Суббота, 24-04-27, 21:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 7 » BBC хабари
14:59
BBC хабари
Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларига оид шартнома
 
Россия Думаси меҳнат муҳожирларининг иш фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартномани ратификация қилган.

Ушбу шартномага мувофиқ тарафлар икки мамлакат фуқароларини расман ишга олиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, ҳам Россия ва ҳам Ўзбекистон меҳнат қилиш учун зарур бўлган барча турдаги ҳужжатларни ҳеч қандай текширувларсиз тан олишади.

Ушбу ҳужжат Россияда меҳнат қилаётган юз минглаб ўзбек муҳожирларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш имконини яратиши кутилмоқда.

2007-йилнинг ёзида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари имзолаган ушбу ҳужжат ҳар икки мамлакат меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя этишга қаратилгани айтилади.

Келишув бўйича Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари меҳнат шартномаси асосида ишлашлари талаб этилади.

Шу қаторда муҳожирлар учун тиббий хизмат иш берувчи ҳисобида бўлиши шарт эканлиги айтилади.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари эришган келишувда меҳнат муҳожирга тўланадиган иш ҳаққи ва улар яшаш шароити, қабул қилувчи мамлакат фуқароларига тўланадиган ҳақ ва яшаш шароити даражасидан паст бўлмаслиги ўз аксини топган.

Айни вақтда Россия Миграция хизмати расмийларига кўра Дума ратификация этган ҳужжат меҳнат муҳожирлари муаммосини Ўзбекистон томони билан биргаликда давлат даражасида ҳал этишга ёрдам беради.

Москвадаги нодавлат "Меҳнат миграцияси" ташкилотининг раҳбари Николай Курдюмовнинг фикрича кучга кирган ҳужжат Россияда ноқонуний юрган ўзбекистонлик муҳожирларини легал йўлга ўтишларига ёрдам беради.

"Энг аввало ушбу келишув Ўзбекистон ва Россия орасида меҳнат муҳожирлари муаммоларини ечиш учун асосий замина сифатида хизмат қилади. Россия ҳудудида эндиликда миграцияга оид Ўзбекисонга тегишли идоралари очилади. Бундан ташқари келишувда ҳар икки томондан иш гуруҳлари ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган. Менимча, эндиликда Ўзбекистон ҳокимиятининг Россиядаги ўзбек муҳожирлари муаммолари билан шуғулланишига яхши имконият пайдо бўлади",- дейди "Мехнат миграцияси" ташкилоти раҳбари Николай Курдюмов.

Ўз навбатда мутахассислар Россия ва Ўзбекистон орасида кучга кирган ҳужжат Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари оғирини енгил қилишига шубҳа билан қарашади.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Суҳроб Исмоиловнинг фикрича, муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ҳужжатнинг амалда тадбиқ этилиши учун етарли шароит йўқ.

"Россия ҳудудларида меҳнат муҳожирлари сифатида юрган ҳамюртларимизнинг кўпчиликлари норасмий йўллар орқали иш топишни маъқул кўришади. Улар бу ҳолнинг сабабларини расмий ишга жойлашиш турли хил ҳужжатбозлик билан боғлиқ эканлигини айтишади. Ҳозирги кунда имзоланган шартноманинг фақат расмий аҳамияти бор. Агар бу шартнома ҳақиқатдан ҳам ҳаётда фойдали ҳужжатга айланишини исташса, ҳукуматлар муаммога кенгроқ қарашлари керак",-дейди Суҳроб Исмоилов.

Россия Федерал Миграция хизматига кўра, жорий йилда Россияга 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари қонуний йўл билан келган.

Просмотров: 1052 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz