Пятница, 24-05-03, 09:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 17 » Йонсон:"Дунë Андижондан сабоқ чиқармади!"
19:28
Йонсон:"Дунë Андижондан сабоқ чиқармади!"

Йонсон:"Дунë Андижондан сабоқ чиқармади!"

Йонсон¸ Андижон воқеалари ҳақдаги ҳақиқатни заррама-зарра тўплашга киришганини айтади.

Ҳасанжон 13.05.2009

Ўтган тўрт йил давомида Андижондаги қонли воқеалар ҳақда Ўзбекистондан олис бўлмиш Швецияда ҳозирча ягона китоб чоп этилди. Муаллиф Элин Йонсон ҳозирда “Оммавий қирғинни яшириш санъати” сарлавҳали бу китобини инглиз тилига ўгириш билан банд.

Элин Йонсон 2005 йил май ойида Андижонга боришга муваффақ бўлган оз сонли хориж журналистларидан бири.

Йонсоннинг “Оммавий қирғинни яшириш санъати” деб номланган китоби ўтган йил сентябрда Швециянинг “Эрзатц” босмахонасида швед тилида чоп этилган эди.

Элин Йонсон бу китобни Андижон воқеаларидан кейин қўлга киритиш мумкин бўлган барча маълумотлар асосида ёзганини айтади.

- Мен худди детективлар каби барча, барча фактларни ва ўзим Андижон ва Тошкентда ҳар хил одамлардан ёзиб олганим интервьюларни, халқаро ташкилотлар ўтказган интенвьюларни бир-бири билан солиштирдим.

Ҳар бир тафсилотни бошқаси билан солиштирдим. Шундан сўнг воқеалар худди сурат каби кўз ўнгимда намоён бўлди. Китобда мен ана шу суратни тасвирлаганман.

Китобда нафақат Андижон воқеалари ҳақида¸ балки унинг содир бўлиши сабаблари, Ўзбекистон, Марказий Осиёда Ислом дини ва бошқа омиллар ҳақида  ҳам маълумотлар бор. Хуллас¸ китобга ўша пайтда топиш мумкин бўлган барча маълумот киритилган, дейди швециялик жарналист.

Ҳозирда Элин Йонсон “Оммавий қирғинни яшириш санъати” номли китобни инглиз тилида чоп этиш ҳаракатида.

- Андижон воқеалари хусусида мустақил текширув ўтказилмагани боис, бу китобимдан халқаро ташкилотлар фойдаланиши мумкин¸ деб ўйлайман.  Андижон воқеалари тўғрисидаги ҳақиқат  кўп йиллардан кейин юзага чиқиши шубҳасиз.

Менинг китобимда барча ҳақиқат акс этган бўлмаса ҳам¸ ҳақиқатнинг каттагина қисми акс этган деб ўйлайман. Ҳар ҳолда бу муҳим ҳужжат,  дейди швециялик журналист.

Элин Йонсон фикрича, халқаро жамоатчилик Андижон воқеаларидан сабоқ олмагани боис¸ бу каби фожеа яна қайтарилиши мумкин.

- Ҳозирга қадар дунёда одамлар бу ҳақда билишмайди. Уни 1989 йилда Пекиннинг Тянанмин майдонидаги воқеалар билан таққослаш мумкин. Пекинда юз берган воқеани ҳамма билади.

Андижон воқеалари ҳақида Швеция ва бошқа давлатларда жуда кам одам маълумотга эга. Мен буни фожеа деб биламан ва шунинг учун бу каби воқеа қайтарилиши мумкин¸ деб ўйлайман. Чунки дунё бундан ҳеч қандай сабоқ олгани йўқ,  дейди швециялик журналист.

 
Просмотров: 1366 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz