Пятница, 24-05-03, 11:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 17 » Топшириқ адо этилди
19:13
Топшириқ адо этилди

Топшириқ адо этилди

Атиги бир неча пикетчининг кўчага чиқиб¸ Андижон воқеаларини жамоатчилик ëдига солишида қўрққан ҳукумат идоралари¸ бундай тадбир олдини олишнинг синалган усулини яна ишга солдилар.

Меҳрибон 14.05.2009

13 май куни Тошкентдаги "Матонат" ёдгорлиги олдида Андижон қурбонларини ёдга олиш мақсадида йўлга чиққани учун эрталабдан ҳибсга олинган 8 нафар ҳуқуқ фаоли кечки соат 7 лардан кейин қўйиб юборилди.

Ўзбекистондаги виждон тутқунларини озод қилиш қўмитаси раҳбари Баҳодир Намозовнинг Озодликка маълум қилишича, ушланган ҳуқуқ фаолларидан бири - Анотолий Волков маъмурий жавобгарликка тортилган.

Баҳодир Намозов: Фақат битта Анатолий Волковни суд қилишди. Унга бир нечта модда билан айблов қўйишди. Қаршилик кўрсатганлик, тартиббузарлик каби айбловлар қўйишди.

Озодлик: Қаршилик кўрсатди¸ дегани бу милиция ходимига қаршилик кўрсатди деганими?

Баҳодир Намозов: Ҳа¸ шунақа. Айбловларнинг ҳеч биттаси исботини топмагандан кейин Анатолий Волковга энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солиб¸ қўйиб юборишди.

13 май куни ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева ҳам Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБ ходимлари томонидан ушлаб кетилган эди.

Елена Урлаеванинг айтишича, кечги соат етти яримларда милиция ходимлари уни ўзи яшайдиган Тошкент шаҳрининг ТТЗ мавзесидаги Тракторсозлар маҳалласига олиб боришиб, маҳалла аҳли олдида обрўсизлантирганлар.

- Маҳаллада ўтказилган йиғилишда маҳалла раиси Ваисов, Мирзо Улуғбек туман ИИБ бошлиғи Илья Мустафаев ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Мени "ҳулқ-атворим учун” маҳалла аҳли олдида "уялтиришди”.

Улар Тракторсозлар маҳалласидаги уйимда бошқа яшамаслигим лозимлигини айтишди. Чунки мен кўп шикоят ёзар эмишман. Йиғилиш тугагач, улар мени юкларим билан биргаликда онамнинг уйига келтириб қўйишди, дейди Елена Урлаева.

Бошқа бир ҳуқуқ фаоли Элнур Абдуллаев "Матонат” ёдгорлиги пойига гул қўйиб бўлиши билан милиция ходимлари томонидан қўлга олинган ва кечгача Юнусобод туман ИИБда ушлаб турилган.

Элнур Абдуллаевнинг Озодликка айтишича, "Матонат” ёдгорлиги олдида уни қўлга олиш чоғида милиция ходимлари калтаклаганлар.

- Улар мени яхшигина дўппослаб, машинага босиб, Юнусобод туман ИИБга олиб кетишди. Аҳволим оғир эди. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатмасдан¸ мени кечгача камерада ушлаб туришди.

Мен бугун бу борада прокуратурага шикоят аризаси ёздим. Юнусобод туман ИИБ дагилар мени калтаклаганларнинг кимлигини яхши билишади. Чунки улар мени калтаклаганларидан кейин ушбу туман тергов изоляторига олиб боришган эди.

Ҳозир шикоят аризамни қабул қилиб, суд тиббий экспертизаси ўтказиш учун йўлланма беришди, дейди Элнур Абдуллаев.

13 май куни ҳуқуқ фаоли Саломат Бойматова ҳам уйи олдида ушланиб, Ҳамза туман ИИБга олиб кетилганди.

- 12 май куни кечқурун соат 20.30 ларда участка нозири Расул Асқаралиев келди. У менга: "Илтимос, келинойи, эртага ҳеч қаëққа чиқмай туринг”, деди. Мен: "Йўқ, мен барибир чиқаман”, дедим.

13 май куни эрталаб соат 09.00 да участка нозири ëнида фуқаро кийимидаги битта одам билан келди ва "Чиқманг” деди. Мен барибир чиқдим. Мен "Матонат” ҳайкали томонга Андижон воқеасида ҳалок бўлганларни хотирлаш учун кетаëтган эдим.

Подъезддан чиқишим билан фуқаро кийимидаги иккита одам югуриб келди ва худди хавфли жиноятчини ушлагандай қўлтиғимдан ушлаб, кўтариб машинага тиқиб, Ҳамза туман ИИБга олиб кетишди. У ëқда соат 10.00 дан 19.30 ларгача ўтирдим, деди Саломат Бойматова.

Биз Саломат Бойматова ушлаб турилган Ҳамза туман ИИБга қўнғироқ қилиб, бўлим ходимларидан бири билан боғландик.

Озодлик: 13 май куни Тошкентдаги бир қанча ҳуқуқ фаоллари милиция ходимлари томонидан ушлаб олиб кетилди. Улар нима сабабдан ушлаб кетилди?

- Бу ерда шу иш билан шуғулланадиган махсус хизмат бор. Авваламбор, уларни участка нозирлари ушлайди.

Озодлик: Уларни сизлар тўғридан-тўғри ушламайсизларми?

- Йўқ. Улар олиб келиниб, огоҳлантирилиб қўйиб юборилади. Бизда фақат жиноятчилар ўтиради.

Озодлик: Демак¸ улар участка нозирлари томонидан қўлга олинган.

- Ҳа¸ шундай, дея тасдиқлади Ҳамза туман ИИБ ходими.

Озодликка маълум бўлишича, 13 май куни Андижон хунрезликлари қурбонларини хотирлашни истаган 25 нафар ҳуқуқ фаолидан саккиз нафари ушланган бўлса, қолган барча ҳуқуқ фаоллари уй қамоғида сақланди.
Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1306 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz