Воскресенье, 24-04-28, 20:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 20 » Виждон тутқунининг хати: SOS!!!
00:16
Виждон тутқунининг хати: SOS!!!
Жаслиы колонияси махбуслари
 
Виждон тутқунининг хати: SOS!!!
Uznews.16.04.09 - Ўзбекистон қамоқ тизимидаги тартибсизликлар – узлуксиз қийноқлар, зўравонлик ва порахўрлик – диндорлар бўйнига янги қамоқ муддатини "илиш” каби яна бир оммавий тус олаётган хуқуқбузарлик билан тўлдирилди. Бу ҳақда ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган тутқун ўз мактубида ёзади.

Ёзган хатини озодликдагиларга жўнатишга муваффақ бўлган тутқун Қашқадарё вилояти Косон шаҳридаги 6451 сонли колонияда жазо муддатини ўтамоқда.

У деярли ўзи хақида ҳеч нарса ёзмаган, бироқ Косон шаҳридаги колония бошлиқлари ва қўриқчилари ҳар куни уни ва у билан биргаликда тутқунликда бўлган яна 500 кишини қийноққа солишлари ва камситишларини тасвирлаган.

Ўз хатида у Ўзбекистон қамоқ тизимида тинимсиз давом этаётган махбусларнинг диндорлигини тугатиш бўйича кураш олиб борилаётганлигини ва бу кураш мана 10 йилдирки янги ва янги қурбонларни руҳан ва жисмонан мажруҳ қилаётганлигини ёзган.

Намоз ўқиганлиги ва бошқа диний русумларни амалга оширганлиги учун қўлланилаётган қийноқ, калтаклаш, карцерга қамаш, оч қолдириш, каби зўравонликлар хақида ёзар экан, хат муаллифи 2009 йил бошидан март ойи ўрталаригача бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлайди. Аммо президент Ислом Каримов ўз фуқаролари учун яратган тузумдаги қамоқ ва дузах азобини ҳис қилиш учун бу етарли муддатдир.

Қуйида 6451 сонли колония махбусининг хати келтирилди.

”2009 йил 22 январ куни 6451 сонли колонияда тезкор бўлим бошлиғи подполковник Шомурод Ражабов бошчилигида намоз ўқиётган диндор махбусларга қарши навбатдаги кураш бошланди. Ўшанда кун давомида диндорларни бир қаторга тизиб резина таёқлари билан калтаклашди.

Калтаклашда лейтинант Ислом Каримов, сержант Жўра Каримов, катта лейтинант Сирож Раҳимов ва Фармон Одиловлар фаол иштирок этдилар.

”Ҳизб-ут Таҳрир” га алоқадорлиги учун айбланган махбус Иброҳим Асқаров колония бошлиғига намоз ўқиш учун рухсат сўраб мурожаат қилди ва шу заҳотиёқ изоляторга ташланди.

Изоляторда у очлик э’лон қилди, бунинг учун майор Тоҳир Жуманиёзов, Fайрат Лутфуллаев ва Мусурмонқул Раҳмонқуловлар томонидан аёвсиз калтакланди.

Иброҳим Асқаровни беш кун давомида калтаклашди, сўнгра чалажон ҳолда тиббий бўлимга келтиришди. Ўтган ҳафта унга нисбатан ”муддат илиш” қўлланилиб у ўтаётган жазо муддатига яна бир йил қўшишди.

Намоз ўқиш колония ички тартиб қоидаларини бузишга киради. Феврал бошида катта лейтенант Сирож Раҳимов маҳбус Мирғиёс Меликовни номоз ўқиганлиги учун калтаклаб жағини синдирди. Хозирда Меликов тиббий бўлимда даволанмоқда, унинг жағига сим қўйилган. Калтаклангани учун Мирғиёс Меликов прокурорга мурожаат қилди.

Март бошида диндор Абдулҳаким Ахмедов ҳам намоз ўқиганлиги учун лейтинант Аброр Тувалов томонидан калтакланди. Шундан сўнг Ахмедов колония бошлиғи полковник Қосимовга арз қилди, бунинг учун уни изоляторга ташлашди.

Қамоқхонада 500 га яқин махбус бўлиб уларнинг деярли ҳаммаси саноат зонасига ишга чиқишади. Ишга деярли барча диндор махбуслар чиқадилар. Ойлик маоши 2 – 5 минг сўм (1.5 – 3.3 доллар)ни ташкил этади.
Айрим махбуслар 7 мингдан то 15 минг сўмгача оладилар. Аммо ҳозиргача 2008 йил декабр ойи учун маош берилмади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари жуда ночор. Ёғ умуман йўқ. Овқатни тузланган карамдан пиширишади. Колония дўконида сифатсиз махсулот озодликдаги сифатли махсулотдан икки маротаба қиммат.

Қариндошлардан келадиган нарсалар оғирлиги 8 кг қилиб белгиланган. Таркибида ёғ бўлган махсулотларни колонияга киритмасликка ҳаракат қиладилар. Махбуслар кийими ҳам жуда ночор аҳволда.

Махбуслар учун келтириладиган махсулотларнинг асосий қисми колония ходимлари томонидан сотиб юборилади, ундан қолган қисми ошхонада махбусларга яширинча сотилади.

Намоз ўқишга қарши кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Бу курашда тезкор гуруҳ бошлиғи подполковник Шомурод Ражабов билан биргаликда 159-модда бўйича қамалганлар учун жавобгар майор Аброр Пардаев тинмай иштирок этмоқда. У ҳам зўравонликлар ва қийноқлар ташкилотчиларидан бири.

Уйдан, қариндошларидан келтирилган диний адабиёт, ҳаттоки ”Труд”, ”Аргументы и Факты”, ”Ўзбекистон Янгиликлари”каби газеталарни майор Пардаев махбусларга етказишни тақиқлаган.

Йил бошидан жазони ўташ муддати тугаб бораётган диндор махбусларни оздликка чиқармаслик учун ”муддат илиш” мақсадида хужжатлар тўпланади.

Бугун 16 март. Мана 3 – 4 кундирки зонада текширувчилар юрибди. Наврўз байрамини ”нишонлаш” баҳонасида 17 мартдан қариндошлар билан кўришиш тўхтатилади.

Оллоҳ ишончи, ҳаёт ва руҳ тинчлиги учун узримизни қабул қилинг.

Душанба, 16 март 2009 йил. Косон шаҳри”.
Мактуб якунланди.

Uznews.net
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1817 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz