Воскресенье, 24-04-28, 20:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Апрель » 22 » Лола Каримованинг “муваффақиятлари”
01:01
Лола Каримованинг “муваффақиятлари”
Лола Каримова-Тиллаева
 
Лола Каримованинг "муваффақиятлари”
Uznews.21.04.09  - Ислом Каримов ўз қизлари билан фахрланса арзийди, уларнинг иккиси ҳам Европада БМТда элчи бўлиб ишламоқда.У ерда улар дунё киноси ва шоу бизнес юлдузлари билан танишишга муваффақ бўлдилар. Масалан, Ален Делон Каримовнинг кенжа қизи Лоланинг Парижда ўтказган фонд презентациясида пайдо бўлди ва унинг қўлларидан ўпди.

Маълум бўлишича, 8 апрел куни Парижда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева томонидан унинг янги ”Ўзбекистон 2020” деб номланган хайрия фондига бағишланган зиёфат уюштирилди.

Каримова-Тиллаеванинг расмий сайти хабар беришича, унинг зиёфатига Франциянинг собиқ биринчи хоними, президент Жак Ширакнинг хотини Бернадетт Ширак, ҳозирги президент  Николя Саркозининг катта акаси, Францияда машҳур енгил саноат ишлаб чиқарувчиси Гиллаум Саркози ташриф буюришди.

Каримова-Тиллаеванинг зиёфатида улардан ташқари олий табақа вакилларидан кино юлдузлари, жумладан Францияда энг мафтункор эркак ҳисобланган, ёши ўтганига қарамай ўзини кўркамлигини йўқотмаган киноюлдуз Ален Делон ҳам бор эди.

Лола Каримова билан кўришар экан, Делон унинг қўлини жозиба билан кўтариб, артистларга хос тарзда қўлига лабларини босди, унинг нигоҳи бир зум Каримова-Тиллаеванинг кўкрагига қадалди, Лола хурсандлигини яширмай, жилмайганича ҳушомадини қабул қилди.

Лола Каримова чеккалари кумуш билан безатилган, кумуш ранг товланаётган тўқ қизил узун кўйлак кийган эди. Шу матонинг ўзидан тикилган баланд белбоғи Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси кўкракларини кўз-кўз қилиб турар, кўйлак орқаси кесими эса унинг бўйни ва орқасини кўрсатиб турарди. Лоланинг қулоқларидаги бриллиант  ва қўлидаги кумуш аёллар сумкачаси ҳам ярашиб турарди.

Бироқ Каримова-Тиллаеванинг соч турмаги у қадар мос тушмаган бўлиб, сочлари орқага текис таралган, олд сочларига нисбатан бир неча марта
"Болаларнинг меҳрибони"
очиқроқ рангдаги орқа сочлари худди қўшимча бош ёпиштирилгандек бесўнақай турмакланган эди.

Аммо ҳар ҳолда, юқорида айтиб ўтганимиздек, президент Каримов кичик қизи билан фахрланса арзийди. У зиёфатига ташриф буюрган машҳур италян модели, актриса ва гўзал аёл Моника Белуччига нисбатан салгина орқада қолганлигини ҳисобга олмаганда, жуда жозибали эди.

Бу икки аёл ўртасидаги фарқ уларнинг ўзини тутишида билиниб турарди, италиялик аёл ўзини эркин ва табиий тутиб, расмга тушираётганларида Лолага ўхшаб сунъий жилмайиш қилмади.

Дунёнинг энг қонхўр диктаторларидан бирининг қизи атрофига Франциянинг энг кўзга кўринган шахсларини тўплаган ”Ўзбекистон 2020” фонди нимани англатади?

Каримова-Тиллаеванинг расмий сайти хабар беришича, бу фонд Ўзбекистон ва Fарбий Европа ўртасида маданий ва таълим йўналишида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон болаларини қўллаб қувватлаш ва уларнинг  таълим олиши ва ривожига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу мақсадга 2020 йилгача эришиш кўзда тутилган, шундан "Ўзбекистон 2020” деган ном келиб чиққан.

Лола Каримова ва унинг опаси БМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида Ўзбекистон элчиси ҳисобланган
Гулнора Каримованинг Европа олий табақаси билан аралашуви, ҳозирда Парижда бўлган таниқли ўзбек хуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоеванинг фикрича, Европа ҳалқининг Ўзбекистон ҳақида яхши маълумотга эга эмасликлари сабаблидир.

"Французлар деярли бизнинг мамлакатимиз ҳақида билмайдилар, Гулнора ва Лола диктаторнинг қизлари эканлигидан, Ислом Каримов 2005 йилда Андижонда одамларни оммавий қирғин қилдиргани, мамлакатдаги ночор иқтисодий вазият ва инсон ҳуқуқларининг бемалол топталишига йўл қўйганидан уларнинг хабари йўқ”. - дейди Тожибоева.

"Нега хабари бўлмасин, ахир яқиндагина Тожибоевани инсон ҳуқуқлари доирасида Франция Республикасининг юксак мукофоти билан тақдирлашган эдиларку”, деган саволга инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг жавоб беришича, минглаб ўзбек фуқароларининг қийноқлари ва ўлдирилиши, қатағонларнинг асосий айбдори бўлган Каримовлар оиласи ва Ўзбекистон ҳақида Францияда тасаввур шакллантириш учун битта мукофот етарли эмас экан.

"Ислом Каримов ҳукумати даврида Ўзбекистон қандай аҳволга тушиб қолганлиги учун Каримовлар оиласи жавобгар ва ҳозирги кунда Ўзбекистон фаоллари ва мухолифатнинг вазифаси Европага диктаторнинг қизларининг ҳақиқий башарасини кўрсатишдир ”, - деди Тожибоева.

"Делоннинг диктатор қизининг қўлларини ўпиши иснод ва уятдир, бу ҳолат ўзбекистонликлар учун қилинадиган ишлар ҳали кўплигидан далолатдир”, - дея қўшиб қўйди у.

Шу ўринда айтиш жоизки, Лола Каримова-Тиллаеванинг "Ўзбекистон 2020” фонди ҳам ғарбда Ўзбекистон ҳақида жуда кам билишлари ҳақидаги фактни тан олади ва улар ҳам бу вазиятни ўзгартиришга киришишни режалаштираётганини билдирди.

Uznews.net
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1591 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz