Пятница, 24-05-03, 11:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 30 » Мушоҳада бекати
00:37
Мушоҳада бекати

"Уверенность что все уже написано, уничтожает нас или обращает в призраки"

(Хорхе Луис Борхес)

"Мушоҳада бекати"ни очишдан мақсад ИНСОН моҳияти ва ҳақиқати, ибтидоси ва интиҳоси, яшаш ва ўлимнинг мазмунига оид абадий саволлар атрофида баҳс юритишга имкон беришдир. Чунки инсоният яралибдики, доимо ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилади. Ва қайси дин, миллат ёки ирққа мансуб эканига қарамай, ўз мавжудлигини доимо савол остига олади? Инсон қаердан келиб, қаерга кетади? Яшашдан мақсад нима? Жонда мавжудликнинг сабаби нимада?...

Азиз муштарий, агар "Мушоҳада бекати" рукнида ушбу саволлар атрофида баҳс юритмоқчи ёки ўз фикрларингиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёда саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Биз сизнинг фикру мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган мақола бу йўлдаги уринишлардан биридир"

(Феруза Раҳмон, муаллиф)



Ўз-ўзини англаш - ўз-ўзини алдашми?


4-қисм

 

 

Инсонга баробар “Инсон” “Мен”нинг “Мен”лик ўлчовидир. Ва ёки “Мен” инсоннинг “Инсон”(лик) шаклидир. “Мен” инсонда “Инсон” англанган “Инсон”ликдир. Инсоннинг “Инсон”да англаниши – инсонни ортиқ инсон сифатида билишга эҳтиёжсизлик, яъни “Инсон” инсоннинг жавоби эканлигида саволга эҳтиёжсизлик деганидир. Чунки “Мен” – инсон “Инсон” шаклланган нуқтадир. Аммо бу ерда бир саволни ойдинлаштириб олишимиз лозим бўлади: “Мен” қачон инсоннинг “Инсон”лик тасдиғи бўлади ёки мен қачон “Мен” шаклланади? Мен “Мен”га нисбатан иккига бўлинади:

Англанмаган “Мен”лик
Англанган “Мен”лик

Иккинчи тур “Мен”лик – англанмаган “Мен”лик (1)нинг англаниши, англашишидир. Ва “Инсон”га нисбатан ҳам айнан шу икки тур “Мен” яна иккига бўлинади:

“Инсон”сифатида шакл англанмаган “Мен”
 “Инсон”сифатида шакл англанган “Мен”

Худди шунинг остида “Инсон” – икки карра “Мен”ликдир. Икки карра “Мен”лик эса, ЎЗЛИКДИР.

“Мен” (талаффузда) – онгнинг англашишидир.

Нисбатанлик – меннинг “Мен”да мавжудлигининг ягона шартдир. “Мен” – “Сен” ва “У”ни келтириб чиқарувчи сабабдир. “Мен”, “Сен”, “У” – ўзаро нисбатдаги учта “Мен”дир. Инсоннинг “Мен”, “Сен”, “У”лашув жараёнига “Мен”нинг кўчиши ёки “Мен”ннинг “Мен”да ўрин алмашиниши деб айтилади. Бирлашиш, иккилашиш, учлашиш, яъни фарқлашиш (НИСБАТ эҳтиёжи) – инсоннинг “Мен”лашиш эҳтиёжи ва меннинг “Мен”лик эътирофи учундир. “Сен” ва “У” ҳеч қачон алоҳида маъно касб этмайдиган тушунчалардир.

Нисбатанлик ҳамиша “Мен”лик эътирофидир.

“Мен”, “Сен”, “У” – “Мен”га тенг айнанликдир. Яъни, “Мен”лик эътирофи бир вақтнинг ўзида “Сен”лик ва “У”лик эътирофи ҳамдир. Умум – “Мен”нинг кўплик шаклидир. (“Мен” – умумнинг “умум” шаклидир. “Инсон” – “умум”нинг “умум”лик эътирофидагина “Мен”дир. “Сен” ва “У” – “Мен”га нисбатан “Мен”дир. “Мен” – “Сен” ва “У”га нисбатан “Мен”дир. “Сен” “Сен”, “У” “У” – “Мен”нинг “Мен”лик тасдиғидир. “Мен” – “Инсон”га нисбатан “Инсон”лик тасдиғидир. Ва айнан ана шу нисбатда “Мен” инсоннинг “Инсон”лик шаклидир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, инсон “Инсон” сифатида фақат инсонга нисбатан мавжуддир. “Мен” – инсон қадар англанган “Инсон”дир. “Мен” – инсоннинг “Инсон” шакли ва “Инсон” – меннинг “Мен” шаклидир. Таниқли файласуф Декарт учун ҳам инсоннинг “Мен”лик муаммоси – ўзликни англаш муаммоси эди. Худди шунинг остида меннинг “Мен”лик даъвоси инсонга “инсон” қадар кирган жамиятдан инсоннинг жамият қадар чиқиши, яъни жамиятдан “жамият” жамиятсизлашмак демакдир.

Таниқли файласуфлардан бўлган Гегель инсоннинг онглилик даражаси ва унинг дунё билан ўзаро муносабати характерига мувофиқ келувчи ўзликни англаш ривожланишининг уч босқичини ажратиб кўрсатади:

1. Биринчи босқич - "Ўз"да ўзликни англаш ёки "Ўз"да англанган ўзлик. Бу фақатгина ўзининг мавжудлигини англаб етиш ва бошқа объектлар билан орасидаги ўхшашлик ва фарқларни ҳис этишдир. Ўзликни бу хилда англаш, яъни алоҳида ваҳдат мавжудликда англаш жуда муҳим, бироқ англаш доираси жуда тор. Бундай англаш эса, уни ўзини ўраб турган беҳудуд олам олдида ўзининг ожизлиги ва ҳақиру нотавонлигини ҳис қилишига олиб келиши муқаррар, худди ана шу оламнинг беҳудудлигини англаш олам билан унинг ўртасида ихтилоф пайдо қилиб, ўзлигини юзага чиқаришига олиб келади. Ўзликни англаш ривожланишининг бу босқичини Гегель "Истак уйғотадиган ўзликни англаш," деб атайди.

2. Иккинчи босқич "Эътироф этиладиган, тан олинадиган ўзликни англаш эса, ўзаро муносабатларнинг вужудга келишига олиб келади: яъни, инсон бошқалар (бошқа инсонларга нисбатан) назарида ўзининг мавжудлигини ҳис қилади. Бошқа билан тўқнаш келган индивид ана шу бошқада ўзига хос бўлган томонларни кўради ва шу туфайли шахсий "Мен"и у учун янгилик касб этиб, эътиборини тортади. Ўзининг алоҳидалигини ҳис этиш шу йўсин "ўзига хос"лигини билишга қадар ўсиб боради. Ўзаро эътироф - фундаментал руҳий жараён бўлади. Бу жараённи сокин, тинч руҳий алоқа деб бўлмайди. Гегель буни, асосан, низоли деб баҳолаб, ҳукмронлик ва тобелик муносабатларига боғлаб изоҳлаган. Руҳий англанганда бу ўзаро фарқни англаб етиш босқичидир.

3. Учинчи босқич эса, "умумий ўзлик"ни англаш бўлиб, биргаликда ҳаракат қилувчи "ўзлик"ларнинг "оила", Ватан, давлат, севги, дўстлик, ботирлик, номус, шон-шуҳрат" каби умуминсоний тушунчаларни ўзлаштириб олганликлари туфайли ўзларининг фарқли томонларинигина эмас, балки жудаям умумийликларини ҳис қиладилар. Бу умумийлик эса, "аҳлоқнинг асоси"ни ташкил этиб, индивидуал "Мен"ни умумийликнинг бир қисмига, лаҳзасига айлантириб қўяди.

Давоми бор



Мушоҳада бекатида Сизнинг бекатингиз


 

 

Абдувоҳид Ҳайит, ўзбекистонлик таниқли шоир ва адабиётшунос. Ассалому алайкум, “Мушоҳада бекати” саҳифаси очилганидан хурсандман ва, ўйлайманки, келажакда у мухлисларнинг севимли рукнига айланади: 

 

3-қисм 

 

 

ОЛАМИ КУБРО 

 

 

Юзимга инди ел — тўлқин топарман,
Шамол оғушида ошуфта жоним.
Магарки, баҳри мухторман, чопарман,
Вужуд тутқинда, ел илгида жоним.
Билурманки, ҳаёт тўлғонмадандир,
Билурманки, само — айланма маъво
Ва гар сокинману ўрганмагандир
Ғариб руҳим магар топмас ҳувайдо.

Фароғат ахтариб манзилга чиқсам,
Агарчи етсаму Зуҳро қадарли,
Етишсам Арш қадар, манзил етишсам,
Ўзимдан топсам ўзликдан асарни.
Вужуд тупроғига чирмашди оташ,
Қоришди етти осмонга тутуним.
Етиб етти чамандин етти дилкаш,
Тирилтмоқ азмида руҳи ҳазиним.

Бири пажмурда руҳимга сепиб мушк,
Бири таъбимга кўргузиб мурувват,
Бири жонимга шайлаб зарнигор кўшк,
Бири жисмимга йўллаб қўру қувват.
Бири панд бирла ақлим этса пайванд,
Бири ишқ шевасида соз етиб соз,
Бирин дол қадди дардим “дол”и монанд,
Бўлиб ҳар қайси бир-бир туҳфа пардоз.

Кўнгил — куй кўйида озурда қушча,
Кўнгил — ишқ можаросин шева этган,
Кўнгил — куймоқ иши эзгин ҳамиша,
Кўнгил — оҳи била кўкларга етган.
Малаклар манзили асли бу кўнгил,
Фалаклар, буду набуд унда пайдо.
Юзим зард айлаган асру бу кўнгил,
Ҳусндин йўллаган жисмимга савдо.

Халойиқ ичра хор этган бу кўнгил,
Ки ишқ мулкида шоҳ этган бу кўнгил.
Вужуд уйини тор этган бу кўнгил,
Адам мулкин паноҳ этган бу кўнгил.
Субҳ олам юзидин олди парда,
Чечаклар тақдилар заррин исирға,
Ювиб машшота гулларни саҳарда,
Шафақ кўмди ҳусн аҳлини нурга.

Кўнгил бўлди бу хилқатлар асири,
Сабо еткурди ёр зулфин насимин.
Чечаклар ёр дудоғининг надими,
Адирлар — зуҳри ёр гулгун жабинин.
Кўнгил мулкига тушди бир ажиб жўш,
Убур этди малойик гулшанига.
Кўнгил ёр ҳусни боғи ичра бир қуш,
Ки етсин бу қафасдин гулшанига.

Юзимга инди ел тўлқин топарман,
Шамол оғушида ошуфта жоним...  

 

 

 

 

КАМЧИЛИК 

 

Нега хафа бўлай, сенда гуноҳ йўқ,
Тўғрироғи, сен ҳам осий менингдек.
Сенинг ҳам кифтингда баҳайбат бир юк —
Мени мағлуб этган буюк камчилик.

Биз икки одаммиз, учмиз, оломон,
Бироқ чекимизда биттадир Дунё.
Бир Ойдир барчамиз учун берилган
Биз кўпмиз, барчамиз учун бир Само.

«Мен» деган бир бут бор ҳар биримизда,
«Сен» деган бир ҳабиб, «у» деган бир ёв.
Бир юзда табассум, қаҳр бир юзда,
Ва яна туман минг «бегона-биров».

Биз кўпмиз, барча бир нонга шерикмиз,
Турфамиз, бировдан биримиз устун.
Бир хилда бўлсак-да, кичик-йирикмиз,
Кўнглимиз яримта, дардимиз бутун.

Нега хафа бўлай, сенда гуноҳ йўқ.
Дунё гирдобига чўкаётган зот.
Кетиб бормоқдасан — кўзларинг юмуқ.
Кўксингда, қўнжингда, қўлингда ҳаёт.  

 

 

Давоми бор 

 



Мушоҳада бекатида Сизнинг бекатингиз


 

 

Ҳазратқул Худойберди, асли ўзбекистонлик мустақил мухолифат фаоли. Мушоҳада юритишга имкон майдони яратиш жуда яхши ташаббус ва савоб бир нарса. Чунки бу имконият одамларга ҳар хил масалаларда ўз фикрларини билдириш ва улар ичидан энг муҳимларини ажратиб олиб, ўша фикрлар атрофида имкон борича кенгроқ мушоҳада қилиш имконини беради. Бу ерда мушоҳада майдонини ташаббускори 100% бетараф кузатувчи ва ўта адолатли шахс/ташкилот бўлиши лозим:

 

Албатта инсонларнинг қизиқишлари турлича, шу сабаб уларнинг ҳаётлари ҳам турлича. Аммо айни пайтда, бир улкан жамоани, бир миллатни, бир халқни бир-бирига кўринмас иплар билан боғлаб турган нарсалар ҳам бор.

 

Агар биз ана ўша миллат ва халқ ҳақида, уни бошига тушган улкан муаммолар, халқнинг бугунги тақдири ҳакида фикрлар алмашсак қизиқарли мушоҳада бўлар эди. Гаплашаман десангиз бир дунё гап ва ундан-да зиёдроқ муаммолар бор.

 

Мен ушбу Мушоҳада майдонида бир ўта муҳим масалани, Она Ватанимиз Ўзбекистоннинг бугуни, эртаси ва яқин келажаги ҳақида фикрлар айтишни ва тинглашни истар эдим.

 

Сабаби кўпчиликка маълум нарса, ушбу кунда 27 миллионли халқимизнинг аксарияти ўта қашшоқликда кун кечирмоқда.

 

Инсониятнинг кўпчилик қисми ривожланиш ва тараққиёт сари одимлаётган бир пайтда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва яна ўнлаб давлатларда ҳаёт орқага қараб кетмоқда. Тўғри, бу давлатларнинг раҳбарлари ҳам инсониятнинг умумий тараққиёт йўлидан умуман четда қолиб кетиб, шарманда бўлмасликлари учун жаҳон тараққиёти эришган энг замонавий машиналар, учоқлар, кийим кечаклар, озиқ-овқатлар, энг сўнгги ахборот воситалари бўлмиш интернет, емайл, смс, ммс каби нарсалар ва яна минглаб бошқа нарсалардан хабардорлар, бу нарсаларни улар сотиб олмоқдалар ва улардан унумли фойдаланмоқдалар.

 

Ҳамма бало шундаки, агар демократик давлатларда тараққиётнинг энг сўнгги маҳсулотларидан аҳолининг асосий кўпчилик қисми фойдаланиш имконига ва шу сабаб ўз ҳаётларини янада гўзалроқ, бахтлироқ, қизиқарлироқ қилиш имкониятига эга бўлсалар, Ўзбекистонда бундай имкониятлардан халқнинг катта қисми баҳраманд эмас.

 

Ҳолбуки, мамлакат бойликлари ва халқ ҳар куни яратаётган бойликлар энг аввало ана шу халқнинг ўзига берилиши керак эди. Аслида ҳам аҳвол худди ана шундай барча демократик давлатларда. Аммо барча диктатура ҳукмрон давлатларда аҳвол абсолют тескари кўринишда.

 

У давлатларда ҳокимиятни алдов, зўравонлик ва ҳар хил қаллобликлар билан эгаллаб олган бир гуруҳ аслан жиноий шахслар эришиб олган бойликлари ва имкониятларининг нақадар чексизлигидан ўз эсларини йўқотиб қўйиб, янада бойроқ ва зўрроқ бўлишга интилмоқдалар.

 

Натижа шунга олиб бормоқдаки, гоҳида бу қорни тўйса ҳам кўзи тўймас очофатлар янги бойлик ва имкониятлар учун курашда ҳатто бир-бирларини гўштларини ҳам ейишга тушиб кетганлар. Чунки аввал бошданоқ уларнинг сиёсати ва турмуш тарзлари бир ҳаёт стратегияси(мезони) остига қўрилгандир. У мезон шундан иборат:

 

--Имкон қадар бош раҳбарга яқинроқ бўлмоқ,

 

--Бош раҳбар айтган, буюрган, истаган ва орзу қилган нимаики нарса бўлса, ўша нарсани бошлиқ кутганидан ҳам зиёдроқ, яхшироқ, зўрроқ қилиб унга туҳфа қилмоқ,

 

--Ҳеч қачон бошлиқни гапини бўлмаслик, уни бирор гапига эътироз билдирмаслик, хато ва ҳатто ахмоқона гапларни айтганда ҳам бошлиққа қарши гапирмаслик,

 

--Бошлиққа ва унинг оиласига имкон қадар яхшироқ яшаш имконларини яратиш,

 

--Бошлиққа ва унинг яқинларига бўлган ҳар қандай хавфу хатарни зудлик билан бартараф этиш,

 

--Бошлиқни кўнгли тусаган ҳар қандай ишларни, у ишлар ҳатто жиноий бўлса ҳам, ундай ишларни қилиш бошқа бир инсон, ҳайвон ёки табиатни хўрлаш ва оёқ ости қилишни талаб қилса ҳам, хулласи калом, агар бошлиқ истаган нарса соғлом тафаккур ва яхши тарбия кўрган оддий инсонларнинг маданиятига зид келса ҳам, бошлиқнинг ўша истагини зудлик билан, қойиллатиб бажариш каби нарсалардан иборатдир.

 

Бошлиқнинг ана шу истак ва топшириқларини бажариш йўлида унинг ўз иймонини аллақачон мансаб ва бойликка сотган минглаб мулозимлари шўбҳасизки, бир-бирлари билан талашадилар.

 

Уларнинг ҳар бирларини ҳар куни тонг саҳардан бошлаб бир асосий нарса ўйлантиради: Бугун қандай қилиб Президент ва унинг энг яқин одамларини кўнглини олсам экан? Қайси ишимни қандай қилсам менинг ишларим Президент ва унинг гуруҳига маьқул тушар экан?Бу мулозимлар, вазирлар, Парламент аъзолари, Махфий Хизмат вакиллари...

 

Миршабларнинг каттаю кичиклари ”Бугун қайси вазифаларим муҳимроқ? Қайси давлат ишларим, қайси топшириқларимни қандай қилиб яхшироқ бажарсам халққа яхшироқ бўлади?” деган фикрлар билан тонгни қаршиламайдилар, балки қайси йўллар билан ўзларининг бирламчи, иккиламчи ва бошқа барча раҳбарларига ёқиш ва ниҳоят охир-оқибатда Президентга хуш келадиган ишлар қилишни ўйлаш билан бошлайдилар.

 

Хўш, ана энди бир фикрлаб кўринглар-чи биродарлар – Ўзбекистондаги ҳокимиятни бошқариш ана шундай одамлар қўлига тушиб қолган бўлса, уларнинг бирортасидан бирор бир каромат кутиш, мамлакатни қачондир ривожланган давлатлар қаторига киришидан умидвор бўлиш, инсонларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари ниҳоят ҳурмат қилина бошлайдиган демократик жамият қурила бошланишини кутиш мумкинми?

 

Агар бу нарсаларни мавжуд ҳукумат даврида амалга ошишидан умид бўлмаса, буниси кетиб уни ўрнига келадиган янги раҳбар ким бўлиши мумкинлиги ҳақида бир ўйлаб кўрганмисиз?

 

Агар янги раҳбарият ҳақида сал бўлса-да тахминларингиз бўлса, нима деб ўйлайсиз − агар янги раҳбарият ҳозирги раҳбариятни ичидан чиқадиган бўлса, у ҳолда янги раҳбариятдан қандайдир ижобий ўзгаришлар кутиш мумкинми?

 

Агар мавжуд раҳбарият ичидан чиқадиган янги раҳбарият ижобий янгиликлар қилишга на руҳан, на жисмонан ва на-да интеллектуал нуқтаи назардан тайёр бўлмаса, у ҳолда халқ ва зиёлилар нима қилишлари керак?

 

Ана шу масалалар ҳақида фикр юритишни муҳим деб ҳисоблайсизми?

Просмотров: 1280 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz