Воскресенье, 24-04-28, 20:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 20 » Юсуф Жума яқинлари билан учраштирилмаяпти
00:01
Юсуф Жума яқинлари билан учраштирилмаяпти

Юсуф Жума яқинлари билан учраштирилмаяпти

Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган шоир Юсуф Жуманинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисида хабарлар бор.

13.04.2009
Абдулла Искандар

Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқарамаси тасдиқлаган қоидага кўра¸ ҳар бир маҳкум бир ойда бир марта ўз яқинларини кўриш ҳуқуқига эга. Бироқ Жаслиқ қамоқхонасида жазо ўтаëтган таниқли шоир Юсуф Жума яқинлари билан феврал ойидан бери учраштирилмаяпти.

 Шоирнинг қизи Феруза билан суҳбатлашдик.

Озодлик: Феруза сиз Жаслиққа бориб келдингизми?

Феруза: Ҳа¸ бориб келдим.

Озодлик: Отангизни кўрдингизми?

Феруза: Йўқ¸ кўрсатишмади. Турли баҳоналар билан қайтариб юборишди. Икки марта бориб кўра олмай келдим.

Озодлик: Охирги марта отангизни қачон бориб кўрган эдингиз?

Феруза: Феврал ойининг ўрталарида суткалик учрашувга борган эдим. Ўшанда менга кўрсатишган эди. Ўшанда дадамнинг аҳволлари оғир эди. Мен аҳволларидан хавотир олиб¸ қисқа муддатли учрашувга борганимда¸ мени учраштиришмади.

Озодлик: Феврал ойида кўрганингизда аҳволлари қандай эди? Нималар деди?

Феруза: Соғликлари ëмон экан. Фақат шикоят қилдилар. "Бошимга¸ юрагимнинг устига уришади. Мени изоляторга ечинтириб¸ яланғоч ҳолатда ташлашди. Ҳатто оëғимга пайпоқ беришмади. Мен қаттиқ шамоллаб қолганман. Ҳамма жойларим зирқираб оғрияпти”¸ дедилар.
Мен кўрганимда озиб кетган эдилар. Мен шундан кейин хавотир олиб¸ икки марта қисқа муддатли учрашувга бориб келдим. Лекин иккаласида ҳам учраштирмасдан қайтариб юборишди.

Озодлик: Учраштиришмаганлигига нимани сабаб қилиб кўрсатишди?

Феруза: Биринчи марта борганимда "Анча олдин келибсиз. Наврўздан олдин 16-17 мартларга кел. Биз сени киргизамиз” деб айтишди. Мен "Илтимос кўрсатинглар. Мен шунча жойдан келаман. Кўрмасдан қайтиб кетсам бўлмайди, ҳали бирор марта ҳам қисқа муддатли учрашув бермадинглар” десам¸ "16-17 мартга кел¸ кўрсатамиз", дейишди.

Кейин байрамга карантин қилиб қўйишди ва кўрсатмасдан яна қайтариб юборишди. Дадамнинг отрядларидан бир кишининг аëли кириб кетди. Ўшанга "Дадамнинг аҳволларидан хабардор бўлиб чиқинг. Бизга бир маълумот олиб чиқинг. Биз хавотирланаяпмиз”, деб илтимос қилдим. У менга кейин телефон қилиб "Дадангнинг аҳволлари ëмон экан. Тезроқ келиб хабар олгин”, деб айтди.

Озодлик: Жазони ижро қилиш бош бошқармасига ариза ëзмадингизми? 

- Биринчи марта ëзганимда "Жаслиқдан бошқа экологияси яхшироқ жойга кўчириб беринглар. Дадамнинг соғликлари ëмонлашиб қолипти”, деб илтимос қилганман, -дейди Феруза.

Биз жазони ижро этиш бош бошқармасига икки марта телефон қилиб Юсуф Жумани яқинлари билан учраштирилмаëтгани сабабини ўрганишга ҳаракат қилдик. Аввалига ўзини бошлиқ ўринбосари деб тақдим қилган мулозим маҳкумларнинг ойда бир марта яқинлари билан учрашишга ҳаққи борлигини айтди. Биз масалага янада аниқлик киритиш учун у кишига яна телефон қилдик.

- Лаббай.

Озодлик: Ассалому алайкум¸ яхшимисиз?

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Мен сиз билан боя гаплашган эдим. Озодлик радиосидан Абдулла Искандарман.

- Ака¸ бир минут.(озгина жимликдан сўнг)  Эшитаман.

Озодлик: Боя айтган эдим¸ бизга шикоят тушган эди.

- Ака¸ мен бунинг ишларига тушунмайман.

Озодлик: Қанча вақтда маҳкумларни бориб кўриш мумкин?

- Акажон¸ мен бу нарсаларга тушунмайман.

Озодлик: Мен жазони ижро этиш бош бошқармасига телефон қилаëтган эдим.

- Тўғри шу ëққа тушдингиз¸ лекин мен бунақа нарсаларни тушунмайман¸ -дея гапига якун ясади мулозим.

Юсуф Жума 1980 йилларда шеъриятга кириб келган, унинг "Ҳақиқатнинг олтин олмаси" номли илк шеърий тўплами 1984 йилда чоп этилган.

Шоир 2001 йилда бир туркум шеърлари учун "давлат тузумига тажовуз қилиш"да айбланиб, қамоққа ташланди.

Юсуф Жума ва оиласи президент Каримовнинг сиёсатини очиқ танқид қилгани учун таъқиб қилинаётганликларини айтишади.

2007 йил 10 декабрда Юсуф Жума ва ўғиллари президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, намойишлар уюштиришди.
Бухоро вилоят суди шоир Юсуф Жумани 2008 йил апрелида беш йилга озодликдан маҳрум этди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Юсуф Жума ноҳақ қамалганини айтиб келишади.
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1427 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz