Понедельник, 24-04-29, 08:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 4 » "АҚШ Ўзбекистонга нисбатан чора кўрмаяпти"
08:04
"АҚШ Ўзбекистонга нисбатан чора кўрмаяпти"

"АҚШ Ўзбекистонга нисбатан чора кўрмаяпти"

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар АҚШни диндорлар ҳуқуқини паймол этаётган Ўзбекистонга нисбатан етарли чоралар кўрмаётганликда айбламоқдалар.

30.03.2009
Нодира

Ўзбекистон бу йил ҳам АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар топталаётган энг хавотирли давлатлар рўйхатига киритилди.

АҚШдаги диний эркинликлар бўйича халқаро комиссия АҚШ давлат департаменти бу мамлакатдаги аҳволни ўнглаш учун етарли чора кўрмаётганидан жиддий хавотир билдирди.

АҚШ Давлат департаментининг диний эркинлар чидаб бўлмас даражада поймол этилаётгани боис “Ўта хавотирли давлатлар”, деб номланган рўйхатига 8 давлат киритилган: Бирма, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Хитой халқ республикаси, Саудия Арабистони, Судан ҳамда Ўзбекистон.

 

Айни шу давлатлар 2006 йилги рўйхатга ҳам киритилган эди.

АҚШдаги Диний эркинликлар бўйича халқаро комиссия бу рўйхатда аслида 14 давлат номи бўлиши керак эди, деб ҳисоблайди. 


-Аммо АҚШнинг  собиқ Давлат котиби Кондолиза Райс бошчилигидаги департамент буни рад этди ва 2006 йилдан буён диний ҳуқуқлар муттасил поймол этилаётган ўта хавотирли Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига нисбатан чора кўрмади,- деб таъкидлади комиссия раиси Фелис Гаер.

 

АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида чоп этилган ахборотда айтилишича, Фелис Гаер: “Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида диний эркинликлар вазияти даҳшатли даражада ёмонлашган ва вазиятни ўнглаш учун АҚШ ҳукуматининг махсус аралашуви талаб этилади”, деб ҳисоблайди.

 

Комиссия вакиллари АҚШ Давлат департаментига бу давлатлардаги вазиятни ўнглаш йўлида кўрилиши мумкин бўлган чоралар, жумладан, санкциялар қўллашни ҳам тавсия қилган. Аммо, департаментнинг бундай чоралари Ўзбекистонни четлаб ўтаётган эди.

 

Диний эркинликлар бўйича халқаро комиссия АҚШ Давлат департаментининг Ҳиллари Клинтон етакчилигидаги янги раҳбарияти, ниҳоят, бу талабларни инобатга олиши ҳамда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётган Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукуматига нисбатан тегишли чоралар кўришига умид билдирди.

 

- Ўзбекистонда диний эркинликлар ва умуман, инсон ҳуқуқлари аҳволи ўнгланишида халқаро жамоатчиликнинг иштироки зарур, зеро, мамлакатдаги аҳвол йилдан йилга чидаб бўлмас даражада оғирлашмоқда, - дейди АҚШдаги ҳайъат даъватини қувватлаб, Халқаро амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Мэйси Вайшердинг.

 

У ҳам янги Давлат котиби Ҳиллари Клинтон даврида жиддий ўзгаришлар бўлишига умид билдирди.

 

- Янги Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга умид боғлаганим сабаби шундаки, у Америка ҳукуматининг “Жасоратли аёл” мукофоти тақдимот маросимида жуда жиддий нутқ қилди. У АҚШ янги маъмуриятининг ташқи сиёсатида инсон ҳуқуқлари биринчи даражали масалалардан бири бўлиши ва бу масала унинг ўзи учун ҳам бирламчи аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Мен қаттиқ умид қиламанки, бу ваъда бажарилади ва инсон ҳуқуқлари масаласи АҚШ янги маъмуриятининг  ташқи сиёсатидаги устивор йўналиши бўлади,- дейди
Халқаро амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Мэйси Вайшердинг.

 

Халқаро амнистия ташкилоти ҳам Ўзбекистонда диний эркинликлар аҳволи ва умуман, инсон ҳуқуқлари вазиятидан жиддий хавотирда.

 

Мамлакатдаги аҳволни ўнглаш, диндорларга нисбатан авж олаётган репрессияни тўхтатиш учун фақатгина танқид қилиш ва Ўзбекистон номини турли қора рўйхатларга киритиш етарли чора эмас, деб ҳисобламоқда аксар халқаро ташкилотлар.

 

Зеро, танқид ва қоралаш оҳанги қанчалик кучайтирилганига қарамай мамлакатдаги аҳвол йилдан йилга оғирлашиб бораётганини дунёда диний эркинликлар вазиятини кузатиб борувчи “Форум 18” ташкилоти ҳам қайд этмоқда.

Ташкилот вакили Жон Кинахан бунга мисол қилиб, сўнгги қисқа даврда қайд этилган маълумотларни келтирди:

 

- Ўзбекистонда вазият янада хавотирли тус олаётганига мисол қилиб, Саид Нурсийнинг издошлари , дейилган беш мусулмоннинг узоқ муддатларга қамалгани, яна тўққиз нафари эса суд ҳукмини кутаётганини келтириш мумкин.

Сўнгги қисқа давр ичида насронийлардан ҳам тўрт нафари қамалди. Кейинги пайтда кучайтирилган қаттиқўл сиёсат оқибатида рўйхатга олинмаган диний жамоаларнинг фаолияти таъқиқланиши эса мавжуд халқаро ҳуқуқ меъёрларига мутлақо зиддир,- дея санаб ўтди “Форум 18” ташкилоти вакили Жон Кинахан.

 

Унинг фикрича, бундай қўпол ҳуқуқбузарликлар тўхтатилишига авваломбор Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи масъул ва айни пайтда халқаро жамоатчилик ҳам Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши учун унга нисбатан босимни янада кучайтириши, реал талаблар асосида мулоқот олиб бориши лозим

Просмотров: 1147 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz