Понедельник, 24-04-29, 07:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 8 » Армондаман онажон
03:52
Армондаман онажон

Армондаман онажон

Баҳодир Узоқов, Ҳолландия

Ёшлигимда толмасдан,
Ортингиздан қолмасдим,
Балоғатга тўлмасдан
Йўқотишим билмасдим.

Руҳингиз чексиз меҳр
Нурин мен томон йўллар.
Ғойибдан келган сеҳр,
Ҳар бир ишимда қўллар.

Машина олсам она,
"Олди, дердим, сизники” -,
Сиз эса оқилона, -
"У жой отангизники.

Орқада менинг ўрним,
Бемалол ўтираман,
Ҳар доим сизни ўғлим,
Дуо қилиб юраман.”

Тинимсиз қилиб ижод,
Шон-шуҳратга ҳам тўлдим.
Орзуим бўлиб ижоб ,
Машиналик ҳам бўлдим.

Лекин сизсиз аяжон,,
Орқа ўриндиғим бўш.
Ортга боқсам ҳаяжон,
Қалбимда уради жўш.

Болажон деб эркалаб
Суйишингиз қумсайман.
Бошим ҳар кун эрталаб
Силашингиз истайман.

Қайлардасиз онажон,
Силаб қўйинг бошимни,
Сизсиз тор олам жаҳон,
Синаманг бардошимни!

Фиғон

Осмондаги тўлин ой
Сирларимга бўл сирдош.
Тоғлардаги тошқин сой
Дардларимга бўл йўлдош.

Юрагимдан олган жой
Фарғоналик бағри тош.
Киприклари мисли ёй
Камондек эгилган қош.

Ҳижрон аро ҳолим вой
Тугади сабру бардош.
Муҳаббатим бериб бой
Дилда армон, кўзда ёш.

Иғвогар дўст

Ҳар ёлғоннинг ортида
Бир ҳақиқат ётади,
Ростгўй инсон ҳақида
Нокас иғво сотади.

Бахил боғи кўкармай,
Ўтганга тош отади,
Бўхтон доғин кўтармай
Ҳақлар гўрга ётади.

Ишин қилса гар туҳмат,
Ҳақ қуёши ботади.
Қадрият бўлиб зулмат,
Киприк кўзни сотади.

Ўт, сув, туҳмат балоси
Йиқитар ҳар одамни.
Ичда одам оласи,
Билиб бос ҳар қадамни.

Ҳар бандани дўст билма,
Мақсадсиз ҳеч дўст бўлмас.
Иғвогардан дўст қилма,
Сен тирикки у ўлмас.

Ўлчаб босган изингни,
Қуритмасдан ўзингни,
Унинг кўнгли ҳеч тўлмас
Қаро қилмай юзингни.

Янги хонлар

Мустакиллик бахона,
Халкларнинг «бахти кулди».
Хар кайси хон ягона
Салтанатини курди.

Умид килмай эртага,
Тусик тортиб уртага,
Каролларни булишди,
Якка хон хам булишди.

Сим тортган чегарасин,
Асослади харита,
Хар бир халкнинг ярасин,
Янгилади у кайта.

Харита муаллифи
Сталин деган манфур,
Халкни булиш таклифи
Хамон уз ишин килур.

Коммунистик гоядан
Тезликда умид уздик,
Ундан колган соядан
Хонликка асос туздик.

Конунсиз деб иттифок,
Империяни буздик,
Уртага тушиб нифок
Мавхум сохилга суздик.

Кутилмаган бу бахтдан,
Чексиз хукукли тахтдан
Сархушд булишди хонлар,
Дохий булган хоконлар.

Узгартиришиб исмин,
Никобга ураб жисмин,
Кечаги коммунистлар
Юртни талашни истар.

Тунни кийиб тескари,
Янги максадлар сари,
Хар томонга торткилар,
Ёвлар кунглин шод килар.

Халк кашшокликда яшар,
Хонлар узин макташар,
-Минтакада мен лидер,
Салтанатим кучли, - дер.

Хонликдаги ёш-кари,
Шахсий мулк каби бари,
Кон-кардошлик узилиб,
Умри утар эзилиб.

Жигари бахти каро,
Тусик аро фукоро.
Ота кумилган мозор,
Кушни хонликда хор-зор.

Демократия уйин,
Халк куйдек эгар буйин.
Сайлов хам бир томоша,
Хон хамон уша-уша.

Зодагонлар алдокчи,
Юртнинг ярми айгокчи,
Хукуки йук халойик,
Кун курар шунга лойик.

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1553 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz