Понедельник, 24-04-29, 15:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июнь » 20 » Мирзиёевга хатлари иш бермаган адвокат Трампга мурожаат қилди
02:39
Мирзиёевга хатлари иш бермаган адвокат Трампга мурожаат қилди

Мирзиёевга хатлари иш бермаган адвокат Трампга мурожаат қилди

Ўзбекистонлик таниқли адвокат Руҳиддин Комилов, ўзининг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган хатлари жавобсиз қолганини айтиб, АҚШ Президентига очиқ мактуб йўллади. 2009 йилда лицензиясидан маҳрум қилинган Комилов Ўзбекистондаги қатор инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, мухолиф сиёсатчилар ва журналистларни адвокат сифатида ҳимоя қилган. У ҳимоя қилган одамлар орасида Швециядан бошпана олган ва хозирда Халкаро Хукук Химоячилари Жамияти раиси Мухиддин Курбонов, Елена Урлаева, Саиджаҳон Зайнобиддинов, Дилмурод Муҳиддинов, Акбарали Орипов, Ҳамдам Сулаймонов, Мусажон Бобожонов, Холиқназар Ғаниев, Исроилжон Холдоров, Мўътабар Тожибоева, диссидент-шоир Юсуф Жума, журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййидлар бор. Собиқ президент Ислом Каримовнинг 2008 йилги қарорига мувофиқ ўтказилган аттестация ортидан Руҳиддин Комилов сиёсий ва диний айбловларга юз тутган фуқароларни ҳимоя қилган 70га яқин ҳамкасблари билан адвокатлик лицензиясидан айрилган эди. У бу қадамга ҳукуматнинг адвокатура тизимини ўзгача фикрловчилардан тозалаш нияти сабаб бўлганини айтади. Унга, шунингдек, мамлакатдан чиқиш таъқиқланган. Руҳиддин Комилов президентлардан ўз адвокатлик ҳуқуқи тикланиши, хорижга сафар қилиш рухсати берилиши, ҳамда ўзи даъво қилгандек, "фирибгарлик йўли" билан олиб қўйилган паррандачилик фермаси унга қайтарилишини сўрамоқда. Қуйида мактубнинг тўлиқ матнини илова қиламиз. АҚШ Президенти Д.Трампга Рухиддин Нуриддинович Комиловдан М У Р О Ж А А Т Н О М А Ҳурматли Президент жаноблари! Мен Америка ҳақида ёшлигимда кўп ўқиган ва эшитган эдим. Яратганнинг инояти билан 2008 йил Америка ҳукумати меҳмони сифатида бу юртга ташриф буюриб унинг дарҳақиқат сеҳрли эканлигига ўз борлиғим билан гувоҳ бўлдим. Миллат оталари бўлмиш АҚШ мустақиллигининг асосчилари дарҳақиқат дунё ҳавас қилса бўладиган тизим, жамият яратиб уни келажак авлодга қодирган экан. Менда яна бир марта бу юртга қайтиб келиб инглиз тилини мукаммал ўрганиш ҳамда ҳамда адвокат, юрист сифатида АҚШ Конституцияси ва ҳуқуқ тизими билан яқиндан танишиш нияти пайдо бўлган эди. Наинки қисқа 20 кунлик ташриф даврида бу нарсанинг мутлоқ имкони йўқ эди. Минг афсуски қайта бундай имконият бўлгани йўқ. Она-юртимга қайтиб келганимдан сўнг 2009 йил менинг адвокатлик фаолиятимга чек қўйилди, менга тегишли хусусий мулк тортиб олинди, четга чиқишим эса тақиқланди. Менинг асосий айбим демократик қарашларим, принципиал адвокатлик фаолиятим эди. Мен бошқалардан фарқли равишда фахрланиб айта оламан, бундан деярли 30 йил муқаддам илғор талабалар қаторида ўзбек тилини давлат тили бўлиши, давлат мустақиллиги учун курашганмиз. Бу пайтда тепада ўтирган амалдорлар барчасига қарши бўлишган эди. Мен бунга тирик гувоҳман. Мухолиф фикрларим, қарашларим туфайли мени "халқ душманига" айлантиришди. Лекин ортга чекинганим йўқ. Ҳозирга келиб эса бизнинг ўша пайтдаги қилган барча ишларимиз тўғри эканлигини барча эътироф этмоқда. Буни давлат сиёсати ҳам тан олмоқда. Сизлар "халқ душманлари" эмас, аслида халқ қаҳрамонлари экансиз деб эътироф этишмоқда. Бу албатта жуда катта сиёсий ўзгаришларнинг натижасидир. Адвокат сифатида эса кўпдан кўп муҳолифат вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳалол ҳимоя қилганман. Бунинг орқасидан менга ва оиламга бўлган тайзиқларни қайси бирини айтишни билмайман. Бу ҳақида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳам жуда яхши билади. Шу даврда улар билан кўплаб мулоқотлар қилганмиз. Улар менинг камтарона меҳнатларимни эътироф этиб Америка ҳукумати меҳмони сифатида юртингизга таклиф қилганлигини юқорида айтиб ўтдим. Мен ўзимни мақташ ниятидан йироқман. Наинки қилган ишларим менга кўзгу. Уни эса беркитиб бўлмайди. 2009 йил майига келиб адлия органлари мени адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқимдан маҳрум этишди. Аслида бу ҳалқаро ҳуқуқ нормалари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунларига мутлоқо зид эди. Бу борада берган шикоятларим инобатга олингани бузилган ҳуқуқим тиклангани йўқ. Прокуратура органларининг касофати билан 2010 йилда эса менга тегишли бўлган паррандачилик фермаси, суяк уни ишлаб чиқариш цехи фирибгар жиноятчилар томонидан ўзлаштириб олинди. Мени ёзмаган жойим қолгани йўқ, лекин ҳеч қандай натижа бўлмади. Менга келганда қонун ҳам ишламай қолди. 2012 йил яна адвокатлик лицензиямни тиклашга уриндим лекин унга эриша олмадим. Бу масала БМТнинг инсон ҳуқуқлари комиссиясида ҳам муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистонга мени лицензимни тиклаб бериш борасида тавсия берилди. Лекин бу ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсиялари ҳам бажарилгани йўқ. Мен жуда хавфли одамман шекилли, 2009 йилдан бошлаб чиқиш визасини ҳам беришгани йўқ. Тоталитар тузум музлари эриб янги прогрессив сиёсат бошлангач, мен кўп марта шахсан президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кафолати сифатида бузилган ҳуқуқларимни тиклаш борасида мурожаат қилдим. Лекин, тоталитар тузум қолдиқлари ҳали жуда кучли шекилли ҳеч бир ижобий натижа бўлгани йўқ. Яқинда президентимизни АҚШга бўладиган сафари ҳақида ўқиб қолиб бу борада Сизга мурожаат қилишни лозим деб топдим. Балки бу нотўғридир, бошқа иложим қолмади. Ҳеч кимдан ёрдам бўлмагач шунга қарор қилдим. Ҳурматли президент жаноблари! Мен ўз фаолиятим даврида шундай таъқиблар учун асос бўлувчи бирон бир ғайриқонуний ишни қилмаганман. Менга нисбатан бўлган барча ҳаракатлар ғайриинсоний ва ғайриқонунийдир. Агарда бунда озгина ёлғон бўлса, калламни кундага, дўппимни дорга тикишга тайёрман. Шу сабабдан ушбу учрашув даврида мен билан боғлиқ ушбу вазиятни ҳам муҳокама қилиб амалий ёрдам берсангиз. Океанда шундай бир қонун-қоида мавжуд. Фалокатга учраган кемага у қайси давлатники бўлишидан қаттий назар албатта ёрдам кўрсатилади. Мен ҳам ноҳақлик океанига тушиб қолдим. Ўзимизникилар ёрдамни лозим кўришмади. Охириги ёрдамни сиздан кутиб қоламан. Ҳамда менинг адвокатлик, тадбиркорлик ва шахсий ҳуқуқларимни тикланишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Сизга, оилангизга, Америка халқига омад тилаган ҳолда Р.Комилов

Прикрепления: Расм 1 · Расм 2 · Расм 3
Категория: АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 551 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz