Воскресенье, 24-04-28, 20:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 4 » Қозон ёпиқлиғича қолаверадими?
08:02
Қозон ёпиқлиғича қолаверадими?

Қозон ёпиқлиғича қолаверадими?

Халқаро Амнистия ташкилоти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти¸ хусусан ўзбек қамоқхоналардаги аянчли аҳвол ҳақида бонг уриб келаëтган халқаро ташкилотлардан биридир.
Нодира  01.04.2009

Халқаро амнистия ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини 2005 йил Андижон воқеалари бўйича халқаро текширувни рад этиш қарорини қайта кўришга¸ халқаро ҳамжамиятни эса¸ бу муаммога кўз юммасликка чақирди.

Шу йил март ойида БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ўнга яқин давлат ва халқаро ташкилот эътирозига қарамасдан, Ўзбекистон ҳисоботини тасдиқлаган эди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини танқид қилган давлатлар расмий вакиллари ва ташкилотлар мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти, хусусан, Андижон воқеалари, қамоқда қолаётган сиёсий маҳбуслар тақдири ва болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш ҳолларини тилга олиб, аҳволни ўнглаш учун Ўзбекистон ҳукуматига тавсиялар берган эди.

Аммо  Ўзбекистон ҳисоботини тақдим қилган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раиси Акмал Саидов бошчилигидаги делегация кўпчилик тавсияларни қабул қилмади ва ўз баёнотлари орқали, хусусан, Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш масаласининг Ўзбекистон ҳукумати учун ёпилганига қатъий ишора қилди.

Халқаро амнистия ташкилоти куни-кеча тарқатган баёнотида шу билан Андижон воқеаларидан кўз юмиш, ёпиғлиқ қозонни Ўзбекистон ҳукумати райига қараб ёпиғлиғича қолдириш мумкин эмас, деб таъкидламоқда.

Ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Мэйси Вайшердинг Озодлик билан суҳбатда Женевадаги муҳокамалар давомида ўз такшилотини умидлантирган жиҳатлар ҳам йўқ эмаслигини таъкидлади.

- Ўзбекистон ҳукумати даврий ҳисобот муҳокамалари чоғида дунё давлатлари вакиллари киритган бир неча тавсияни қабул қилди. Бу тавсиялар орасида Ўзбекистондаги қамоқхоналар ва қамоқхоналар юзасидан шикоятларни ўрганувчи мустақил миллий монитор механизмини ташкил этиш тўғрисидаги тавсия ҳам бор.

Агар Ўзбекистон ҳукумати шу тавсияни бажарса ва шундай кузатув гуруҳи ташкил этилса¸ ҳамда бу гуруҳга хорижий ташкилотлар билан бемалол ишлаш имкони берилса, ташкилотимиз буни олқишлаган бўлар эди, дейди халқаро амнистия ташкилоти вакили Мэйси Вайшердинг.

Аммо Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро жамоатчиликни ташкишга солиб келаётган асосий масалалар — 2005 йилда қонли тарзда бостирилган Андижондаги намойишлар бўйича халқаро суриштирувга рухсат бериш ва мамлакат қамоқхоналарида қолаётган минглаб сиёсий маҳбусларни озод қилиш талабини рад этгани, энг аянчлиси, бунга кенгаш томонидан кўз юмилгани хавотирлидир, дея сўзларини давом эттиради Халқаро амнистия ташклоти вакили.

- Ўзбекистон расмийлари даврий ҳисобот муҳокамалари чоғида бу масала ортиқ кун тартибида эмаслигини, буни муҳокама қилишни хоҳламаслигини очиқ айтди. Улар бу бўйича халқаро жамоатчилик олдида жавоб бериш масъулиятини мутлақ инкор қилмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон ҳукуматининг зиммасида шундай мажбурият бор ва бу мажбурият бажарилиши шарт, дейди Халқаро амнистия ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мэйси Вайшердинг.

Бунинг шартлигини томонларнинг ҳаммаси яхши англайди, аммо, бугунги шароитда унинг бажарилишига эришишнинг реал воситаси борми?

- Биз бу борада халқаро босимни яна ва яна кучайтиришимиз ҳамда бу масалани халқаро миқёсдаги, турли даражалардаги тадбирлардай қайта ва қайта кўтаришни давом эттиришимиз керак. Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан босимни кучайтириш, Ўзбекистонни шу мажбуриятларни бажаришига эришиш имкони бизда бор-ку?!

Андижон воқеалари ва ўзбек қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбуслар тақдирини шу билан ёпиб қўйиш асло мумкин эмас. Шунинг учун ҳам биз яна бир карра халқаро жамоатчилик диққатини Ўзбекистон масаласига қаратдик ва то зарур экан, қайта ва қайта даъват қилишда давом этамиз, дейди Халқаро амнистия ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мэйси Вайшердинг
Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1287 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz