Пятница, 24-05-03, 05:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 26 » Китоб ўқиганга 3 йил
21:15
Китоб ўқиганга 3 йил

Китоб ўқиганга 3 йил

Қозоғистон прокуратураси вакилларининг таъкидлашларича, Роҳат Алиевнинг китобида давлат сирлари ошкор этилгани учун ҳам қозоғистонликларга бу китобни ўқиш маън этилади.

Ҳурмат Бобожон 23.05.2009

Қозоғистон расмийлари мамлакат фуқароларига президент Нурсултон Назарбоев ҳақидаги "Ўғрибоши қайнота" деб номланган китобни ўқишни таъқиқлаб қўйди.

Қозоғистон прокуратураси вакили Сапарбек Нурпеисовнинг билдиришича, Роҳат Алиевнинг "Ўғрибоши қайнота" китобини ўқиган ёки тарқатган республика фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

- Китоб ёнингиздан топилдими - жавобгарликка тортиласиз. Қозоғистон фуқаролари бу китобни сотиб оладиган ёки уни қайта нашрдан чиқарадиган бўлса, ҳозир қидирувда бўлган жиноятчи Роҳат Алиев билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, китобда давлат сирлари ошкор этилган, демак, кимки давлат сирларини билишга ҳаққи бўлмаса, китобнинг мазмуни ҳақида ҳам билишга ҳаққи йўқ, деди Нурпеисов.

Қозоғистон прокуратураси вакилига кўра, Роҳат Алиевга нисбатан иккита – хат ёзишув ёки телефон сўзлашувлари сирини қонунга хилоф тарзда бузиш ҳамда давлат сирларини қонунга зид равишда олиш ва ошкор этиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган. Китобни ўқиган ҳар бир республика фуқаролари 3 йилгача қамалиб кетиши мумкин.

Қозоғистоннинг Австриядаги собиқ элчиси ва президент Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев яқинда чет элда нашрдан чиқарган китобида қайнотасининг қанча пули борлиги ва уларнинг қайси банкларда сақланаётгани ҳақида батафсил ёзган.

"Ўғрибоши қайнота" китобида президент Назарбоевнинг ойлик маоши, унинг соғлигига оид маълумотлардан ташқари аҳлоқий-маънавий кўриниши ҳақида ҳам айтилган, Қозоғистон армияси ва ички қўшинлари сони келтирилган, Қозоғистон миллий хавфсизлик ҳизматининг чет давлатлардаги баъзи жосуслари, уларнинг тахаллуслари, дипломатик ранглари ва ҳарбий унвонлари келтирилган.

Қозоғистон Олий судининг собиқ раиси Утеген Ихсоновга кўра, президент собиқ куёви давлат сири тўғрисидаги қонунни бузган бўлиши мумкиндир, лекин у ёзган китобни ўқиган одамларни жазолаш нотўғри.

- Давлат сирини фош қилиш - жиноят. Лекин, тайёр китобни ўқиш учун ҳеч қанақа жавобгарликка тортиш бўлмаслиги керак. Сабаби шу китобни сотиб олган ҳар бир шахс у ерда ёзилган нарсалар тўғри ё нотўғрилиги ҳақида ўзи хулоса чиқаради. Бу ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Ҳар ким ахборот олиш ҳуқуқига эга бор, дейди Ихсонов.

Ҳозирда Австрияда қочқинликда яшаётган Роҳат Алиев Қозоғистонда сиртдан 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Алиев Қозоғистон ҳукуматини фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол этаётганликда айблайди.

- Қозоғистон прокуратураси муаллиф ва китобга нисбатан жиноят иши очаркан, бу ишни битта мақсадни кўзлаб - фуқароларнинг конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан фойдаланмаслигини кўзлаб қиляпти. Ахир конституцияда сўз эркинлиги ҳақида ёзилган-ку, дейди Роҳат Алиев.

Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев Қозоғистон хавфсизлик ҳизмати раҳбарининг муовини бўлган, 2007 йилнинг баҳоригача Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси сифатида фаолият юритган
Просмотров: 1256 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz