Пятница, 24-05-03, 08:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 26 » Хонободда портлашлар
20:44
Хонободда портлашлар

Хонободда портлашлар


26.05.2009

Ўзбекистон Бош прокуратураси Хонободдаги блокпостга ҳужум бўлганини расман тасдиқлаган бўлса¸ оддий хонободликлар шаҳардаги милиция ва миллий хавфсизлик хизмати бўлимларида ҳам кучли портлашлар бўлганини айтмоқдалар.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқованинг Озодликка билдиришича¸ номаълум қуролланган гуруҳ 25 майдан 26 га ўтар кечаси Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистонга қарашли Жалолобод вилоятига туташ Хонобод шаҳридаги блок-постга ҳужум уюштирган.

- Ҳақиқатан жиноий воқеа содир бўлди.Блок-постга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди.Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб¸ тезкор қидирув гуруҳи ташкил этилиб¸ жиноятчилар шахсини аниқлаш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда вазият барқарор¸ деди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби.

Светлана Ортиқованинг таъкидлашича¸ воқеа оқибатида на қурбонлар ва на жароҳатланганлар бор. "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш¸ Ўзбекистондаги барқарорликни сақлаш ва терговга аралашмаслик мақсадида" Бош прокуратура расмийси¸ Хонободдаги воқеа¸ унинг ижрочилари ва  бу борадаги дастлабки тахминлар ҳақда маълумот беришдан бош тортди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати расмийси¸ кун давомида воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилиши ва шу боис кун давомида яна ўзи билан боғланишни тавсия қилди.

Озодлик мухбири суҳбатлашган оддий хонободликлар¸ 25 майдан 26 майга ўтар кечаси, тунда тахминан соат 01.00 ларда Хонобод шаҳар ИИБ биноси портлаганини маълум қилишди.

- Кечаси шунақа қаттиқ портлаш бўлдики, ухлаётган жойимиздан уйғониб кетдик. Бугун эрталаб эшитсак, милицияхона (ИИБ биноси) портлабди. Бугун шаҳарда роса текширишаяпти, деди Озодлик сим қоққан хонободлик йигит.

- Кечаси соат 1 ёки 2 лар эди. Милиция бўлимида навбатчи турган милицонерлар билан отишма бўлиб, кейин милиция биносини портлатиб юборишган. Бугун кўчага чиқишга қўрқиб¸ уйда ўтирибмиз. Кўчада машиналар ҳам кам. Таксилар умуман ишламаяпти¸ деди ўз номи айтилишини истамаган хонободлик аёл.

- Портлашни эшитдим. Соат 12.00 дан кейин бўлса керак. Хонободда милицияхона портлабди. Бино турибди. Лекин ичкарисида ҳамма нарса йўқ бўлиб кетган. Портлаш бинонинг ичкарисида бўлган, дейди яна бир суҳбатдошимиз.

Яна бир хонободлик бир эмас, тўртта портлаш овозини эшитганини айтди.

Хонобод шаҳар ИИБи ходими қуролли ҳужум бўлганини тасдиқлади.

Озодлик: Хонободда қанақадир отишма бўлибди, деб эшитдик....

- Ҳа¸ шунақа бўлди.

Озодлик: Қачон бўлди?

- Кеча кечаси. Қуролли ҳужум бўлган.

Аммо хонободлик милиция ходими воқеа тафсилотларига тўхталмади.

Аксар ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, ҳужум объекти айнан Хонобод ички ишлар бўлими биноси бўлган.

Россия нашрлари портлашлар ортида исломий жангарилар, хусусан, Ўзбекистон исломий ҳаракати тургани ҳақида ëзмоқда.

Хонободликлар суҳбат чоғида портлашдан кейинги шаҳардаги вазият ҳақида турлича жавоб бердилар. Шаҳарликлардан бири назорат кучайтирилгани сабабли хонободликлар кўчага чиқолмаётганларини айтди.

- Кўчада ҳеч ким йўқ, текшириш қаттиқ. Бугун ҳеч қаëққа чиқмадим. Уйда ўтирдим. Ҳеч ким кўчага чиқмаяпти. Шаҳарда ҳамма ерда текширишлар бўлаяпти, деди хонободлик йигит.

Бошқа бир хонободликка кўра эса “Хонободда ҳаммаёқ тинч”.

- Ҳозир тинчлик¸ хотиржамлик¸ ҳаммаси яхши. Одамлар бамайлихотир юришибди, лекин посбонларимиз¸ милицияларимиз юришибди. Худога шукур, ҳозирча тинчлик. Болалар мактабда, маҳаллада ҳам тинчлик, деди хонободлик аёл.

Ҳозирча тафсилотлари маҳвумлигича қолаëтган Хонободдаги портлашларда, норасмий маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг ким экани ҳақда ҳам маълумот йўқ.

Хонобод шаҳри Андижондан 80 километрча масофада жойлашган бўлиб¸ шаҳарда асосан Кампиробод сув омборини қўриқлаш билан шуғулланувчи ҳарбий қисмлар жойлашган. 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда қонли воқеалар юзага чиққач¸ аҳоли орасида айнан шу сув омборининг портлатилиш хавфи ҳақда ваҳимали овозалар тарқалган эди.

Хонободдаги воқеа муносабати билан Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати махсус пресс-релиз эълон қилди.

"Олинган маълумотларга кўра¸ 2009 йилнинг 26 май куни тунги соат 2 да Ўзбекистон Республикасининг Хонобод шаҳрида портлашлар қайд этилган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралари давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган режимига ўтди. Чегара пунктларида иккала томонга ўтаëтган шахслар ва транспорт воситалари устидан кескин назорат ўтказилмоқда. Ҳозирда чегарада қочқинлар йиғилгани ëки Қирғизистон томонга ўтувчи одамлар оқимининг кучайгани кузатилмаëтир.

Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати ҳам давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган режимига ўтди. Ҳозирда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара идоралари қўмондонлиги ўзбек-қирғиз чегарасини қўриқлаш бўйича қўшма чораларни йўлга қўйишни режаламоқда"¸ дейилади Қирғизистон Чегара хизмати 26 май куни эълон қилган махсус баëнотда.

Муҳаррирдан: Воқеа тафсилотлари кун давомида веб саҳифамизда янгиланиб туради.
Просмотров: 1331 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz