Пятница, 24-05-03, 08:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 21 » Россияда яна уч ўзбекистонлик ўлдирилган
07:27
Россияда яна уч ўзбекистонлик ўлдирилган

Россияда яна уч ўзбекистонлик ўлдирилган

Челябинск вилоятининг Магнитогорск шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

 

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, баданлари ўқдан илма-тешик бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари қурилиш материаллари сотиладиган Савдо маркази яқинидаги асаларичилик хўжалигида топилган.

 

Ўлдирилганларнинг шахслари аниқланган ва уларнинг 60, 48 ва 34 ёшда бўлганликлари айтилади.

 

Дастлабки тергов натижаларига кўра, улар тўрт йилдан буён Магнитогорск шаҳрида асал мумкатакларини келтириб сотиш билан шуғулланишган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари юз берган қотиллик юзасидан икки хил тахминни илгари суришмоқда. Улар ўзбекистонликларнинг шахсий ғараз ёки миллий нафрат асосида ўлдирилган, деган фараз асосида текширув олиб бораётганликларини билдиришган.

 

Бу биринчи ҳодиса эмас...

 

Бундан роппа-роса бир ой олдин Москва шаҳар прокуратураси жойлашган бино ҳовлисида бир гуруҳ тақирбошлар ўзбекистонлик фаррош йигитни пичоқлаб ўлдиришганди.

 

Ушбу воқеага алоқадор шахсларнинг қўлга олинганликлари ҳақида ҳозирча бирор бир маълумот берилмаган.

 

Кузатувчилар Россияда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларини ўлдириш ҳоллари ортиб бораётганини таъкидлаб келишади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг январидан май ойига қадар Россияда миллий нафрат заминида 26 инсон ўлдирилган ва саксонга яқини тан жароҳати олган.

 

Ташкилотнинг билдиришича, Россияда миллатчи гуруҳларнинг ҳужумларига энг кўп Ўзбекистон фуқаролари йўлиқишади ва биргина жорий йилнинг сўнгги беш ойида 6 нафар ўзбекистонлик уларнинг қўлларидан ўлим топган.

 

Ўз навбатида кузатувчилар Ўзбекистон ўз фуқароларининг Россияда ўлдирилиши ёки калтакланиши ҳолларига деярли бирор бир муносабат билдирмай келаётганига ишора этишади.

 

Мен суҳбатлашган Москва вилоятида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз тақдирдошларининг муаммолари ўзбек раҳбариятини қизиқтирмаслигини айтишади.

 

Ушбу масала юзасидан Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси расмийларига қилган мурожаатим эса, ҳар галгидек бесамар якун топди

Просмотров: 1217 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz