Понедельник, 24-04-29, 02:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 20 » «Менинг мукофотим – Ўзбекистон халқига берилган мукофот»
00:10
«Менинг мукофотим – Ўзбекистон халқига берилган мукофот»
Мўътабар Тожибаева, Ҳиллари Клинтон ва Мишель Обама; v
 
«Менинг мукофотим – Ўзбекистон халқига берилган мукофот»
Uznews.13.03.09 – АҚШ Давлат департаментининг Жасорати учун аёллар мукофоти соҳибаси бўлган Мўътабар Тожибоева, Ҳиллари Клинтон ва Мишель Обама билан учрашувдан олган ўз таассуротлари, АҚШ ва ўзининг келажакдаги режалари ҳақида гапиради.

Uznews.net: Мўътабар, сизни навбатдаги юксак мукофот билан табриклаймиз, эндиликда сиз энг машҳур ва энг юксак мақомга эга бўлган Ўзбекистоннинг жамоат арбобисиз. Сиз ва сизнинг шунча машаққатлар эвазига амалга оширган ҳуқуқ ҳимоясидаги фаолиятингиз, дунё бўйлаб шунчалик қўллаб қувватланади деб кутганмидингиз?

Мўътабар Тожибоева: 11 март куни мен АҚШ Давлат департаменти давлат котиби Ҳиллари Клинтондан мукофот олдим, мамлакатнинг биринчи хоними Мишель Обама қўлларимни қисаркан, мен ҳаётнинг нақадар ўзгарувчанлиги ҳақида ўйладим.

Ҳолбуки, роппа роса бир йил бурун, аёллар колониясидалигимда, март ойида мени Тошкентда Онкологик шифохонага ётқизишган ва операцияга олиб киришган эди. Мени операция хонасига олиб кириб, ҳеч нарса демасдан, тушунтирмасдан столга ётқизишаркан, мени муқаррар ўлимга олиб кетишаяпти дея ишонгандим.

Ўшанда ҳаёлан ҳамма билан ҳайрлашдим, ўз қизим ва яқинда туғилган набирам билан гаплашдим. Мен уларни энди ҳеч қачон кўрмайман деб ўйладим… Албатта, мен ҳатто, бир йил ўтиб Вашингтонда мени шарафлашади дея тасаввур ҳам қила олмаганман.

Uznews.net: Бироқ бугун сиз шон шуҳрат эгасисиз. Сиз ўзингизни, инсон ҳуқуқлари учун курашингиз сабаб сизни шунча қийноқ ва таҳқирларга солган тузум устидан ғолиб келган дея ҳис қиласизми?

Мўътабар Тожибоева: Ҳа, мен улардан кучлироқ эканлигимни ҳис қиламан, чунки яхшилик ҳамиша ёмонликдан кўра кучлироқдир. Бироқ мен шуни биламанки, биз фақат йўлнинг бошида турибмиз. Мен ҳозир олганим, дунёдаги энг қудратли давлат АҚШнинг рағбати, менинг ва ҳамкасбларимнинг ўзимиз ишонган ишни давом эттиришимизга ёрдам беради. Бироқ ғалабагача ҳали анча ишлашимиз керак.

Uznews.net: Сизнинг бугунги машҳурлигингиз, олган мукофотингиз, Ҳиллари Клинтон ва АҚШ президентининг рафиқаси Мишель Обама билан танишлигингиз сизга ва сизнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳаракатига ёрдам беради деб ўйлайсизми?

Мўътабар Тожибоева: Мен ўйлайман, барча СNN ва Интернет орқали кўришга муваффақ бўлган Вашингтондаги маросим, менинг аксарият ҳамкорларимни илҳомлантиради, уларга ишонч баҳш этади. Бироқ мен, Ўзбекистондаги ҳукумат ўзгаради, ўз фуқаролари ҳуқуқини ҳурмат қила бошлайди деб ўйламайман.

Бир нарса ҳақида ишонч билан гапириш мумкин, мен қандайдир даҳлсизликка эга бўламан, бироқ бу ҳукумат менинг фаолиятимга қаршилик кўрсатишга уринмайди, дегани эмас. Фақат ўтган ойда «Новости Узбекистана» газетасида мен ҳақимда мақолалар мажмуаси эълон қилинди, унда мени 2005 йилнинг 13 майида Андижонни қўзғатган террорчилар лидерига чиқаришган.

Вазият, илгари қандай бўлса шундайлигича қолмоқда. Фақат бита фарқ бор - Ислом Каримов режими, балчиққа булғаб, ҳашорат каби эзиб ташламоқчи бўлган инсонлар, АҚШ, Франция, Швейцария каби жаҳоннинг буюк давлатларида, ҳурмат ва эътибор топишмоқда.

Uznews.net: Бугун сиз, расмий Тошкент ва Каримовга алам қилаяпти деб ўйлайсизми. Эҳтимол Каримовнинг сизга ҳасади келаётгандир, аҳир у ҳеч қачон Клинтон ёки Обама билан бу мақомда учраша олмайди?

Мўътабар Тожибоева: Агар улар менга ва бошқа жабрдийдаларга қилган қилмишлари учун уялишса, бу яхши туйғу бўларди. Бироқ мен улар бугун бошқаларда фақат маломат ва қўрқув туйғусини уйғотишади, деб ўйлайман. Улар ниқоб тақмасдан юришлари мумкин бўлган панжара ортида яшаркан, мен бу режимни жуда яхши ўргандим.

Uznews.net: Кўпчилик Вашингтоннинг янги маъмурияти Россия, Шимолий Қурия, Сурия, Эрон ва Ўзбекистон каби репрессив мамлакатлар билан алоқасини тиклашга уринмоқда, дея ўйлашмоқда. Барак Обама сиёсатидаги устиворлик ҳақида сиз нима дея оласиз?

Мўътабар Тожибоева: Мукофотлаш маросимидан ташқари мен ва бошқа лауреатлар учун Ҳиллари Клинтон ва АҚШ давлат департаментининг бошқа ходимлари билан бир неча бор учрашиш имкониятлари туғилди.

Ўзбекистондаги оддий одамлар ҳаёти, ҳар қадамда уларнинг поймол этилаётган ҳуқуқлари, ҳатто оддий милиционерларнинг одамларни таҳқирлашлари ҳақида уларга гапираркан, мен ҳамиша улардан ҳамдардлик ва ҳайриҳохлик туйғусини олдим. Улар ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистондаги одамлар аҳволига бефарқ эмасликларини кўрсатишди.

Кўплаб аёллар ташкилотларида бизнинг учрашувларимиз бўлди, менда уларнинг бари Ўзбекистон халқи учун бир қоя каби туриб беражак, деган таассурот қолди. Ташвишланишади. Бизга қандай ёрдам беришлари мумкинлигини айтиб, кўплаб саволлар беришади.

Uznews.net: Ҳиллари Клинтоннинг ўзичи?

Мўътабар Тожибоева: Олдин айтганимдек, биз у билан бир неча бор кўришдик. У менда инсон ҳуқуқлари учун жуда қатъий турган инсон сифатида таъсурот қолдирди. Биз билан илк бор учрашганида, барча саккиз нафар лауреатга қарата, ҳар биримизнинг тарихимиз билан шахсан танишганлигини билдираркан, менга маънодор қаради, унинг нигоҳларида улкан ҳамдардик туйғулари акс этарди.

Клинтон – бу феминистка. У аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашмоқ кераклиги, кўплаб фаол, ғурурли ва кучли аёлларни кўриш истагида эканлиги ҳақида бир неча бор гапирди. У бутун дунё бўйлаб аёллар эркаклар билан тенг қаторда туришини истайди. Токи ҳеч ким жинсий келиб чиқиши бўйича камситилмасин.

Uznews.net: Сизга АҚШнинг биринчи ҳоними Мишель Обама ёқдими? У қандай?

Мўътабар Тожибоева: У жуда чиройли (кулади). Баланд бўйли, жуда келишган ва ниҳоятда оддий. Маросимдан илгари биз саҳна ортида учрашганимизда Клинтон биз ҳақимизда гапираркан, Мишель турмада кўрган азобларим учун менга ҳамдардлик нигоҳларини ташлади. Аҳволимни жуда яхши тушунаётгандек таасурот қолдирди.

Шунинг учун, менга мукофот топширилган пайтда Мишель Обама мени қаттиқ қучиб, дардларимни енгиллатиш ва гўё ўзининг кучидан озроқ менга ўтказиш илинжида қўлларимни қаттиқ қисиб турди.

Uznews.net: Ажойиб! Мўътабар, ўйлайсизми, сизни мукофотлашганидан кейин қайсидир сиёсий махбусни турмадан озод этишадими?

Мўътабар Тожибоева: Мен барча учрашувларда америкалик сиёсатчилар ва жамоатчилик вакиллари билан турмаларда азоб чекаётган ҳамкасбларимиз ҳақида гаплашдим. Шоир Юсуф Жума, унинг ўғли Машраб, журналистлар Солижон Абдурахмонов, Муҳаммад Бекжон, ёзувчи Мамадали Махмудов, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов, Аъзам Фармонов ва бошқа кўплар ҳақида гапирдим.

Умид қиламанки, АҚШ маъмурияти, агар Ўзбекистон ҳукумати билан алоқа қилса, биринчи навбатда улар билан сиёсий маҳкумлар озодлиги ҳақида гапирилади. Мен уларнинг қандай азоб чекаётганларини, ўзбек турмасида бир кун бўлиш қандайлигини яхши биламан.

Uznews.net: Ҳақиқий Ўзбекистон қандайлиги ҳақида, Обаманинг янги маъмурияти, сизнинг тажрибангиздан билиб олди, шундай эмасми?

Мўътабар Тожибоева: Мен АҚШ Конгресси аъзолари олдида чиқиш қиларкан, уларга 2005 йилнинг апрелида Ўзбекистон ИИВ ходимларининг мени қандай ўғирлаб кетишгани, вазир ўринбосари Алишер Шарафуддинов эса мустақил журналистларни чалғитиш учун учрашув ўтказгани ҳақида гапириб бердим.

Ўшанда мени Тошкент вилоятининг Қибрай туман милициясига олиб боришган ва уч нафар эркак мени зўрлаганди. 2005 йилнинг октябрида эса бутун бошли махсус отряд мени ҳибсга олиш учун уйимга бостириб келди. Мени Тошкентда суд қилишган пайтида бутун шаҳарда транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйишди.

Шундай қилиб мени саккиз йилга озодликдан маҳрум этишди. Кейин эса колонияда хўрлашди, уришди, ярим оч ҳолда сақлашди, қиш пайтлари биргина ич кийимда икки ҳафта карцерга қамашди. Менга қандай жарроҳлик қўллашгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бачадоним кесиб олингани ҳақида жарроҳлик амалиётидан кейин билдим.

Буларни гапирган пайтим, залдаги барча конгрессмен аёллар йиғлашди. Бунчалик ҳамдардликдан мен миннатдор эдим.

Uznews.net: Сизнинг ҳикоянгиздан менинг ҳам кўзларимда ёш айланмоқда. Вашингтон, Америка ҳақида нималарни айта оласиз?

Мўътабар Тожибоева: Одамлари менга жуда ёқди. Бироқ, соғлигим туфайли узоқ сайр қириш ва кўриш имкони бўлмади. Операциядан кейин оғриқлар азоб беради, қорним ўз ҳолига келмайди. Бироқ бу ерда менга ажойиб муносабат, таржимонлар менга ногиронлар ўриндиғини олиб келишди ва бутун шаҳар бўйлаб олиб юришди. Ўриндиқдан туриб мен Капитолийни кўрдим.

Мен шундай ўйладим, қаранг, ҳукуматим менга қандай муносабатдаю, АҚШ давлат депараментидагилар қандай муносабатда. Бундан руҳимда оғриқ бор эди.

Uznews.net: Америка сизда яна нимаси билан таасуроот қолдирди?

Мўътабар Тожибоева: Давлат департаментида мукофот топшириш олдидан АҚШ давлат мадҳиясини чалишди, мен америкаликлар қиёфасига боқиб, уларнинг ўз мамлакатларини қанчалик севишлари ва ғурурланишларини туйдим.

Айни пайтда, аёллар колониясида Ўзбекистон мадҳиясини айтишга бизни қандай мажбурларини эсладим. Ҳар куни эрталаб колонияда отрядлар сафланишади ва отрядлардан бири мадҳияни куйлайди. Маҳкумалар куйларкан, нозирлар туриб уларни таҳқирлаб, масҳара қилади. Агар улардан бирортаси яхши куйлай олмаса таъзирини ейди.

Айниқса, қишнинг совуғи ва ёзнинг жазирамасида қийин бўларди. Узоқ текширувлардан кейин сафга тизилган аёлларнинг кўпчилиги йиқилиб қолар, қолганлари эса кучлари етгача мадҳияни куйлашарди. Улар очликдан ва совуқдан, баъзан эса – чидаб бўлмас жазирамадан йиқилиб қолишарди.

Uznews.net: Мўътабар, бу аёлларга ва бошқа одамларга ёрдам бериш учун нима қилмоқ керак?

Мўътабар Тожибоева: Бунинг учун биз Ўзбекистондаги тузумни ўзгартиришимиз зарур, бироқ бу жамият ўзгармагунича амалга ошмайди. Биз ишимизни давом эттиришимиз, бу ишимизнинг тўғрилигига ишонишимиз керак. Бундан ташқари, энди мен дунёнинг энг кучли мамлакатлари биз томонимизда эканлигини яхши биламан. Менинг мукофотим – Ўзбекистон халқига берилган мукофотдир.

Uznews.net: Сизга илоҳим соғлиқ берсин, Мўътабар, бизга эса сиздаги мардлик ва ишончни ато этсин. Анна бир бор мукофот билан табриклаймиз.

Интервьюни – Uznews.net бош муҳаррири, Галима Бухарбоева олди
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1493 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz