Воскресенье, 24-04-28, 14:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 7 » BBC хабари
15:12
BBC хабари
Гавҳар Жўраева - Москвадаги "Муҳожирот ва Қонун" ҳуқуқий-ахборот маркази раҳбари.

Асли ҳуқуқшунос бўлган Гавҳар Жўраева Россияга ишлаш учун келган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни бош мақсади, деб билади.

Мазкур мустақил ташкилот, асосан, меҳнат муҳожирлари ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ўта
оғир ҳолатларда амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Хусусан, иш берувчилар қўлида ҳуқуқлари топталаётган, маошларини ололмаган муҳожирларга марказ ҳуқуқшунослари бепул ёрдам беришади.

Турли сабабларга кўра Россиядан депортация қилинишга юз тутган марказий осиёликлар ҳам айни марказга кўмак сўраб мурожаат этадилар.

Шунингдек, муҳожирларнинг фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштириш, бемор бўлиб қолган муҳожирлар учун тиббий ёрдамлар ташкил этиш ва баъзида, асосан, тожикистонлик муҳожирлар оламдан ўтганда, жасадларини ватанга юбориш ишлари ҳам марказ фаолиятида кўзга ташланади.

Ушбу марказ Оврўподан оладиган грантлар ҳисобидан иш юритади.

Гавҳар Жўраева Россиядаги турли нашрлар ва русийзабон интернет саҳифаларида ҳам марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига оид таҳлилий мақолалари билан иштирок этиб келади.

Унинг бир суҳбатида таъкидлашича, ҳатто 90% россиялик иш берувчилар ҳозир Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ноқонуний муҳожирларни ишлатишади. Сабаби - булар арзон ишчи кучи.

Гавҳар Жўраевага кўра, Марказий Осиёдан Россияга келадиган муҳожирларни қонуний, рисоладагидек йўлда ишга ёллаш ва бу ерда ишлаш ҳамда яшаш давомида уларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари ва шароитларини таъминлаш зарур.

Халқаро молиявий инқироз бўй кўрсатган ўтган январ ойида ҳам Гавҳар Жўраева ўз суҳбатларидан бирида Россияда барчага иш етишини, муҳожирлар асло россияликлар қўлидаги ишларни тортиб олмасликларини айтганди.

Қуйида Гавҳар Жўраева Би-би-си Ўзбек Хизмати радиотингловчилари ва вебсаҳифаси ўқувчилари саволларига жавоб беради.

Би-би-си: Узоқ Шарқдан хат ёзаётган Бек исмли ўқувчимиз сизнинг ташкилотингиз фақат пойтахт Москвада фаолияти юргизадими, Россиянинг бошқа вилоятларида ишлайдиган меҳнат муҳожирлари керак бўлганда кимга мурожаат этишлари мумкин, деб сўрамоқда.

Гавҳар Жўраева: Минтақаларда миллий жамоалар анча самарали ишлашмоқда. Бундай жамоа марказлари қарийб барча вилоятларда, ҳатто Ёқутистонда ҳам бор. Минтақаларда, шунингдек, Фуқаровий Ёрдам Қўмитасига қарашли юристлар ҳам фаолит юргизадилар. Бизга Новосибирск ва Санкт-Петербургдан ҳам қўнғироқ қилиб қолишади. Уларга маслаҳатлар берамиз, баъзан улар яшайдиган минтақадаги ҳамкор ташкилотлар билан боғланишларига кўмак кўрсатамиз.

Би-би-си: Сизларга мурожаат этишаётганда, муҳожирлар айнан қандай ёрдамга умид қилишлари мумкин?

Гавҳар Жўраева: Аввало улар кеча-кундуз 24 соат давомида қўнғироқ қилиб, юристларимиздан ўз муаммоларига оид ҳуқуқий ҳамда қонуний маълумот олишлари мумкин. Бундайин ахборот кўмаги ҳуқуқ, тиббий хизмат ва ижтимоий муҳофаза эҳтиёжларини қамраб олади. Соғлиғи ёмонлашган муҳожирларни керакли тиббиёт муассасаларига йўллаймиз ва ёки қаерга бориши мумкинлигини тушунтирамиз. Бизга мурожаат этган муҳожирнинг ҳуқуқи бузилган ҳолатда, юристларимиз шахсан бу иш билан шуғулланадилар. Мактаб, боғча ва ё касалхонага иши тушган муҳожирлар ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда эса уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шу қаторда, ўта оғир касалликка учраганларга озгина бўлса-да, моддий кўмак беришга интиламиз. Бирон муҳожир оламдан ўтганда, унинг жасадини ватанига етказиш йўлида ҳам қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Айни пайтда, Марказий Осиё давлатлари консулхоналари билан ҳамкорликда муҳожирлар ҳужжатларини расмийлаштириш борасида ҳуқуқий-ахборот кўмагини йўлга қўймоқдамиз. Муҳожир иш берувчиси тарафидан ўзига қарши зўравонлик рўй берганидан шикоят қилса, бу борада ҳам текширув олиб борамиз. Бироқ мукаммал ишлаш учун зарурий таҳлил маркази очишга моддий имконимиз етмаяпти.

Би-би-си: Рашид исмли ўқувчимизнинг ёзишича, бир яқин қариндоши паспортини йўқотган ва элчилик унинг муаммосини ҳал этишда етарли ёрдам бермаяпти экан. Шундай ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин, деб сўрамоқда.

Гавҳар Жўраева: Бу энди қайси мамлакат консуллиги эканига боғлиқ. Масалан, Тожикистон элчилиги консулхонаси тинимсиз ишлайди ва паспортини йўқотган бирон киши зарурий справка сўраб, мурожаат этса, унинг аризаси рад этилмайди. Қирғизистон консулхонаси ҳам худди шундай самарали ишламоқда. Ўзбекистон консуллиги эса мана жорий йилдан бошлаб қатор ижобий қадамларни қўя бошлади, деса бўлади. Аммо Тожикистон ва Қирғизистон консулликлари ўта оғир шароитда қолган фуқароларига бепул хизмат кўрсатишади. Бироқ шундай ҳолатларда расмий илтимоснома билан мурожаат этиш учун Ўзбекистон консуллигида ҳалича контактларимиз йўқ.

Би-би-си: Дарвоқе, биз гаплашадиган Россиядаги ўзбек муҳожирлари Ўзбекистон ваколатхоналари бизнинг оғиримизни енгил қилишга етарли эътибор беришмайди, дея зорланадилар. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Гавҳар Жўраева: Мана қаранг, Москвадаги масжид олдида бизнинг шикоят марказимиз ишлайди. Муҳожирларга расмий ва норасмий ёрдам бериш борасида қўлидан келадиган барча ишни қиладиган консулликлар қаторида илк ўринда Тожикистон ва Қирғизистон вакилликлари туришади. Ўзбекистон консуллик хизмати энди-энди бу борада илк қадамларни қўймоқда.

Би-би-си: Россияга борадиганларни қизиқтирадиган яна бир савол - молиявий инқироз боис Россияда ҳам иш ўринлари қисқармоқда. Шундай шароитда муҳожирлар олдида ҳозир қандайдир янгидан-янги муаммолар пайдо бўлаяпти?

Гавҳар Жўраева: Уларда жуда катта бир муаммо пайдо бўлаяпти. Ҳозир иш берувчилар иқтисодий инқирозни баҳона қилиб, муҳожирлар маошларини тўлиқ беришмаяпти. Баъзан, умуман, ишлаган пулларини олишолмайди. Аксар ҳолларда тожик, қирғиз ва ўзбеклардан иборат бутун бошли ишчилар бригадалари аввалги иш жойидан бир тийин ҳам оломасдан, бошқа бир иш берувчи қўлига тушишмоқда, бир қурилиш ташкилотидан иккинчисига кўчишмоқда. Бундай муаммо кўпинча марказий осиёлик муҳожирлар бошига тушаётир. Муҳожирлар буткул пулсиз қолишади. На ватанга қайта олишади, на ижара ҳақини тўлашга қурблари етади. Топган пуллари аранг қоринларини тўйғазади, холос. Бунинг устига, энди уларнинг ҳуқуқлари мутлақо ҳимоя этилмаганини ҳам қўшиб кўринг. Чунки шундай ишчиларнинг 80% давлат корхоналарида эмас, балки ноқонуний меҳнат бозорида ишлашади. Улар топган пул эса иш берувчининг шахсий чўнтагига бориб тушади. Ҳозир воситачилик ширкатлари ҳам кўпайиб кетди. Бунақа ташкилотлар сохта ҳужжатлар қилиб беришади ва бу иш фош бўлганида муҳожир Россиядан депортация қилинади.

Би-би-си: Сизнингча, Россияга келаётган марказий осиёлик муҳожирларнинг ўзлари нимага эътибор беришлари, қандай тайёргарлик кўришлари керак?

Гавҳар Жўраева: Аввало, уларнинг қўлида қандайдир касб-ҳунар бўлиши зарур. Буни тасдиқловчи сертификат, ҳужжат олишлари лозим. Ўз ватанларида соғлиқларини обдон текширтиришлари керак. Чунки Россияга келгандан кейин улардан бирон касаллик топишса, ишга олишмайди. Шу асно катта пул сарфлаб, Россияга ишлайман, деб келган бу муҳожир қонуний ишга кира олмайди ва ноқонуний иш берувчилар қўлига тушади. Яна бир муҳим нарса - муҳожирлар Россиядаги ўз ҳуқуқларини билишлари муҳим. Муҳожир ноқонуний ишда ишлаган тақдирда ҳам қандайдир кундалик тутиб бориши лозим. Яъни иш жойида суратга тушсин, атрофида ишлайдиган одамлар ва ширкатнинг отини ёзиб олсин. Бу иш жойидан олган ҳар қанақа ҳужжат ёки қоғоз бўлса, уни ташлаб юбормасдан, ёнида сақласин. Чункимабодо уни депортация қиламиз, деб қолишса ёки ўз маошини ололмаса, мана шу ҳужжатлар билан исботлаб, иш берувчининг аслида қулдор эканлигини кўрсатиб бера олади.

Би-би-си: Сиз бир неча ой олдин берган интернет-суҳбатларингиздан бирида Россияда барча учун иш ўринлари етарли дегандингиз. Мана энди инқироз кучайиб, кўпчилик ишсиз қолмоқда. Сизнингча, меҳнат муҳожирлари учун осон иш топиш даврлари яна қачон қайтиб келиши мумкин?

Гавҳар Жўраева: Бизнинг кузатувларимизга кўра, меҳнат бозори секин бўлса-да, қисқара боради. Чунки четга кетаётган россияликлар қайтиб келишади. Агар давлат ишсиз қолган эркакларга берадиган нафақа миқдорини камайтирса, у ҳолда одамлар ишнинг қанақалигига қараб ўтирмасдан, маоши яхши бўлган ҳар қандай ишни, ҳатто фаррошликни ҳам, бажариб кетаверадилар. Хуллас, бундай ҳолатда четдан келадиган муҳожирларга камроқ иш қолиши мумкин. Аммо Россияда ноқонуний меҳнат бозори жуда катта. Яъни ишчига эҳтиёж бор. Демак, келадиган ишчи кучини ноқонуний муҳожирларга айлантирмасдан, давлатга ҳам, муҳожирларга ҳам манфаатли бўлган муҳожирот тизими барпо этиш даркор.

Би-би-си: Салим Узоқов исмли ўқувчимиз ҳозир четга кетганларнинг кўпчилиги инсон ҳуқуқлари фаолларига айланишмоқда ва бу каби ташкилотлар кўпайиб кетди. Шундай, ҳолатда грант пули олиш қийинлашиб кетмаганми, деб сўрамоқда.

Гавҳар Жўраева: Очиғини айтсам, тўғридан-тўғри меҳнат муҳожирлари билан шуғулланадиган битта ташкилотни биламан. Бу ҳам бўлса, Светлана Ганушкинанинг Фуқаровий Ёрдам Қўмитасидир. Мазкур қўмитадаги юристлар Москва бўйича меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя этишади. Мен бу каби бошқа бирон махсус ташкилотни кўрмаяпман. Тўғри, тижорий муассасалар бор. Аммо улар аввало пул олишни, шундан кейингина ёрдам беришни мақсад қилишади. Россия ҳудудида ҳозир меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам берадиган ташкилотларни тузиш учун донорлар йўқ. Аслида Россиядаги донорлар, балки Россия ҳукуматининг ўзи ҳам бу масалага эътибор қаратиб, маблағ ажратиши лозим. Меҳнат муҳожирлари мурожаат этишлари учун ҳар бир шаҳарда марказлар бўлиши лозим. Боёқиш муҳожирлар ўз миллий жамоаларига мурожаат этишга, сарсон-саргардон бўлишга мажбур бўлаяптилар. Модомики, муҳожир бир мамлакатга келиб, шу мамлакат фаровонлиги учун меҳнат қилаяптими, демак, унга керак бўлганида ёрдам берадиган марказлар ҳам ишламоғи шарт. Ҳозир Воронеж ва Свердловскда шу йўлда илк ҳаракатлар бор. Аммо бу янги марказлар қанчалик самарали ишлашаяпти, ютуқ ё камчилиги нима эканлигини яхшилаб ўрганиш керак. Грант олиш эса ҳозир жуда қийин. Биз 2002 йилгача ташқаридан деярли пул ололмасдан ишладик. Бошида "Тожикистон" ёрдам жамғармаси бизга Душанбедан кўмак пули жўнатган.

Би-би-си: Тожикистон ва Қирғизистон четдаги фуқароларини ҳимоя қилишга интилиб келаётганлари маълум. Аммо Марказий Осиё мамлакатлари Россияда қийналиб юрган ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун яна қандай ишларни бажариш имконига эгалар?

Гавҳар Жўраева: Давлатлараро шартномалар асосида улар жуда кўп ишларни қилишлари мумкин. Аввало, ҳар куни меҳнат муҳожирлари муаммолари билан шуғулланаётган ташкилотларнинг фикрларини эшитишлари керак. Мана ҳозир Қирғизистон ва Тожикистон бизнинг маслаҳатларимизга қулоқ тутишаяпти. Агар Ўзбекистон ҳам бизни тинглаганида эди, ўзимизни қандайдир тўла-тўкис ҳис қилардик. Чунки биз бир минтақамиз ва мана шу учун мамлакатдан келган муҳожирлар Россияда катта муаммоларга рўбару бўлмоқдалар. Дейлик, Туркманистон ёки Қозоғистон фуқаролари Россияда бирон муаммога дуч келгани ҳолатлари деярли йўқ.

Би-би-си: Ҳозир Марказий Осиёдаги малакасиз ишчи кучидан ташқари шифокору муҳандис каби маълумотли, рус тили ва қонунларни биладиган мутахассислар ҳам Россияга кетишмоқда. Бу табақа муҳожирлар аҳволи қандай?

Гавҳар Жўраева: Бу табақа малакали муҳожирлар жуда кам шикоят қилишади. Бизнинг Уралдаги ҳамкорларимиз айнан шифокорларни минтақага таклиф этишади. Одатда бундай мутахассисларнинг ҳуқуқлари таъминланган бўлади. Бироқ бундайин зарурий мутахассислар чиқиб кетаверса, Марказий Осиё мамлакатлари қандай манфаат кўришади? Биласизми, Россияда ҳали меҳнат бозори қолоқ. Масалан, одамлар таваккал қилмасдан, аввалига суриштиришни, ўз мутахассислиги бўйича қаердан, қандай иш топиш мумкинлигини сўрашади. Бироқ уларнинг саволларига жавоб топиш қийин. Муҳожирот жараёнини тартибга соладиган тизим жуда секин ривожланаяпти. Муҳожирлар кетаётган ва келаётган мамлакатлар орасида мақсадли режаларга қаратилган алоқалар етишмайди. Марказий Осиёнинг ўзида керакли мутахассисларни камайтирмаслик керак. Лекин чиқиб кетаётган муҳожир ўз ватанида - Ўзбекистон, Қирғизистон ё Тожикистоннинг ўзида бирон касбни ўрганиши, рус тилини ўзлаштириши ва соғлиғини текширтириши керак. Россияда эса унга керакли ҳолатда ёрдам берадиган тизим ишлаши даркор.

Би-би-си: Келажакка қарасак, Марказий Осиёдан келадиган меҳнат муҳожирларига Россия эҳтиёжлари қанчалик ошиб боради, деб ўйлайсиз?

Гавҳар Жўраева: Мунтазам кучга тўлаётган Россия, албатта, арзон ишчи кучига эҳтиёжманд бўлади. Ҳозир бутун дунёда халқлар кўчиши кузатилмоқда. Фақат у бетартиб. Мана АҚШ ўзини мексикалик муҳожирлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. Аммо йўлларини буткул тўса олмаяпти. Оврўпода ҳам муҳожирлар сонини жиловлашга қаратилган чоралар кескинлашган. Чунки муҳожирлар кўпаяверса, қабул қилувчи мамлакатда миллатчилик ва ирқчилик кучайиши мумкин. Хуллас бутун жаҳонда айни жараённи қандайдир ҳар икки тарафга фойдали бир тарзда тартибга солиш керак. Обдон ўйланган чоралар кўрилиши шарт. Муҳожирлар ва ерлик аҳоли бир-биридан чўчимасин. Бу учун эса ҳукуматлар муҳожирот ташкилотлари, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари фикрларини тинглаб, иқтисодчилардан муҳожиротнинг моддий фойда-зарарини ҳисоблашни сўрасинлар. Сиёсатчилар эса масаланинг сиёсий жиҳатини хомчўт қилишсин. Ҳозир эса меҳнат муҳожирларига қаратилган дастурлар ҳам, ёрдамлар ҳам, тадқиқоту чоралар ҳам тарқоқ, ўзаро мувофиқлик йўқ. Аслида эса, бу яхлит бир жараёндир
Просмотров: 1138 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz