Воскресенье, 24-04-28, 21:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 21 » ДА’ВАТДАГИ ХАТОЛАРИМИЗ
20:15
ДА’ВАТДАГИ ХАТОЛАРИМИЗ

                              Да’ват  услубидаги  бизнинг  хатоларимиз. 

        Бисмиллаҳ, алҳамду Лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ, амма ба’д:

    Саҳобаларнинг одатидан еди, агар улар мағлубиятга учрсалар, еки бирор ишларида нажот  топмасалар, енг аввал ўзларидан   ўтган хатоларни  ўрганиб чиқишар едилар. Енг муҳими шундаки, улар хеч қачон узларига келган мусибатга душманни айбдор қилиб, ўзларини  хатодан холи деб билмас едилар. Бунга тарихда мисоллар жуда ҳам купдир.  Шунинг учун ҳам ул зотлар, ўзларининг гўзал ахлоқлари, хам сўзда ва хам амалда бўлган адолатлик ҳаётлари билан тарихда ўчмас из қолдирдилар.  “Кур’они карим” уларни шу услубда тарбиялади. Бунга мисол: “УҲУД” жанги билан “ҲУНАйН”  жангидир. ОЛЛОХ ТАОЛО хар икала газотда хам, му’минларга етган мусибатнинг  сабабини баён килиб, хато уларнинг ўзларида еканини билдирди. “УҲУД” газотидаги хато Росулуллох (С.А.В.) нинг итоатларидан чикиш булса, “ҲУНАЙН” газотида еса, му’минлар ўзларининг ададларининг кўплигига суяниб, нусрат сохиби булган ОЛЛОХ ТАОЛОга булган таваккулдан чалғинадилар. Бу хатоларининг оқибатида ОЛЛОХ ТАОЛО нусратини ма’лум бир вактга кечиктириб, му’минларни имтихон қилади.  Тавба сурасини (25-26-оятларининг) тафсирини ўкиб куришиз мумкин.  Бу икки ғазот қиссасида, ҳам халк учин ва хам бошлиқлар учин жуда катта дарс ва ибратлар бордир. 

      Салохуддин Аййубий раҳимаҳуллоҳ, исломда катта олим ва таниқли, мохир кумондонлардан хисобланадилар. ОЛЛОХ ТАОЛО  у  кишининг қулларида “ҚУДУС”ни иккинчи марта фатх килди. У киши аскар билан Фаластинга якин борганларида тахажжуд вақтини кузлаб борган буладилар. Аскарни Фаластинга яқинрок ерда тухтатиб, узлари аскардан узоқроқ ерга бориб фажр намозига кадар идодатда давом етиб Оллоҳдан мадад сурайдилар. Росулулоҳ (С.А.В.) хадисда айтадилар: - ким ОЛЛОХ учун камтаринлик килса ОЛЛОХ уни кадрини кутаради, кимда - ким матакаббирлик килиб узини бошкалардан устун тутса, ОЛЛОХ унинг кадрини тушириб хур килади. Салохуддин Аййубий исломий сиёсатни магзини чаккан олимлардан еди. У кишининг сиёсати бошқа амирлар каби диний рухда еди. Салохуддин Аййубий, тахажжуднинг ахирида бетини тупроққа куйиб, ОЛЛОХнинг кудратини олдида узини ва аскарларини заиф санаб, ушбу сўзларни айтадилар: - Ей ОЛЛОҲИМ, сенинг қудратинг хақиқий қудратдир, (яни: бизники емас)  ва сенинг аскаринг хақиқий аскардир (яни: бизники емас) Сен мадад берсанг қувватликмиз ва Сен нусрат берсанг ғолибдирмиз..- дейдилар.  Фажрни уқигандан сунг “КУДУС”га босиб киради. ОЛЛОХ душмннинг қалбига қурқинч солиб, 70 000- енглиз аскари уришсиз таслим бўлишади. Салохуддин “ХУНАЙН” газотидан ибрат олган холда узининг аскарига ва қувватига суянмади, балки бутун вужуди билан ОЛЛОХнинг ёрдамигагина таянди. 

    Бу кичкина бир мисол, ислом тарихида бунга ўхшаган мисоллар жуда ҳам купдир. Лекин, тарихдаги бу ибратли мисоллардан ибратланадиганлар афсуски жуда оздирлар. Сабаби, бугунги умматнинг қалбидан, нусратнинг энг биринчи сабабларидан булмиш, диний рух сугуриб олиниб, моддага таянишлик экилди. Бу билан еса, мусулмонлардан энг асосий куч кетди.  ( “ХУНАЙН” ғазотида мусулмонларга келган оғирликларнинг сабабларини уқиб куринг).   Шинингдек “Қур’они Карим”  бизни, ҳикмат билан  ва гузал мав’изалар билан да’ват қилишга буюради.  Фир’авн ўзининг қаттиқ зулми билан танилиб, халқини ўзига ибодат қилишга мажбур қилган ва бир неча йил давомида, милионлаб гудакларни ҳаётдан махрум қилган, ер юзидаги энг катта золим еди. Оллох Таоло шу золимга Ҳорун билан  Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборганда, (Тоха сурасида)  - ( уни юмшоқ сузлар билан Оллохга чақиринглар, шоядки сузларингизни тинглаб Оллохдан қурқса..) -  дейди.   Аббосийлар сулоласидан, ислом тарихида бир канча амирлар ўтган, уларнинг ичида базилари динда заиф булиб, дунё шаҳаватларига берилиш натижасида, давлатни заифлаштириб юборган.  Шу амирлардан бирига, узининг қавмидан булган бир да’ватчи келиб, амирнинг хатоларини бетига айтиб, жуда купол насихат килиб, мен сенга Оллохни еслатиб насихат килгувчиман, дейди. Шунда амир: Ей насихат килгувчи киши, Оллох Таоло сендан яхши инсонни (яни: Мусо алайҳиссаломни) мендан ямон инсонга (яни: фир’авнга) юборганда, юмшок гапиришга буюрган еди. Шу айтган сўзларингни юмшоқрок қилиб айтсанг булмасмиди? Дейди. 

     Умар бин Абдул-Азиз, ислом тарихида ўчмас из қолдирган бешинчи халифаю рошид ҳисобланадилар.  Шу билан бирга, у киши исломда узининг кенг илими ва зуҳди билан танилган солеҳ инсонлардан едилар. Умар бин Абдулазиз халифалик мансабига келишидан олдин, иккала подишох: Валид ва Сулаймоннинг подишохлик даврида, подишох билан халқнинг ўртасида жуда ҳам муҳим ўринни эгалладилар. Икки подишох, Валид билан Сулаймоннинг диний илимлари бўлмаганлиги учун динда заиф бўлишади. Шу сабабли улардан халққа зарар берадиган хатолар содир булиб туради. Умар бин Абдул-Азиз шу хатоларни ислох қилишда, сабр ва юмшоклик билан ҳаракат киладилар. У киши ўзларининг илму- ҳикматлари билан халқдан жуда кўп зарарларни кўтарилишига сабаб бўладилар. Умар бин Абдул-Азизнинг ҳаётлари, аввалидан охиригача, бизнинг бугунги мавзуйимиз учун зарур булган ибратлик амаллар билан тўлгандир. Бу рисоламиз узайиб, азиз ўқувчиларга малол булмасин учин, Мен бу рисоладан сўнг, Умар бин Абдул-Азиз ҳакида алоҳида рисола ёзишни мақсад килдим.

     Энди ўзимизнинг 20 -йиллик мустакил тарихимизга кўчайлик. Яни: 1990 -йилдан кейин. Мусулмонлар икки тоифага бўлинган едилар. Бир тоифаси нафс ва шаҳавотлар учун динни ўрганган, уларга нафслари истаган нарсани берсангиз бўлди, динларини ҳам ва халкларини ҳам унитишга таййор эдилар. Бутун ғаму- ташвишлари кайси йўл билан бўлса хам молу-дунё ва мансабга эришиш эди. Дунё учун динини ва халкини сотган бу инсонлар, вақти келганда бугун лаганбардорлик қилиб турган давлатини ҳам сотиши аниқдир.. Бу тоифа ҳалигача бор. Мен улар ҳақида сўз юритмоқчи эмасман.  Иккинчи тоифа эса, охиратлари учун динни ўрганган булиб, уларнинг максадлари биргина эди, у ҳам бўлса, ўз қавмларига динларини ўргатиб, улар йўқотган гузал ахлоқ ва  маданиятни кайта тиклаш еди. Бунинг эвазига улар одамлардан ҳеч нарса истамас эдилар, факатгина яратган зотнинг рахмати ва жаннатинигина  истар эдилар!!!  Ман хозир шу азиз тоифа ҳакида сўз юритмоқчиман. Ва шу тоифа тарафидан булиб ўтган бази хатоларга ва шу хатолар орқасидан бутун бошли Узбекистон халқига етган кўпдан-кўп зарарларга ишора қилмоқчиман. Бундан менинг мақсадим  шу тоифага тош отиб, уларнинг халққа килган яхшиликларини инкор килиш эмас!!  Балки, шу хатолардан ибрат олиб, келажакда яна янгидан шу хатоларга кадам куймасликдир.  Чунки, бу хатоларнинг ортидан етган зарарларни, нафақат шу хатони қилган кишилар, қолаверса,  неча йиллар давомида 25 000 000 -халқ азобини тортиб келмоқдадир!! 

    Узбекистонда бир канча масжидларда, давлатга карши очик-ойдин минбарлардан гапирилар еди. Хатто уларнинг нафсониятига тегадиган купол сузлар хам ишлатилган. Мисол учун: бир имомнинг жума намозида минбарда айтган сўзи:- (Уларга курсигина керак,(яни: давлатнинг одамларига) улар динини ва миллатини курсига алмаштирган ва улсалар хам шу курсида ётиб улишни истайдиган  кишилардир..)- Бу сузлар 1991-1992 -йилларда айтилган сузлардир. Бу эса бошқа имомнинг минбардан айтган сузи:- (жумага келадиган намозхонларнинг ичида агентлар хам бор,  биз буни биламиз. Булар еркак емас, соткин, нажосатдирлар. Ва буларни юборадиганлар ҳам нажосатдирлар.. ) Ва бунга ухшаган, давлат ходимларини ташвишга соладиган сузлар  билан тўлган да’ватлар оз эмас еди. Мусулмонлар бу мав’изаларни касеталардан хам эшитиб юрар эдилар.  Бунга ухшаган дарслар одамларни давлатга карши рухда тарбиялаб бошлади. Бунга 1991-йилдаги Наманган вокеасини хам кушинг.. Албатта, Наманган вокеаси ҳам, шу хато дунёқарашдан келиб чиккан хато да’ватларнинг тасири билан вужудга келган ҳолат еди. Бу ҳолат  давлатни катта ташвишга солди, колаверса уларнинг тишларини  мусулмонларга карши кайради.. Ва улар учун енг хатарли душман ислом ва мусулмонлар бўлиб қолди. Бу да’ватлар давлат бошлиқларини аксинча диндан куфрга қараб итарди..  Бу бизнинг да’ватчиларимизни энг катта хатоси еди.. Чунки да’ват бу услубда булмаслиги керак эди.. Ҳаттаки, ота ўз боласини яхшиликка чакирганда:- сен фалондек-пистондек- деб айблайверса бола отасининг сузини олмасдан елкаси котиб, кайсарлик килишлиги аникрокдир.!!  Шунинг учин хам, ОЛЛОХ ТАОЛО “КУР’ОНИ КАРИМ” да Росулуллох (С.А.В.) га шундай деди: - Сиз (ей Мухаммад) ОЛЛОХнинг раҳмати билан уларга (яни: сахобаларингизга) юмшоқ булдингиз. Агар бағри тош, қўпол бўлганингизда, атрофингиздан тарқаб кетган булардилар-.  

    Афсуски, бу хатоларни тўғри йўл билан ислох қилувчи инсонлар бизнинг халқда топилмади. Бизнинг ислохчилар икки қисмга ажралди. Бир қисми, (улар сохта ислохчилар) давлатнинг қулидаги нарсадан умидвор бўлган ҳолда, ҳам динига ва ҳам халкига хоинлик қилиб, ўз халкига ва диндор кишиларнинг шанига бухтонлар тўкиб, чумолидек нарсани фил қилиб давлатга  етказдилар.  Бу кишиларнинг мақсади давлатнинг қулидаги арзимас нарсага еришишлик еди.Улар хақида юкорида қисқача сўз ўтган эди. Иккинчи қисми эса, давлат кишиларидан умуманга ажралиб, уларни динга душман деб билдилар. Лекин бу кишилар, ўз халқига ва динига самимий инсонлар эдилар. Бу кишиларнинг хатоси: -давлат динга ва бизга душман- деган тушинчада қотиб қолишлик ва давлат кишилари билан, динимиз рухсат берган доирада умумий тил топмасликда еди. Этибор берайлик, да’ватчи инсон енг аввал кимни да’ват қилаётганини яхши билиши керак. Уларнинг купчилиги, (яни: давлат ходимлари) гудаклик чогидан, комунистлар дастурхонидан озуқаланиб усди, шуларнинг тарбиясини олди ва уларнинг конига шу идеалогиа сингди..Лекин, шундай бўлсада, уларнинг купчилигида оз булсада динга  ҳурмати бор еди. Биз бу оз ҳурматни туғри да’ватлар билан устиришга харакат қилишимиз керак еди. Уларни да’ват қилганда, уларнинг аксар қисми коммунистик рухда усганини унитмаган холда, юмшоқроқ услубларни танланса, бу ислом ва мусулмонлар учун фойдали булар еди. Агарда уларнинг купчилиги динни қабул килмаса ҳам, хеч булмаганда исломга тўсқинлик қилиб мусулмонларни бу даражада кийнамаган бўлармиди..!! 

     Мана биз шундай кулай имониятдан но тўғри фойдаланиб, фурсатни  қўлдан бердик, ва яна бундай имкониятга етиш учин канча вакт ва канча авлод ўтиши керак ОЛЛОХгина билади. Бизнинг бу хатоларимиздан душманимиз фойдаланди холос! Уларга бизнинг хатоларимиз, давлат билан халкнинг уртасини бузиш учин жуда кучлик қурол бўлиб хизмат қилди. Энди бу хатолар учин биз ва бизнинг авлодимиз неча йиллар афсуслар чекиб  йиғлаши керак!!

    Мен яна кайта айтаман: Мени мақсадим кимнидир оқлаб, кимнидир қоралаш емас!! Бу хатолар, мен яхши курган енг азиз инсонлардан ҳам содир булган булиши мумкин!! Мен уларни яхши кўриб ҳурмат қилишим,  мени  ҳақни айтишдан ман қилмаслиги керак!!  Менинг максадим энг тўғри йўл билан, халқимизга  бу хатони билдиришдир!! Хато ишни, хато деб айтиш, хато содир бўлган кишиларга нисбатан ҳурматсизлик эмасдир! Агар биз буни ҳурматсизлик ёки яна шунга ўхшаган бошқа нотўғри мазмунга бурсак, натижада қуйидагилар келиб чиқади:

1-         Ер юзидан “амру ма’руф ва наҳи мункар” кутарилади. Чунки, ким “амру ма’руф ва наҳи мнкар” қилса, ўзидан бошкага ҳурматсизлик қилган бўлади.

2-         Ислом олимлари ўртасида, ижтиходий масалаларда жуда кўп ихтилофлар бўлган. Бириси тўғри деган нарсани иккинчиси нотўғри деган ва ҳокозо. Агар биз бу ихтилофларни юқорида айтганимиздек нотўғри манога бурсак, ислом олимларининг ихтилофларини ҳам бир-бирига нисбатан хурматсизликка чиқарган бўламиз.

3-         Саҳобалар хам  ижтиходий масалаларда ихтилофлашганлар, уларни хам шундай дейишга тўгри келади.

4-   Агар бизни нотўғри тушинган кишилар айтсалар: Барибир биз нотўғри мазмунда тушинамиз- десалар. Биз айтамиз: Агарда сиз айтгандек қандайдир миқдорда но тўғри мазмунга ухшаса хам, лекин бугун, умматнинг яраси бу нарсадан каттарок ва уни ислох килиш муҳимрокдир..

     Росулуллоҳ (С.А.В.) ҳадисда: Ҳар- бир одам фарзанди хато қилгучидир, хато қилгучиларнинг енг яхшилари эса тавба қилгучиларидир- деганлар. Шундай екан, билмасдан хато ишни килиш инсон учин нуқсон эмас, балки уни ислох килмаслик нуксондир.  Бу хатоларнинг зарари кимга булди? Ана у  мазлум ёш йигитлар, бир неча минглаби тюрмаларда ўлиб кетган бўлса, яна бир неча минглаби ҳалигача қамоқнинг азобини тортаяптилар. Уларнинг орқасидан эса милионлаб ота-она, опа-сингиллар кон йиғлаб куймоқдалар.. Ва қанчадан-қанча аёллар бева қолиб, яна қанчадан-қанча гўдаклар етимлик азобини тортмокдалар.. Канча-канча муслима аёлларни тюрмада ноҳақ қамаб, инсонга қилинмайдиган муомалалар қилинмоқда.. Ва буларнинг барчасидан хам муҳимроғи, 25 000 000 –халк диний та’лим тарбиядан маҳрум қилинди.. Одамни қамаш ва ўлдириш оддий ҳолга айланиб қолди, Кундан-кунга бу вахшийликлар ошиб бормоқда. Чунки, кишининг  қўли бир марта қонга белангандан сунг иккинчи мартаси енгиллашади. Учинчи ва туртинчи мартаси янада енгил булиб, секин-секинлик билан инсон қонхурга айланиб колади. Ундан кейин еса киши қонсиз туролмайдиган бўлади. Бугун биз қонга беланган ўзбек халқини доду-фарёдини эшитиб ҳам кўриб турипмиз..  Менга бу фикрни ўртага кутариб чиқишга мажбур қилган нарса айнан мана шудир.. Ҳа, динимиз бутун инсоният  учун рахмат ва фойдалик қилиб юборилган. Лекин, фойдалик асбобнинг хам зарари тегади, агар ундан нотўғри фойдалансак..   Бизнинг максадимиз халкни тарбиялаш еди, давлат билан курашиш эмас!!  Шундай екан, давлатнинг хар-кандай динга бўлган қарши фикрини юмшок, илмий мунозаралар билан ҳал қилишимиз ва динимизни яхши еканини ва халкнинг итоаткар, онги очиқ, ахлоқлик қилиб тарбиялашда динимиз энг кучлик дастур эканини амалда исбот қилиб бера олсак, максадга мувофиқ бўлар еди. Агар биз шундай қилолсак эди, давлатдан, ҳам динга ва ҳам халққа фойда ўтказиб билар эдик.. Ва бизнинг бу муомаламизни динимиз рад килмайди, балки қўллаб-қувватлайди.

      Олимлар айнан шу фикрни қувватлашлик учин, Юсуф “алайхиссаломнинг” қиссасини мисол қилиб келтиришади. Юсуф “алайхиссалом” динсиз қавмда, динсиз подишохнинг конунлари остида халк учин енг зарур булган мансабни танлаб, шуни подишохдан талаб қилганда у кишига беради. У киши, давлатнинг хазинсида мас’ул булишни сурайди. Бунинг сабаби, у киши ўзига ишонган омонатдор пайгамбар эди. Агар хазинада нолойик киши ўтирса, халкнинг моли талон-талош билиб кетиши аник еди. Юсуф “алайҳиссалом” пайгамбар бўлиб, динсиз подишохнинг динсиз қонунларини узгартиролмаслигига кузи етар еди. Шунинг учин хам у киши қулидан келган, хам халк учин фойдали ва зарур булган ишни танлади. Бу биринчидан. Иккинчидан, у  киши акасини хийла ишлатиб олганда,  диннинг конуни билан эмас, шу динсиз подишохнинг динсиз конуни билан олади. Ва ОЛЛОХ  у кишининг бу амалини кур’онда тасдиқ қилади. Чунки ОЛЛОХ инсондан қулидан келган  ибодатни талаб қилади. Қулидан келмагани еса инсоннинг елкасидан соқит бўлади. Шайхул-ислом Ибн Таймиййа (роҳимаҳуллоҳ) динсиз давлатда, динсиз подишохнинг қонунлари остида, дин ва халқ учин фойда беришлик максадида муросо қилиб ишласа булади деб шу қиссани далил қилади. Ва шу мавзуда енг кучлик далил Юсуф “алайҳиссалом”нинг қиссасидир- дейди роҳимаҳуллоҳ. Айнан шуни Саййид Қутб ҳам тафсир “Зилол”да келтиради.  Демак, хар қандай давлатда, ҳар қандай динсиз бошлиқ билан дин ва халқнинг фойдаси учин муросо билан ишласа булади. Лекин, бир шарти билан, агар шу мақомда ишлашлик, ишловчи кишининг динига зарар бўлмасагина. Агар зарар бўлса ўзини бу амалдан тортмоқ вожиб бўлади. Чунки, инсон халқнинг диний фойдаси учин молини ва жонини фидо қилса бўлади. Балки бу улуғ иш ҳисобланади. Лекин бошкаларнинг дини учин узининг динини фидо қилмоғи асло мумкин эмасдир.

      Мен, Сурия мамлакатида диний олимлар билан давлат кишиларини ўртасидаги муомалаларни ўзим гувоҳи бўлдим ва бир неча йил шу олимларнинг дарсларига қатнашиб, улар билан ҳам шу мавзуларда сухбатлашдим. Мен бу олимларда –давлат кишилари динга ва бизга душман- деган тушинчани кўрмадим. Холбуки уларда хам давлат ходимларининг аксар кисми бизникилардан фарқи жуда оздир.. Шу олимларнинг давлат кишилари билан бўлган муомалаларида жуда ҳам чуқур ҳикматни гувохи бўлдим. Бу ҳолат олдинги олимларнинг ҳаётида хам бўлган. Мен бу рисоладан сунг, исломда таникли, бази олимлар хакида алохида-алохида рисолалар ёзиш максадидадирман.

       Сурия олимларнинг хаётларининг кўп қисми бошқа олимлар каби халқ билан ва илим толиблари билан ўтади. Шу билан бирга, ўз вақтида давлат  ичидаги бази хатоларни ислох килишда ҳам вақт  ажратиб, давлат кишилари билан энг гузал услубларда  сухбатлар ўтказиб турар едилар. Давлат кишилари олимлар берган маслахатларни  хар-бирини алохида урганиб чикиб, имкон борича  шу хатоларни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишарди.(Яни: хатолардан мурод: умматнинг дини, ахлоқи ва насли учун таҳлика бўладиган нарсалардир.) Бунга мисол: 2004-йилда ғарб Сирия хукуматидан диний уқув юртларида укийдиган барча ўқувчиларни Сириядан чиқаришни ва шу уқув юртларини ёпишни талаб қилди. Олдинига бу талабга Сириая ҳукумати рози бўлди, кейин эса, диний олимлар ўзаро йиғилиб раиснинг олдига чиқишди ва бу талабга жавоб бермасликни маслаҳат беришди. Чунки ғарб қилаётган ёлгон боҳоналарни бошқа йўллар билан ҳам амалга ошириш мумкин эди. Улар тероризмни боҳона қилишди, лекин тероризмни олдини олиш учун уқув юртларини ёпиб, толибларни чиқариш шарт эмас еди. Балки, шу уқувчиларни давомий ҳолда муроқаба остида текшириб туришликнинг узи кифоя еди.

            

Сирия жумҳурияти ғарб билан талашиб бўлса ҳам ўз халқи учун зарарли деб билган талабларга ижобат қилмади. Сирия ҳукуматига 38-та талаб куйилган эди, шу олимлар сабаб булиб 38-талабни аксар қисми рад етилди. (Кейинчалик гарб тарафидан яна жиддий босимлар булгани сабабли Сирия ҳукумати яна бир неча шартларга рози бўлишга мажбур бўлди.) Бу эса хам давлат учун ва ҳам шу давлатдаги мусулмонлар учун катта ютуғ эди. Чунки бу ерда кўп умумий  фойдалар бор. Улар куйидагилардир:

1-         Халқ ўзлари ишонган солеҳ олимлар билан давлатнинг ўртасида солеҳ алокани (яни: давлат олимларни истаган тузумига мажбурламаган ҳолда) ва самимийликни кўргач халқда давлатга нисбатан ишонч ва самимийлик уйгонади ва хукуматнинг тарафдорлари купаяди.

2-         Олимлар ҳукумат тарафидан, ислом ва мусулмонларга нисбатан самимийликни кўргач, улар ҳам шу ҳукуматни мустахкамлаш учун ҳиссасини кушишга ҳаракат қилади.

3-         Ҳукумат олимларидан ва халқидан самимийликни кўриб, халқига булган самимийлиги ошади.  Ва бу мустахкам ва иттифоқ давлат эса узоқ туради. Халқини итоат қилдириш учун зуровонлик ва қон тўкиб  мажбур қилишлик юлларини танлашга мажбур булмайди.  Ва шунингдек кечаю-кундуз халқидан ла’натлар ҳам эшитиб турмайди. РОСУЛУЛЛОХ (С.А.В.) ХАДИСДА ШУНДАЙ ДЕЙДИЛАР: СИЗЛАРНИНГ ЭНГ ЯМОН БОШЛИКЛАРИНГИЗ ШУНДАЙ КИШИЛАРКИ, УЛАР СИЗНИ ЛАНАТЛАЙДИ ВА СИЗ УЛАРНИ ЛАНАТЛАЙСИЗ.

Просмотров: 2327 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 Boxodir  
0
yaxshi fikr. juda foydali deb bilaman. bu maqolani hamma saytlarga tarqatish lozim deb bilaman.
Olloh rozi bulsin yozuvchi kishidan.

3 Sumayya  
0
Assalamu aleykum!
Yozuvchidan Olloh rozi bulsin! juda yaxshi va tugri fikr. Ummatimizda shu kishiga ukhshagan isloh qiluvchi ahli ilimlarni kupaytirsin! chunki, ummatning najoti shunday kishilarning qulidadir.

2 Salafiy  
0
Assalamu alaikoum, juda ham tugri fikr. mashaAllah , muallif jazakAllah hayran, .Tuppa tugri, Imam sunna Shayh Barbahari rahimahullah ham Ahmad ibn Hanbal rahimahullahning "Sharh Sunna" kitoblarining sharhlarida ham aytganlar- " agar bir kishini ko'rsangki uz sultonini Duo qilayotganini, bilginki shu kishi Ahli sunnatdan, agar kursangki bir kishi Uz sultoni duo Bad qiloyatganini bilgingki u kishi bidaat ahlidan! Agar Sulton unglansa butun davlat, hukumat unglanadi. Duo qilaylik Bizning ham sultonni ham!

1 Sohibjon  
0
assalamu alaykum.
Juda yaxshi fikr berilgan!!
Yozgan kishidan Olloh rozi busin!
Xatolar juda ham akkuratni uslubda bayon qilingan. Hech kimning shaniga tegadigan gaplar yuq, va shu bilan birga eng muhim xatolar eng yumshoq yullar bilan bildirilgan.. Olloh uzi foydalik qilsin.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz