Понедельник, 24-04-29, 22:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 8 » Собиқ куëв отаси талаш бўлди
04:20
Собиқ куëв отаси талаш бўлди

Собиқ куëв отаси талаш бўлди

Бир пайтлар ораларидан қил ўтмаган Назарбоев ва Алиевларнинг оилавий дўстлиги¸ Роҳат Алиев қайнотаси ўрнига кўз тиккач¸ ғанимликка дўнди.

08.05.2009
Ҳасанжон

Қозоғистон президенти Назарбоев ва унинг қаҳрига учраб¸ қочқинликка маҳкум бўлган собиқ куëв Роҳат Алиев ўртасидаги мушук-сичқон ўйини давом этмоқда. Куни-кеча бу ўйиннинг навбатдаги саҳнаси ўйналди.

Қозоғистон президенти оиласи атрофидаги сўнгги зиддият шу ҳафта бошида содир бўлди.

Қозоғистон расмийларига кўра, президент Нурсултон Назарбоев собиқ куёви Роҳат Алиевнинг отаси 76 яшар Мухтор Алиев 20 километр йўлни пиёда юриб, Венадаги Қозоғистон элчихонасига тўсатдан кириб келган. У элчихона ходимларидан Қозоғистонга қайтишида ёрдам беришни сўраган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаровнинг мухбирларга маълум қилишича, Мухтор Алиев ўғли унинг Қозоғистонга қайтишига қарши бўлгани учун барча ҳужжатлари, жумладан паспорти ва кредит карталари, қўл телефони, пули, бошқа шахсий буюмлари ва иккита чемоданини олиб қўйганини айтган.

Матбуот хабарларига кўра, элчихона ходимлари Мухтор Алиевнинг Қозоғистонга қайтиши учун унга самолётга чипта сотиб олиб берган. Остона расмийлари унинг Қозоғистонга қайтиши аниқ эканини айтган.

Бироқ сўнгги дақиқаларда Мухтор Алиев ўз фикридан қайтиб, маҳаллий меҳмонхонада қолган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Умаровнинг яна айтишича¸ Мухтор Алиев эрта тонгда ҳеч кимга бирдирмасдан уйидан чиқиб кетган ва Қозоғистон элчихонага келган. У элчихона ходимларига ўғли ўзининг ватанга қайтишига қаршилик қилгани, ҳатто очлик эълон қилишига қарамай, ўғли унамаганини ёзма равишда билдирган.

Озодликнинг қозоқ бўлими мухбири билан суҳбатда Мухтор Алиев ўз хоҳиши билан элчихонага борганини тан олди. Аммо у ўзи ва ўғли ўртасида ҳеч қандай келишмоқчилик йўқлигини таъкидлади.

- Ариза ёздим. Аммо ўша пайтда қон босимим жуда юқори бўлгани учун мен ҳатто нима ёзганимни ҳам билмайман. Ҳозир мен ўз кўрсатмаларимни кескин рад қилаяпман. Мен билан ўғлим ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. У менинг ўғлим ахир,  деди Мухтор Алиев.

У ўз аризасини элчихонада берилган "таблетка” таъсирида ёзганини айтиб¸ ëзилганларни рад қилди.

Бироқ Венадаги юқори лавозимли Қозоғистон дипломати Алтай Абибуллаев Мухтор Алиев элчихонада бўлган пайтда унга ҳеч қандай таблетка берилмаганини айтди.

- У ўзини жуда ҳолдан тойган ҳис қилди. Чунки, тасаввур қиласизми, у шу ёшда элчихонага пиёда 20 километр йўл юриб келган эди. Яна жарроҳлик операциясидан кейин.

Биз элчихонага Австриянинг етакчи кардиожарроҳини таклиф қилдик. У беморни кўрди. Электр кардиограмма қилди. Бизда унинг аҳволи яхши экани, қон босими, юрак уриши яхши экани ҳақида билдиришнома бор.

Бу ҳужжатлар ҳамммага кўрсатилмайди. Бу ҳақда шифокор гапириш ҳуқуқига эга. Мен таблетка ҳақида ҳеч нарса билмайман,  деди қозоғистонлик юқори лавозимли дипломат.

Абибуллаев¸ Мухтор Алиевнинг Қозоғистон фуқароси сифатида мамлакатга қайтиши учун элчихонадан ёрдам сўраш ҳуқуқига эга экани ҳисобга олинган ҳолда¸ унга Остонага учқич чиптаси олиб берилганини айтди. Дипломатга кўра, Мухтор Алиев Лондондаги қизи Гулшод билан телефон орқали сўзлашганидан кейин¸ уйга қайтиш қароридан воз кечган.

Мухбирлар Мухтор Алиевнинг Остонага келишини пойлаётган бир пайтда, уни элчихонадан олиб кетиш учун Лондондан Венага учиб келган қизи Гулшод отаси билан меҳмонхонага жойлашган.

Роҳат Алиевнинг Озодликка айтишича, отасини аэропортга олиб кетиш учун элчихона ходимлари меҳмонхонага келган. Дипломатлар отасини тинч қўймагач¸ Гулшод ëрдам сўраб полицияга қўнғироқ қилишга мажбур бўлган. Мухтор Алиев дипломатлар билан гаплашишга мадори йўқлигини айтган.

Роҳат Алиев¸ бўлиб ўтган воқеа отасини ўзига қарши қўйиш учун собиқ қайнотаси, яъни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан уюштирилганини иддао қилмоқда.

Шу йилнинг июн ойида Роҳат Алиевнинг президент Назарбоев ва Қозоғистон сиёсий элитаси кирдикорларига оид тафсилотлардан иборатлиги айтилаëтган "Ўғрибоши қайнота” деб номланган янги китобининг нашрдан чиқиши кутилмоқда.

Асли касби шифокор бўлган Роҳат Алиев президент Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариғага уйланганидан кейин ҳукумат юқори лавозимлари, жумладан солиқ идораси бошлиғи, Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири муовини каби муҳим лавозимларда ишлаган.

Қозоғистон собиқ Совет иттифоқи давлатлари ичида биринчи бўлиб 2010 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилади. Маълумотларга кўра, бундай қарор қабул қилинишида қайнотаси қаҳрига учрагунга қадар  Қозоғистоннинг Венадаги элчиси бўлиб ишлаган Роҳат Алиев муҳим рол ўйнаган.

2007 йилда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Роҳат Алиевга нисбатан қатор иқтисодий жиноятлар жумладан, хизмат ваколатини суистеъмол қилганлик, одам ўғирлаш ва ватанга хиёнат каби айбловлар эълон қилиб, халқаро қидирувга берди. Кўп ўтмай¸ элчи лавозимидан четлатилган Алиевдан дипломатик дахлсизлик ҳам олиб ташланди¸ президентнинг қизи Дариға у билан расман ажрашди.

Роҳат Алиев иддаосига кўра, у президентликка даъвогарлиги  ва Нурсултон Назарбоевнинг умрбод президент бўлишини таъминлаган 2007 йили  конституцияга киритилган тузатишларни танқид қилгани учун жазоланган.

Қозоқ прокуратурасининг тинимсиз уринишларига қарамай, Австрия ҳукумати Роҳат Алиевни Қозоғистонга экстрадиция қилиш сўровини рад этиб келмоқда
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1593 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz