Понедельник, 24-04-29, 17:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 23 » Мустақил адвокатларни имтиҳондан йиқитишди
09:33
Мустақил адвокатларни имтиҳондан йиқитишди

Мустақил адвокатлар имтиҳондан йиқилган

 Тошкентда ўтказилган малака имтиҳонидан таниқли адвокатлар Руҳиддин Комилов билан Рустам Тўлагановнинг ўта олмаганлари эълон қилинган.

Ўзбекистондаги кўплаб мухолифат фаоллари, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, мустақил журналист ва диний-сиёсий айблов қўйилган шахсларни ҳимоя қилган Руҳиддин Комилов ва Рустам Тўлаганов энди адвокатлик лицензиясидан ажралишлари мумкин.

Кузатувчилар фикрича, адвокатлар учун қайта аттестация уюштириш Ўзбекистонда мустақил адвокатуранинг шаклланиши олдини олиш мақсадидаги қадамдир.

Руҳиддин Комиловга адвокатларни қайта имтиҳондан ўтказиш зарурияти нима билан изоҳланаши борасида ҳеч ким аниқ маълумот бермаган, балки жорий йил март ойида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг адвокатлар малака имтиҳонидан ўтиши шартлиги айтилган қарори рўкач қилинган.

Адвокат Комиловга кўра, бу қарор Ўзбекистонда 1997 йилда қабул қилинган адвокатура тўғрисидаги қонунга зиддир. Айни йилда у малака имтиҳонларидан ўтиб, муддати чекланмаган лицензияга эга бўлганини айтади.

Би-би-си билан суҳбатда Руҳиддин Комилов ўзи иштирок этган имтиҳонни "театр" дея тасвирлади. Унга кўра, бу қарор мустақил адвокатуранинг шаклланишига қарши чиқарилган бўлиб, адвокатларнинг фаолиятини кескин чеклайди.

Руҳиддин Комилов 2007 йилда «Адолат Рахмон» номли хусусий адвокатлик конторасини очган.

Ўн саккиз йиллик тажрибага эга Комилов инсон ҳуқуқлари фаоллари Елена Урлаева, Мамадали Қорабаев, Саиджаҳон Зайнобиддинов, Мўтабар Тожибоева Мухиддин Қурбонов ва бир қатор мустақил журналистларни ҳимоя қилган.

 У ҳозирда ҳибсда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоли ва журналист Дилмурод Саййиднинг адвокатидир.

 Комилов адвокат сифатида яна бир ой, сўнгра эса апелляция шикояти кўриб чиқилгунча фаолият юритиши мумкин.

Айни шу вақт давомида у Дилмурод Саййиднинг маҳкама иши битишига умид қилади.

Тахририятдан:

Мен Мухиддин Қурбонов хозирда шу жамият (Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти) ни раиси сифатида яна бир мисолни қўшимча қилмоқчиман. Мени 2004 йил 16 феврал куни иккинчи маротаба (биринчи мартта 1998 йил 3 сентябрда қамашган) қамоққа олишганда Рухиддин Комилов мени химоя қилиш мақсадида Тошкетдан Жиззахга 18 феврал куни етиб келиб Жиззах вилоят прокурорига киришга харакат қилган, лекин киритилмаган ва шу куни прокурор мени қамоқда сақлаш ордерига қўл қўйган ва 19 феврал куни Рухиддин Комиловни прокурор қабул қилган ва мен билан учрашишга муваффақ бўлган.  Мана шундан кейин хам орадан 7 йил ўтибди. Бу вақт мобайнида қанчадан қанча одамларни ҳуқуқини химоя қилиб келди ва бундай касбига виждонан ёндошган адвокатларга Ўзбекистон хукумати томонидан қанақанги тахдидлар қилинмади дейсиз. Ортга чакинмаганлиги учун хукумат уларни фаолиятига чек қўйиш мавсадида хар хил усулларни ўйлаб топишмоқда. Бундай инсонлар инсонлар қалбида ўчмас из қолдириб улгурдилар оддий халқ уларнинг қандай инсонлар эканлигини жуда яхши биладилар.

Категория: АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1626 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz