Воскресенье, 24-04-28, 12:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 2 » BBC Хабари
02:31
BBC Хабари

Гавҳар Жўраева - Россиядаги муҳожирлар ҳуқуқлари фаоли

Гавҳар Жўраева - Москвадаги "Муҳожирот ва Қонун" ҳуқуқий-ахборот маркази раҳбари.

Асли ҳуқуқшунос бўлган Гавҳар Жўраева Россияга ишлаш учун келган марказий осиёлик меҳнат  муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя  қилишни бош мақсади, деб билади.

Мазкур мустақил ташкилот, асосан, меҳнат муҳожирлари  ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ўта оғир ҳолатларда амалий ёрдам  кўрсатиш билан шуғулланади.

Хусусан, иш берувчилар қўлида ҳуқуқлари топталаётган, маошларини ололмаган муҳожирларга марказ ҳуқуқшунослари бепул ёрдам беришади.

Турли сабабларга кўра Россиядан депортация қилинишга юз тутган марказий осиёликлар ҳам айни марказга кўмак сўраб мурожаат этадилар.

Шунингдек, муҳожирларнинг фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштириш, бемор бўлиб қолган муҳожирлар учун тиббий ёрдамлар ташкил этиш ва баъзида, асосан, тожикистонлик муҳожирлар оламдан ўтганда, жасадларини ватанга юбориш ишлари ҳам марказ фаолиятида кўзга ташланади.

Ушбу марказ Оврўподан оладиган грантлар ҳисобидан иш юритади.

Гавҳар Жўраева Россиядаги турли нашрлар ва русийзабон интернет саҳифаларида ҳам марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига оид таҳлилий мақолалари билан иштирок этиб келади.

Унинг бир суҳбатида таъкидлашича, ҳатто 90% россиялик иш берувчилар ҳозир Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ноқонуний муҳожирларни ишлатишади. Сабаби - булар арзон ишчи кучи.

Гавҳар Жўраевага кўра, Марказий Осиёдан Россияга келадиган муҳожирларни қонуний, рисоладагидек йўлда ишга ёллаш ва бу ерда ишлаш ҳамда яшаш давомида уларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари ва шароитларини таъминлаш зарур.

Халқаро молиявий инқироз бўй кўрсатган ўтган январ ойида ҳам Гавҳар Жўраева ўз суҳбатларидан бирида Россияда барчага иш етишини, муҳожирлар асло россияликлар қўлидаги ишларни тортиб олмасликларини айтганди.

Унинг фикрича, Россиядаги муҳожирларга оид қонунлар номукаммал, ўлда-жўлда ва аниқ чизилган йўналишга эга эмас. Шу боис кўп ҳолларда ирқчилик ҳоллари юзага чиқмоқда.

Аммо ҳозирда минглаб марказий осиёлик муҳожирлар Россия иқтисодига ҳам салбий таъсир этган инқироз туфайли ватанга қайтишмоқда. Қолганлари ҳам яқин келажакда ўзларини нима кутаётганини билишмайди.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари фаоли Гавҳар Жўраевага саволларингизни ўнг тарафдаги махсус форма орқали жўнатинг.

Ёки uzbek@bbc.co.uk электрон почта манзилига ҳам хат йўллашингиз мумкин.

Гавҳар Жўраева билан суҳбатимизни эса келаси шанба куни Би-би-си Ўзбек Хизмати "Дараклар" дастурида тиниглаб, суҳбат матнини вебсаҳифамизда ўқий оласиз.

Саволларингизни кутамиз.

Просмотров: 1094 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz