Четверг, 17-10-19, 00:39

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [253]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [26]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [171]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [170]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [64]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [45]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [112]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [11]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [69]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [45]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [12]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [33]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [69]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [26]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [14]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [54]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 8 » ЎИҲЖ Францияда ўз Қурултойини ўтказди
09:06
ЎИҲЖ Францияда ўз Қурултойини ўтказди

ЎИҲЖ Францияда ўз Қурултойини ўтказди

 6 -май куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг хориждаги биринчи Қурултойи бўлиб ўтди. Унда жамият аъзолари бўлган мамлакатдан ташқарида яшаётган ўзбеклар ва Франция фуқароларидан иборат 17 киши иштирок этди. Шунингдек, Қурултойда Франциялик журналистлар ва инсон ҳуқуқлари такшилотларининг вакиллари ҳам меҳмон сифатида қатнашди.
Қурултойда ташкилотни Низоми муҳокама қилиниб қабул қилинди. Ундан ташқари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти таҳлил қилинди. Шу билан бирга ташкилот олдидаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, унда ташкилий масала ҳам кўрилди. Толиб Ёқубов таклифи билан ташкилотга  Президент этиб айни пайтда Ирландияда яшаётган таниқли ҳуқуқбон Абдужалил Бойматов сайланди. Францияда ташкилот ишларини олиб бориш ишлари -Президент ўринбосари вазифаси Толиб Ёқубовга юклатилди.

Биз Қурултой сўнггида Францияда қайта ташкил этилган ЎИҲЖ Президенти ўринбосари Толиб Ёқубов билан суҳбатлашдик. (Суратда: чапдан ўнгга; Толиб Ёқубов, Умида Ниёзова ва Тўлқин Қораев).

Юсуф Расул: -Толиб ака бу ташкилотни олдинги Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятидан фарқи нимада?

Толиб Ёқубов: -ЎИҲЖ 1992 йил иккинчи февралда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Бироқ бу ташкилот шу пайтгача Ўзбекистон ҳукумати томонидан давлат рўйхатига олинмади. Ҳукумат Андижон воқеаларидан кейин асосий курашни ЎИҲЖга қарши қаратди. Кўплаб фаолларимиз, жумладан мен ҳам хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлдик. Кўплаб аъзоларимиз қамоққа олинди. Кейинчалик уларни баъзилари қамоқдан чиққанлигига қарамасдан ташкилотни саккиз аъзоси ҳанузгача қамоқхоналарда сақланаяпти.

Мен Францияга келгач ташкилотни ўзим яшаб турган жойда давлат рўйхатидан ўтказиш қарорига келдим. Бу жараён Ўзбекистондагига ўхшаб 17 йилгача тугамаганига қарамай, Францияда атиги ярим соатгача ҳам чўзилмади. 2008 йил 21 октябр куни ташкилот Францияда рўйхатга олинди.

Суратда: Толиб Ёқубов Қурултой иштирокчилари- Олим Ёқубов ва Париждаги инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси вакили Франсуаза билан)

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Франция фуқаровий жамиятини ифодаловчи ташкилотга айланди ва у табиий Ўзбекистон учун чэт эл ташкилотига айланди. Биз бу ташкилотни халқаро ташкилотга айлантириш ниятимиз бор. Ташкилотимизни филиалларини АҚШ, Канада, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Европанинг бир қатор мамлакатларида ташкил қилмоқчимиз. Бироқ, бизнинг асосий мақсадимиз ташкилотимизнинг филиалини Ўзбекистонда ташкил қилишдир. Ҳозирги пайтда Тошкентда бу ишни амалга ошириш учун ташаббус гуруҳи тузилган ва у Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятини чэт эл халқаро ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар топширади. Ўзбекистон ичидаги маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларини рўйхатдан ўтказишга тиш тирноғи билан қарши бўлиб келаётган ҳукумат чэт эл халқаро ташкилотларини яна мамлакатга қўйиб давлат рўйхатидан ўтказади деган умиддамиз.

Ю.Р.:-Қайтадан Францияда ташкил этилган ЎИҲЖни олдинги Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятидан қандай фарқли томонлари бор?

Т.Ё.: -Францияда ташкил этилган ЎИҲЖни раҳбари Президент деб аталган. Ўзбекча Қурултой термини ташкилотимиз Низоми орқали Француз фуқаровий жамияти қонунчилигида ҳам ўз аксини топди. Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар бутун дунё мамлакатлари бўйича ишлашади. Уларни муайян давлатга эътибори кам бўлади. ЎИҲЖ улардан фарқли халқаро ташкилот сифатида фақат Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ва хориждаги ўзбекистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғуланади. Бу бизни ташкилотимизни бошқа халқаро ташкилотлардан ажралиб турадиган жиҳати.

Айни пайтда Францияда яшаётган таҳлилчи Камолиддин Раббимов.


Ю.Р.: -ЎИҲЖ Фарнциядаги инсонлар ҳуқуқлари билан ҳам шуғулланадими?

Т.Ё:-Биз Франциядаги инсон ҳуқуқлари билан шуғулланмаймиз. Францияда бунақа ташкилотлар кўп. Улар бу ерда рўйхатдан ўтиб бошқа мамлакатларда иш олиб боришади. Гарчи Ўзбекистон раҳбарлари зўр бериб Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига қўшилаяпти деб айтишларига қарамасдан менинг Франциядаги уч йиллик ҳаётим шуни кўрсатдики Франция жамоатчилиги Ўзбекистон ҳақида деярли тасаввурга эга эмас. Шу нарса ғарб мамлакатларининг деярли ҳамасида бир хил. Шундан келиб чиққан ҳолда бизни асосий вазифаларимиздан бири демократик мамлакатлар ҳукуматлари, барча нуфузли халқаро ташкилотларни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи билан яқиндан таништириб бориш. Бу бизни асосий вазифаларимиздан бири сифатида қабул қилинди.

Ю.Р.: - Қурултойда яна қандай муҳим ишларни амалга оширишга келишиб олинди?

Т.Ё.- Ўзбекистонда сиёсий ва диний эътиқоди учун қамалга инсонларни озодлиги масаласи, болалар меҳнати, сўз ва матбуот эркинлиги, турли нодавлат ташкилотларга бирлашиш ва йиғинларни эркин ўтказиш масалалари асосий қилинадиган ишлар сифатида қабул қилинди. Бу Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти мамлакат конституцияси ва халқаро ҳужжатларда кўрсатилган бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди дегани эмас. Ташкилот инсон ҳуқуқларини бошқа кўринишлари бўйича ҳам иш олиб боради. Хусусан, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш долзарб масалага айланган. Бу масалалар ҳам ташкилотимизни диққат марказида бўлади. Хорижий мамлакатларда очиладиган филиалларимиз Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ва сиёсий қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишади. (Суратда: Толиб Ёқубов Швециядан келган иштирокчилар - Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Юсуф Расул билан).


Ю.Р. -ЎИҲЖни Президенти этиб айнан сизни тавсиянгиз билан Абдужалил Бойматов сайланди. Бу бошқа ўзбек мухолифати ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидаги ноёб ҳодиса. Сизни шундай қарорга келишингиз сабаби нимада?

Т.Ё.- Мен салкам саккиз йил шу ташкилотни баҳоли қудрат бошқардим. Менинг кейинги 17 йиллик ҳаётимнинг яхши ва ёмон кунлари ҳам шу ташкилот билан боғлиқ бўлди. Менинг ёшим ҳозир 70 га яқинлашаяпти. Соғлигим ҳам айтарли эмас. Энг асосийси ташкилотни ёш, билимли, ғайратли, хорижий тилларни биладиган одамга топшириш вақти етди. Ва мен бу нарсани мамнуният билан таклиф қилдим. Абдужалил шунга муносиб номзод.

Мен Ўзбекистондаги ва хориждаги ҳамюртларимизни бизни сафимизга қўшилишга даъват этаман. Агар ташкилотимизга қўшилсалар мамнун бўлардим.


Суҳбатдош: Юсуф Расул.

Категория: ЙИҒИЛИШЛАР | Просмотров: 828 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2017
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz