Пятница, 24-05-03, 08:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 26 » Хонобод кимга керак?
20:35
Хонобод кимга керак?
Хонобод кимга керак?
Фаррух Юсуфий 26.05.2009

Озодлик суҳбатлашган таҳлилчилар ўз ихтиёрларидаги маълумотларга таяниб, Хонободдаги қуролли ҳужумларни ким ва нима сабабдан уюштирганига оид бир- бирига қарши версияларни илгари сурмоқда.

25 майдан 26 сига ўтар кечаси Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги блокпост ва ички ишлар бўлимига қуролли ҳужумлар бўлгани хабари тарқалишидан саноқли соатлар ўтибоқ¸ Россия ахборот воситалари бу иш ортида исломий жангарилар¸ хусусан Тоҳир Йўлдош етакчилигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракати турганини ëзишга ошиқдилар.

Айни пайтда, Озодлик мурожаат қилган манба ва таҳлилчилар ҳам бу воқеалар ортидаги сабаблар ва унинг ижрочилари ҳақда бир-биридан мутлақ фарқ қилувчи версияларни илгари сурмоқда.

Биринчи версия:

Ўтган ҳафта Озодлик радиоси Тожикистоннинг Тавилдара минтақасида рўй бераётган воқеаларни кузатиш асносида¸ Марказий Осиёдаги вазиятдан яхши хабардор¸ Россия Федерал хавфсизлик хизматига яқин манбалардан бири билан суҳбатлашди.

Биз билан исми ва овози ошкор этилмаслиги шарти билан гаплашган бу шахс Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида вазият таранглашаётгани ва у ерда хуружлар рўй бериши ҳақда ўтган жума куни жиддий бир тарзда огоҳлантирган эди:

- Яқин кунларда Ўзбекистон ичкарисида муайян воқеалар содир бўлади. Бу воқеалар Тожикистоннинг Тавилдарасида таранглашган вазиятга бевосита боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидаги муайян гуруҳ тайёрлаётган ва олиб бораётган фаол ҳаракатларнинг бир қисмидир.

Кейинги қадам Қирғизистон чегарасида содир бўлиши лозим. Миллий хавфсизлик хизматидаги бу гуруҳ ўз ҳаракатларини мамлакат ташқарисидаги одамлар билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширади.

Бу гуруҳнинг режаларига кўра, жорий йилда диний мухолифатнинг хуружи тайёрланиши ва амалга оширилиши лозим, деган эди Россия Федерал хавфсизлик хизматига яқин манбалардан бири.

Бу баëнот - 2009 йилнинг 22 май жума куни Озодликка билдирилган эди.

26 май¸ сешанба куни¸ Хонободдаги ҳужумлар ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Озодлик мухбири айни манба билан яна боғланди.

Қўлида ўз гапларини тасдиқловчи ҳужжатлар борлигини айтган суҳбатдошимизга кўра, Миллий хавфсизлик хизмати ичидаги бир гуруҳ, Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан яқиндан ҳамкорлик қилади ва уларнинг Ўзбекистон исломий ҳаракати ичида ҳам ўз одамлари бор.

Рўй бераётган воқеалар ортида Россиянинг қўли бор, дея таъкидлади исмини ошкор қилишни истамаган манба.

-  Тавилдарада рўй бераётган воқеалар ва Хонободда, яъни Қирғизистоннинг Ўшига бевосита туташ минтақада сешанба куни рўй берган воқеаларнинг икки йўналиши бор.

Биринчиси, вазиятни изидан чиқариб, Каримовни ўз ихтиёрига кўра ҳокимиятдан воз кечишга кўндириш ва Россияга хайрихоҳ бўлган одамни ҳокимиятга олиб келиш учун тагзамин яратиш.

Иккинчиси, Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш учун замин яратишдир.

Россия Марказий Осиё давлатларида тарангликни яратишдан манфаатдордир, чунки таранг вазият Россия учун минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараëнларни ўз назоратида ушлаб туришнинг бир воситасидир.

Биласиз¸ Россия бу минтақани ўз таъсир доирасида қолдириш учун Қўшма Штатлар билан кураш олиб бормоқда.

Бир томондан¸ Россиянинг Афғонистондаги операцияларини қўллаб-қувватлаш учун америкаликларнинг Марказий Осиё ҳукуматлари билан келишиб олишига қаршилик кўрсатмаётганини кўриб турибмиз.

Бошқа томондан эса, улар, яъни Россия америкаликларнинг минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олмаслигини кўзловчи ўзгача яширин ўйин олиб бормоқда¸ деди Россия Федерал хавфсизлик хизматига яқин манба.

Москвадаги МДҲ институти Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин Хонобод воқеалари ҳақда Россия хавфсизлик хизматларига яқин бу манба илгари сураётган версия эҳтимолдан йироқ эмас, деган фикрда.

- Мен буни эҳтимолдан соқит қилмаган бўларди. Масалан, иккала томон, яъни ҳам Ўзбекистон, ҳам Қирғизистоннинг бу воқеалардан кейинги ҳаракатлари қанчалик тез ва оператив бўлгани шубҳалантирмоқда.

Биринчидан, иккала мамлакат хавфсизлик кучлари воқеа жойига тездагина етиб келгани, иккинчидан воқеалар атрофида информацион блокада яратилгани¸ бу шубҳаларимга асос бўлмоқда.

Маълум бўлишича, воқеалар душанбадан сешанбага ўтар кечаси рўй берган. Лекин негадир бу ҳақдаги дастлабки хабарлар эрталаб соат ўнларда пайдо бўлди.

Ва айни пайтда, бу информацион блокаданинг сақланиб қолаётганини ҳам кўриб турибмиз.

Масалан, тўрт йил аввалги Андижон воқеалари пайтида, эсингизда бўлса, Ўзбекистон хавфсизлик кучларининг бундай оператив ҳаракат қилганини кузатмаган эдик. Ана шу жиҳатлар бу версияларга изоҳ бўлиши мумкин, дейди Грозин.

Лекин, деб қўшимча қилади таҳлилчи, бу воқеалар олдиндан кутилган бўлса-да, унинг ортида қандай кучлар турганига оид хулоса чиқаришга ҳозирча эрта.

Иккинчи версия:

Сешанба куни Озодлик интернет сайтига, бир хабар келиб тушди. Унда айтилишича, Хонободдаги хуружлардан кейин куч ишлатар идоралари 2005 йил 13 май воқеаларидан кейин мамлакатни тарк этган қочқинларнинг Андижондаги яқинларини олиб кета бошлаган.

Бу хабарни олгач, сешанба кунги воқеаларга тўрт йил аввалги Андижон воқеалари иштирокчиларининг алоқаси борми ёки бу Европадаги андижонлик қочқинларнинг “Андижон - Адолат ва Тикланиш” номли янги ташкилот тузгани ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлиги хизмати билан ўзаро келишувлари бўлганини ошкор қилганига МХХнинг қасоси бўлиши мумкинми, деган савол билан қизиқиб кўрдик.

Германиядаги андижонлик қочқинлар ва “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг вакили биринчи саволимизга, яъни уларнинг бу воқеаларга алоқаси йўқлигини айтди.

Шундан кейин суҳбатдошимиздан сўрадик...

Озодлик: Бизга “Андижонда портлаш бўлди. Андижонлик қочқинларнинг яқинларини олиб кетишаяпти” деган хабар келди. Бундан хабарларингиз борми? Яқинларингизга телефон қилиб кўрдингизларми?

- Йўқ¸ унақа гап бўлгани йўқ.

Озодлик: Бу яқинда тузилган “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг тузилишига МХХ нинг жавоби эмасми¸ деган гумон ҳам бор. Сизлар нима деб ўйлайсизлар?

- Бу нарса бўлиши мумкин. Бизнинг ҳаракатнинг барча аъзолари бу нарсага тайëр бўлиб чиққан. Бу қадамни биз орқага қайтмаслик шарти билан ташлаганмиз. Қанчадир оилаларимизга зулм ва фитналар бўлиши мумкин.

Озодлик: Демак¸ бу рўй берган ҳужум ортида ҳукумат турибди деган фикрни айтмоқчисизда¸ шунақами?

- Менинг у воқеалардан хабарим йўқлиги учун олдиндан бир нарса дея олмайман. Лекин мабодо шунақа рўй берган бўлса ҳам¸ шахсан мен буни ҳукумат томонидан уюштирилган деб ҳисоблаган бўлардим¸ дейди Германиядаги андижонлик қочқинлардан бири.

Лондондаги Жэйнс ахборот таҳлил марказининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Мэтью Клементс ўтмиш тажрибаси Ўзбекистон махсус хизматлари мамлакат, айниқса Фарғона водийсидаги диний гуруҳларга қарши репрессияларни кучайтириш учун бундай провокацияларни уюштириши мумкинлигини кўрсатганини айтади. Лекин Хонободдаги хуружнинг баъзи жиҳатлари, сўнгги воқеаларнинг ана шундай првокацияларнинг навбатдагиси эканига ишора қилмаяпти, дейди Озодлик билан суҳбатда ғарблик бу таҳлилчи.

- Ўзбекистон ҳукумати ўтмишда ҳам ўз репрессияларини оқлаш учун исломий экстремизмга оид вазиятни бўрттиришга ҳаракат қилган ва бугунги воқеалар ортида Ўзбекистон махсус хизматларининг қўли борлигини тахмин қилса бўлар.

Лекин воқеалар ҳақидаги хабарларни узуқ-юлуқлигидан ва бу хабарлар асосан норасмий манбалардан ёки Қирғизистондан келаётгани инобатга олинса, Хонобод воқеаларининг ана шундай провокациялардан бири эканига ишониш қийин.

Чунки, агар шундай бўлганида¸ улар ахборотни сир сақламаган бўларди, аксинча, бу ҳақдаги хабарларни тарқатишдан манфаатдор бўларди.

Иккинчидан, бугунги ҳужумларни махсус кучлар уюштирганда, улар ўзига тегишли биноларни портлатмаган бўларди, дейди Лондондаги Жэйнс ахборот таҳлил марказининг Марказий Осиё бўйича шарҳловчиси Мэтью Клементс
Просмотров: 1480 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz