Воскресенье, 24-04-28, 08:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 2 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
12:28
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТОМОНИДАН РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

БАЁНОТИ

Ўзбекистон томонидан ўтган йилнинг 29- июлида БМТ нинг 2003 йил 31 октябрда қабул қилган коррупцияга Қарши конвенциясини ратификация қилиши ижобий воқеа бўлганлиги шубҳасиз. Европа, АҚШ ва Марказий Осиёдан келган экспертлар шу йилнинг 31- март ва 1- апрель кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан ташкил қилинган семинарида иштирок этдилар. «Озодлик» радиосининг 2003 йил 21 май Интернетдаги сайти хабарига кура АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд Қўшма Штатлар БМТнинг коррупцияга Қарши конвенциясининг хаётга тадбик этиш сохасида АҚШ нинг Ўзбекистонга техникавий ёрдам курсатишга тайёр эканлиги тўгрисида баёнот берган. Апрель ойининг бошларида Ўзбекистон Бош прокуратураси кошида коррупцияга Қарши кураш бўйича Миллий харакат режасини тайёрлаш учун махсус ишчи гурухи тузилганлиги тўгрисида хабар тарқалди. Бу Миллий режадан ташкари ушбу махсус гурух амалдаги жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда бир канча норматив-ҳуқукий хужжатлар лойихасини тайёрлаш сохасида иш олиб боради.

Ўзбекистон хукуматининг бундай ташаббусини шубхасиз куллаб-кувватлаган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти шу билан бирга бундай миллий режанинг амалга оширилиши учун жиддий шубхалар мавжудлигига тўлик асослари борлигини билдиради. Чунки:

- аввал бошдан Ўзбекистон хукумати ўзининг хамма йуналишлар буйича сиёсатини ҳўжа кўрсинга амалга оширган;

- Ўзбекистонда хокимият таксимоти амалга оширилмаган: конун чикарувчи ва суд хокимияти хамда «тўртинчи хокимият» хисобланган оммавий ахборот воситалари, юмшоқ қилиб айтганда ижроия хокимият пошнаси тагида қолиб келмокда;

- хозирги кунгача хам мамлакатни демократлаштириш бўйича асосий конун ҳужжатлари қабул килинмаган. Булар жумласига Милиция тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президенти импичменти тўғрисидаги қонунлар киради;

- прокуратура, миллий хавсизлик хизмати, милиция, суд органлари қонундан юкорида турадилар, яъни, мамлакат конституцияси ва қонунлари улар учун бир парча қоғоздай гап.

- «Эрк», «Бирлик» ва «Озод деҳконлар» каби мухолифатдаги партиялар, инсон хукукини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва бошка бир қанча нодавлат ташкилотлари Президент Ислом Каримовнинг репрессив сиёсати натижасида очиқ фаолият кўрсата олмаяптилар.

Бундан ташкари, кабул килинган бошка уч Миллий режанинг хаётга тадбик қилиниши бўйича факатгина салбий мисоллар мавжуд. Булар: милиция участкалари, жиноят-қидирув органлари ва жазони ўташ колонияларида қийнокларга бархам бериш тўғрисидаги Миллий режа, Халкаро Мехнат Ташкилотининг «Ишга қабул килишда энг кам ёш тўғрисидаги» 138 – сонли конвенцияси ва БМТ нинг «Болалар мехнатининг энг ёмон шаклларини ман килиш ва уларга бархам бериш тўғриси»даги 182-конвенцияси каби хужжатлардир.

“Миллий ҳаракат режаси” деб аталувчи бундай хужжатлар ижросини хаётга тадбик қилиш иши бир карич хам олдинга силжимаган.

Бизлар Ўзбекистон хукумати инсон хукуклари сохасидаги жуда пастга тушиб кетган обрўсини озгина булса-да кутариш учун шунга ўҳшаш урунишларни килаётган булса хам уларни мамлакат ахолиси ва халкаро жамоатчиликнинг кўзини шамғалат қилишдан бошка хеч нарса эмас, деб хисоблаймиз.

Мустакилликка эришгандан кейинги 18 йил давомида президент Ислом Каримов ўтказган сиёсий ва иқтисодий реформалар натижасида Ўзбекистон энг репрессив деб хисобланган ўнта давлат қаторида мустахкам ўрин олиб турибди, иктисодий эркинлик буйича 148-уринда. Коррупция даражаси буйича 2008 йилда Ўзбекистон жахоннинг 180 мамлакати ичида 166-ўрин олди.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фукаролик жамияти институтлари ва ахолини бу жараёнга қўшмасдан коррупцияга карши кураш бутунлай самара бермайди ёки сезиларли даражада олга силжий олмайди, деб хисоблайди.

Шунинг учун Ўзбекистон хукумати ниятининг холислиги ва максадларининг жиддийлигини исбот кила олиши учун қуйидагиларни амалга ошириш учун жиддий харакатлар килишни маслахат берамиз:

1. Асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган машхур шоир ва хукук химоячиси Юсуф Жума ва бошка 14 хукук химоячисини (шу жумладан уларнинг 9 нафари бизнинг жамият аъзоларидир), дархол озод килиш.

2. Сиёсий ва диний карашлари учун камалган хамма кишиларнинг жиноий ишларини кайта куриб чикиш;

3. Хукуматга мухолиф булган «Эрк», «Ўзбекистон бирлик халк харакати», «Озод дехконлар» сиёсий партияларни рўйхатга олиш;

4. Пикетлар, митинглар, йиғилишларнинг ташкилочилари ва қатнашчиларини қувгин қилиш амалиётига барҳам бериш;

5. Инсон ҳуқуқларига зид булган прописка ва чиқиш визаси каби Совет давридан қолган ва ҳозирда фақатгина бизда мавжуд бўлган тажрибадан воз кечиш хамда қонун ҳужжатларидаги яшаш жойини танлаш ва ҳаракат эркинлигини чегараловчи бундай пунктларни бутунлай олиб ташлаш;

6. Мустақил журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсий ва диний фаолларни таъқиб қилишни дархол тўхтатиш.


Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳукуклари Жамияти Президенти


28-май 2009 йил.


Ph.: 00 353(0) 870 61 4883 (моб.)

Просмотров: 1699 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz