Воскресенье, 24-04-28, 15:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 7 » BBC хабари
15:17
BBC хабари
Обаманинг Ислом дунёсига қаратилган нутқи қандай кутиб олинди?
 
Обама
Жаноб Обама мусулмон дунёси билан муносабатларни янгидан бошлашни исташини билдирди
Президент Обаманинг 4-июн куни Қоҳирада Ислом дунёсига қарата қилган нутқи қизғин баҳсларни уйғотди.

Жаноб Обама ўз маърузасида Америка Қўшма Штатлари ва бутун жаҳондаги мусулмонлар ўртасидаги алоқаларни қайтадан бошлашга чақирганди.

Президент Обаманинг Қўшма Штатлар билан мусулмон
дунёси ўртасидаги муносабатлар истиқболига
билдирган нуқтаи назари умуман олганда мусулмон дунёсида ижобий қаршиланди.

Аммо, АҚШ Президентининг Қоҳирадаги маърузасига Ғарбда билдирилаётган муносабатлар ҳақида бундай деб бўлмайди.

Жаноб Обаманинг етказмоқчи бўлган асосий муждаси - мусулмон дунёси билан муносабатларни янгидан бошлашни исташи, бундан кейин икки томон бир-бирини ҳурмат қилиши ва ўзаро тил топиши учун ўртадаги келишмовчиликларни аритишни кўзлагани бўлган экан, бутун дунё "қани жаноб Обама Исроил-Фаластин муаммоси ҳақида нима деркин", деб кутиб турди.

"Фаластин халқининг аҳволи чидаб бўлмайдиган даражада ёмон. Америка Фаластин халқининг ўз қадриятлари, имкониятлари ва давлатига эришиш йўлидаги қонуний мақсадидан юз ўгирмайди",- деб айтди Президент Обама.

Исроил расмийларининг жаноб Обама нутқига муносабати эҳтиёткорона бўлди - ҳукумат расмийлари, ушбу мурожаат Исроилнинг Араб ва мусулмон дунёси билан ярашишига етаклашиши мумкин, дейиш билан бирга ўзларининг миллий хавфсизликлари устувор вазифа бўлиб қолаверишини урғуладилар.

Олмония канцлери Ангела Меркел Президент Обама маърузасига юқори баҳо берди.

"Бу маъруза Араб дунёсига эшик очиб, Яқин Шарқда тинчликни ўрнатиш амалларини қайта тиклашга "беқиёс имконият яратади",- деди Меркел хоним.

Мамлакати бу жараёнда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган Олмония канцлери: "Икки давлат ўртасидаги муаммо ҳал этилишига" муҳтожмиз",- деб айтди.

Ғарб матбуотига кўз ташланаркан, оммавий ахборот воситаларида жаноб Обама нутқи нақадар самара бериши саволи кўп қўйилганини кўриш мумкин.

"Мисол учун Чехияда чоп этиладиган "Млада" рўзномаси "Обаманинг Қоҳирадаги маърузаси мусулмонлар онгини ўзгартирмайди", деб ёзади.

"Барак Обама руҳоний ёки имомга ўхшаб гапирди", дейилади рўзномада. Аммо, дейди рўзнома, Барак Обама охирида йиллар давомидаги ишончсизликни бир маъруза ўзгартиролмайди, деб айтди".

Американинг ўзида жаноб Обама нутқи қандай қабул қилинган?

Президент Обаманинг ватанида ҳам мусулмон дунёсига мурожаати кўп ҳам хуш қаршиланаётгани йўқ. Америка мусулмонларининг муносабати бу нутққа илиқ бўлган бўлса-да, Би-би-сининг Шимолий Америка бўйича муҳаррири Жастин Веб ёзишича, кўплаб консерватив қарашдаги америкаликлар бундай оҳангдаги чиқишга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблашади.

Афтидан кўп анъанадор америкаликлар Буш маъмуриятининг Яқин Шарқдаги сиёсати муваффақиятсизлигини қоралаш билан қабул қилмайдилар. Улар Америка президентининг сиёсий репрессив араб мамлакатига бориб, ярашув оҳангидаги маъруза қилишига эҳтиёж йўқ эди, деб ҳисоблашади ва улар назарида бу Америка қудратини ожизлантиради
Просмотров: 1017 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz