Пятница, 24-05-03, 05:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 26 » Андижон қурол ҳукмида
20:42
Андижон қурол ҳукмида

Андижон қурол ҳукмида

Орадан роппа-роса тўрт йил ўтиб¸ Андижон марказига яна ҳарбий бўлинмалар киритилгани ҳақда норасмий хабарлар келмоқда.

Сарвар Усмон 26.05.2009

26 май, куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳрида ҳам портлашлар рўй берди, деган хабарлар пайдо бўлди. Озодлик боғланган шаҳарликлар аввал икки, кейинроқ яна бир портлашга гувоҳ бўлганлар борлигини билдирди.

Бу хабарни бошқа бир андижонлик тасдиқлади.

- Эшитишим бўйича¸ Андижон шаҳридаги 69-магазин портлабди¸ Пиëнбозордаги бир ошхона портлабди эмиш¸ Бошиғамолдаги пост портлабди эмиш.

Озодлик: Мана сиз портлаш бўлибди деб учта жойни айтдингиз. Қанчалик ишонса бўлади бунга?

- Менга бу нарсаларни айтган одам ички ишлар ходими бўлиб пенсияга чиққан одам. “Портлаган жойдан узоғи билан 700 метр узоқликда эдим. Пиëнбозордаги ошхона портлабди. Ўша ëққа ўтамиз десак¸ бизни ўтказмади. Кейин ëғ-мой комбинатининг ëнидаги 69 магазин портлади” деди.

Сен шу портлашни қулоғинг билан эшитдингми¸ десам¸ “Гумбурлаганда оëғимнинг таги қимирлаб кетди” деди¸ дейди андижонликлардан бири.

26 май кун бўйи вилоят марказида хавфсизлик чоралари кучайтирилган режимда ушлаб турилди.

- Бизнинг туман маркази билан шаҳар ўртасида Кўмакай деган жойда пост бор. Шу постдан бир қатор бўлиб ўтиш керак экан. Мен рулда эдим. Мен иккинчи қаторга юриб юборибман.

Ëнимда биздан каттароқ оқсоқол одам бор эди. Иккита автоматли келиб бизнинг лабовойга автоматини тираб тўхтатди.

Озодлик: Автоматини машинага тирадими?

- Олди лабовойга бир қарич¸ 20 сантиметр қолганда тўхтади. “Ҳамманг машинадан туш” деди. Мен бу пайтда йўлга қараб турганим учун оқсоқол нима қилаëтганини билмадим.

Оқсоқол тушди¸ мен тушдим¸ орқадагилар тушмади. “Машинани чеккага ол ва ҳамманг машинадан туш” деди.

Биз тушдик ва мен машинанинг калитини чўнтагимга солиб машинани айланиб ўтдим.

Ҳалиги автоматли одам оқосоқолга “Биз сенларни деб бу ерда турибмиз. Нимага сен менга бақираяпсан? Отиб ташлайман” деб бақираяпти¸ дейди андижонлик тингловчиларимиздан бири.

Андижон шаҳрига олиб кирувчи йўлларда ўрнатилган блок-постлардаги 26 май, куннинг иккинчи ярмидаги асабий вазият тўғрисида тингловчимиз ҳикоя қилди.

Шуни айтиш керакки, Хонободдаги воқеалар тўғрисида ҳукумат аҳолига ўз вақтида маълумот тарқатмаган бўлса-да, оддий андижонликлар 26 май, куннинг биринчи ярмидаёқ кўп нарсадан хабар топиб улгурган эди.

Андижонлик тингловчиларимиздан яна бири эшитганлари ва шаҳардаги вазият тўғрисида айтиб берди.

- Билмаймиз энди¸ биз ҳам ҳайронмиз. Прокуратурани олди¸ дейди¸ Ички ишлар бўлимини портлаб юборибди¸ дейди. Ҳайрон қолдик. Нима бўлди билмаяпмиз.

Йўлларда ҳарбийлар. Машинада шаҳарга борамиз десак ўтказишмаяпти. Кейин биз шаҳарнинг чеккасига келдик. Келсак 20-30 нафар одам постда турибди. Милиция ходимлари¸ автоматлар¸ итлар билан аскарлар турибди. Ҳаммада ҳар хил гап. Ҳеч тушуниб бўлмайди.

Озодлик: Ҳозир шаҳарда милиция кўпайганми?

- Милиция ниҳоятда кўпайган. Милиция ва аскарлар автомат ҳамда итлар билан турибди. Одамлар ваҳимада¸ жуда ҳам қўрқишаяпти.

Озодлик: Автоматлар ва итлар билан қаерда турибди? Ўзингиз кўзингиз билан кўрдингизми?

- Ҳамма постларда турибди.

Озодлик: Ҳарбий машиналар ҳам борми?

-Ҳарбий машина йўғу¸ ҳарбийлар бор¸ дейди андижонлик тингловчиларимиздан бири.

Айни пайтда¸ Озодликка қўнғироқ қилган айрим андижонлик қочқинлар¸ 26 май тонгданн бошлаб Андижонда қолган яқинларининг тўлиқ милиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари назоратига олинганини хабар қилдилар.

Қочқинлардан бирининг Андижон шаҳрида қолган яқинига кўра¸ улар уйига бостириб келган милиция ходимлари улардан уйдан чиқмасдан¸ паспортларни қўлда ушлаган ҳолда¸ савол-жавобга ҳозир бўлиб туришни талаб қилган
Просмотров: 1179 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz