Воскресенье, 24-04-28, 22:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 20 » Оғзидан она сути кетмаган Самарқанд келинлари
00:18
Оғзидан она сути кетмаган Самарқанд келинлари
Қашқадарёдаги ёш оила
 
Оғзидан она сути кетмаган Самарқанд келинлари
Uznews.20.04.09 - Самарқанд вилоятининг кўпгина туманларида 16 ёшли келин оддий ҳолга айланган. Бу ҳолат нафақат қонунда таъқиқланган, балки соғлом фикрлайдиган ҳар қандай инсон қиз болани бу ёшда хотин ва она бўлиши ноўрин эканлигини тушунади.

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қумитаси раиси Гулнора Шодиева берган маълумотга кўра, ўтган йили фақат Ургут туманининг ўзида ўтган йили қурилган 1200 та оиладан 900 таси расмий рўйхатдан ўтмаган.

Шодиеванинг айтишича бунинг сабаби шуки,турмушга чиқаётган қизларнинг ёши 16 ёки ундан паст бўлиб, қонунга кўра қиз бола 17 ёшда, йигит 18 ёшда оила қуриши мумкин.

Самарқанд ҳокимияти хотин-қизлар қумитаси ёрдамида бу вазиятга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда,аммо натижаси бўлмаяпти.

Ҳеч қандай натижага эришилмаётганининг сабаби шуки, ҳокимият вакиллари фақат баландпарвоз сўзлар ва қуруқ чақириқлар билан чекланиб, ёшларга ўқиш, ривожланиш,касб танлаш, дунёни кўриш имконияти ва йўлларини таклиф қилмаяптилар.

15-16 ёшли қизнинг турмушга чиқиши унинг ўз эри ва оиласига буткул қарам бўлиб қолишидан далолат беради.

Бу ёшда турмушга чиққач,қиз боланинг уқишга,касб эгаси бўлишга, мустақил пул топишга умид қилиб ҳам бўлмайди дейишади самарқандлик ҳамсухбатларимиз.

Гулчирой исмли аёл ёш келинлар дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, қиз бола 15-16 ёшларда ҳали она бўлишга тайёр эмас, аммо бу муаммо эрларни қизиқтирмайди.

Гулчирой қизини 16 ёшда узатган бир қариндоши ҳақида айтиб берди. Ёш келин туғаётганида ҳаётдан кўз юмган, бола ҳам тирик қолмаган.

Бошқа бир гуруҳ аёлларнинг айтишларича, ёш келинлар уйдаги зуравонликларга дуч келишгач, бу билан қандай курашишни, ўзларини ҳимоя қила олишни билмайдилар. Улар эрларидан қанча азият ва ситам чексалар ҳам кечириш керак, эрлар бунга ҳақли деб ўйлайдилар.

Ниҳол исмли аёл кўзларида ёш билан яқинда қизидан айрилганлигини айтди. Қизининг эри уни рашк қилиб пичоқлабди.

”Биз қизимизни эри калтаклашини билар эдик, у уйга келганида биз ”бундан ҳеч ким ўлгани йўқ ” деб уни эриникига қайтариб юборар эдик. Улар ажрашишса қизимиз бола билан қолади деб қўрқдик. Одамлар нима дейди, дедик. Энди эса у йўқ”, - Ниҳол йиғидан ўзини тўхтата олмай ҳикоясини тугатди.

Нилуфар исмли аёлнинг айтишича мана шу ”одамлар нима дейди” деган гап жамиятнинг катта хатоси, эрдан азият чекаётган аёлга ўз ота-онасининг бефарқ бўлишига олиб келган. Нилуфар бу кўргуликларни ўз бошидан ўтказганини айтди.

”Ота-онамга бўлган ҳурматим, улар мени вояга етказганликлари ва ўқитганликлари туфайли мен улар танлаган йигитга турмушга чиқишга мажбур бўлдим”, - дейди Нилуфар.

Ёқтирмаган эри ҳар нарсадан бахона қидириб уни калтакларди. Охирги маротаба калтаклаганида у бунга чидай олмай тиббий экспертизадан ўтиб хуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилди.

”Милисахонада мени эрим билан яраштириш учун, ҳақиқий хотин эрдан калтак ейдиган хотин,дейишди. Келаси сафар фақат эрим мени пичоқласа келишим мумкинлигини айтишди ва ўзинг бирортасини топгандирсан, деб қўшиб қўйишди”, - дейди хафсаласи пир бўлган Нилуфар.

Она-оталар қизларни ёш турмушга бериб бу билан Ўзбекистон учун қийин шароитда уларнинг келажагини таъминлаймиз деб ўйлашади.

Аслида эса, улар ўз қизларининг бугуни ва эртасини ўғирлашмоқда.Улар ўз болаларини ҳаётларини мустақил ташкил этиш, ўз тақдири, демакки Ўзбекистон тақдирини ўзгартириш имкониятидан маҳрум қилмоқдалар. Мамлакатимизда кучли, зиёли қизлар кўп бўлганида эди, юртимизнинг аҳволи бунчалар ночор бўлмасди дейди бир самарқандлик хуқуқ ҳимоячиси.

Uznews.ne
Просмотров: 2369 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz