир-биримизни бағримизга босишга эмас, итаришга ҳаракат қиламиз. Қалбимиздаги кибр, манманлик, адоват Ҳимолай тоғларидан ҳам юксакдир. Кечиримли бўлиш керак дея тилимиздан бол томадию, дилимизда эса қўлларимиз мушт бўлиб тугилади. Бештамиз учрашиб қолсак беш ҳил фикр чиқиб беш ёққа тортамиз. Оқибатда эса кимларгадир ўтган замонда, кимларгадир эса хозирги замонда қул бўламиз. Қуёшга тик қарашдан, ҳақиқатга тик қарашдан қўрқамиз. Қўрқув шунчалик кучлики тилимиз танглайида қотади, қўл-оёқларимиз эса жонсиз қолади. Қўрқув шунчалик кучли-ки ўзгалар келиб юртимизни босиб олади, оёқ ости қилади индамай ўтирамиз!!! Қўрқув шунчалик кучли-ки ўзлари билган ва ҳоҳлаган усулда бошқаришади, Қодирийларимизни отишади, Чўлпонларимизни осишади-сукут сақлаб ўтирамиз!!! Қўрқув шундай кучли-ки устимизда худди тажриба остидаги қуёнга ўхшаб турли экспериментларни ўтказишади-томошобин бўламиз!!! Қўрқув шундай кучли-ки қондош қондоши, ёки яқинлар яқинлари учун қоядек тура била олмайди!!! Биз амалимиздан, ишимиздан, емишимиздан, ичишимиздан, уй-жойимиздан, ҳаловатимиздан ва яна кўпдан кўп нарсадан қўрқамиз. Қўйингки қўрқмайдиган нарсамиз деярли йўқ. лекин энг асосийси биз яшин тезлигида хулоса чиқаришдан, "душман” ясашдан, сукут сақлашдан, томошобинликдан, миллат—ҳалқ-Ватан тақдирига бефарқ, лоқайд қарашдан қўрқмаймиз. Минг афсуски қўрқув том маънодаги қулликни, мутеликни келтириб чиқаради. Шуни унутмаслиигмиз керакки бизнинг энг хавфли «душманимиз” бу-қўрқув, кибр-ҳаво, манманликдир. Бу эса биздан ушбу иллатларга қарши самарали кураш усулларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Вахоланки машойихлар "Яхши миллат бир-бирини бўлар дер, ёмон миллат бир-бирини ўлар дер” дея бекор айтишмаганку.

Миллий давлатчилигимизга рахна солувчи омиллардан хавфлиси бу коррупциядир. Ушбу иллат жамиятни қуртга ўхшаб ичдан кемиради, бошқарув тизими, иқтисодиётни издан чиқаради. Халқ бойлиги талон тарож бўлади. Бундан бирданига бутунлай қутилишнинг иложи йўқдир, лекин уни жуда чуқур отиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Бунинг учун коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқариш, давлат хизмати тўғрисидаги қонунни қабул қилиш, иш ҳақлари миқдорини ошириш, бюджет шафофлигини таъминлаш, нодавлат, нотижорат ташкилотларининг жамиятдан тутган мавқеини ошириш даркордир. Аҳолини истеъмол саватидан келиб чиққан ҳолда энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонунни ҳақиқий холатдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш, бундаги номутаносибликни бартараф этиш жуда катта аҳамиятга эга.

Сир эмаски жойлардаги маҳалла қўмиталари аксарият ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида эмас, балки моддий ёрдам учун ариза қабул қилиб олишу ва уни бериш билан маълумдир. Маҳалла халқни ўзи атрофига бирлаштириб фуқоролик ташаббуслари билан чиқувчи, эргаштирувчи орган сифатида шакллангани йўқ. Маҳалла азалдан халқни бирлаштирувчи омил хисобланган бўлсада, лекин жойларда бунинг аксини кузатиш мумкин. Маҳалланинг миллат, халқ бирлиги йўлидаги ахамияти беқиёслигини хисобга олсак бундай салбий иллатларнинг мавжудлиги ачинарли ҳолдир. Маҳалла ўз ўзини бошқариш органи сифатида нафақат фуқароларни ўз ортидан эргаштириши, балки кези келганда бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат килишини йўлга қўйа олиши, сафарбар эта олиши жуда муҳимдир. Ахир маҳалла ҳам давлат ичидаги кичик бир давлатчадир. Шу жихатдан маҳалланинг ваколатларини, фуқароларга таъсир кўрсатиш механизмларини кучайтирмоқ давр талабидир. Ахир ушбу жамиятимиз, давлатимиз шунга ўхшаш кичик давлатчалар йиғиндиси эмасми!!!

Қишлоқ хўжалигидаги ислохотлар, кичик кичик фермер хўжаликларининг кўпайиши туфайли сир эмаски бир бирига кетмон кўтарган, ола қараган шахслар пайдо бўлди. Шундоқ ҳам тарқоқ бўлган халқимиз янада тарқоқлашди. Кўп жойларда ирригация тизими объектлари ишдан чиқарилди ёки бузиб ташланди. Ерлардан аёвсизларча фойдаланилиши натижасида улар яроқсиз холатга келтирилиб қўйилди. Тупроқ ҳосилдорлиги тушиб кетди. Деҳқончилик маданияти деган тушунча умуман унитилди. Ер чайқовчилик объектига айланиб қолди. Ҳамманинг бирдан бир мақсади нима қилиб бўлса ҳам ердан фақат фойда олиш бўлди, ҳамда бу ҳали ҳам давом этаяпти. Агарда вазият шу зайилда давом этадиган бўлса, қишлоқ хўжалиги ерлари келажак авлодни қўйиб турайликку, бизни ҳам боқа олмаслик хавф-хатари мавжудки бунга кўз юмиб бўлмайди. Негаки ер бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқли равишда инсон томонидан яратилмайдиган, ишдан чиқса қайта тикланмайдиган объект ҳисобланади. Қолаверса қишлоқ хўжалигини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайдиган юртимиз учун сув ресурсларининг тақчиллигини ҳам эсдан чиқармаслик лозимдир.  Бизнингча аграр сиёсатда ушбу холатларни инобатга олиб фаолият юритиш долзарбдир.
Кучли иқтисодиёт негизидагина кучли жамият, давлат тузишимиз мумкин. Кучли иқтисодиёт эса тадбиркорликни талаб қилади. Лекин менимча кучли ватанпарварликка асосланмаган ҳеч бир тадбиркорлик муваффақият қозона олмайди. Кўпинча япон ёки корейс иқтисодий мўжизаси ҳақида гапирамизу, лекин ушбунинг негизида япон ёки корейс ватанпарварлиги ётганини тушуниб ета олмаймиз. Наинки ҳар бир инсон, шу жумладан тадбиркорлар ҳам ватан олдида бурчли эканлигини эсда тутмоқлари керак. Лозим бўлса ватан туйғуси борасида тадбиркорлар ўртасида маърифат дарсларини ташкиллаштириш керак. Қолаверса халқни бойитмасдан туриб бирон бир иш қилиб бўлмаслигини ҳамма тушуниб етмоғи жоиз. Ахир ишлаб чиқарилган махсулотни олиш, бирон бир хизмат туридан фойдаланиш учун авваломбор оддий халқнинг сотиб олиш қобилият бўлмоғи даркор. Бой халқнинг тадбиркори бой, оч халқнинг тадбиркори эса оч бўлади. Халқда бўлса тезаги тегади деб бекор айтишмаганку машойихлар.

Инсон табиийки яхши ва моддий жихатдан тўқ яшашга интилади. Бу интилиш эса ўз навбатида ўзгаларга ҳавасни туғдиради. Масалан Америка, Европа ёки Россияга. Наинки моддий талаб кўпчиликда шундоқ ҳам йўқ бўлган ватан туйғусини бир парча нонга алмаштириб юбориши мумкин.. Жамиятдаги хавфли омиллардан бири кимларгадир қўшилишни орзу қилишдир. У ёки бу буюк мамлакат байроғи остида бўладими фарқи йўқ. Фақат яхши яшашса бўлгани. Минг афсуски йиртиқ бўлса ҳам ўзингни куйлагинг яхшилигини аксарият тушунишдан йироқ .

<
Категория: АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1561 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz