Воскресенье, 24-04-28, 11:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 7 » Ўзбекистон: Жиззах хабари
18:59
Ўзбекистон: Жиззах хабари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И.КАРИМОВга
Н у с х а л а р и:
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш.М. Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси Р.Иноятовга
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Х Кодировга
Ўзбекистон Республикаси Инсон хукуклари буйича Омбудсмани С.Рашидовага
Ўзбекистон инсон хукуклари миллий маркази директори А.Саидовга
Жиззах вилоят хокими в/б: М. П. Холбутаевга
Жиззах вилояти прокурори П.Бобожоновга
Ўзбекистонда фаолият курсатаётган барча демократик давлатлар элчихоналарига.
Барча оммавий ахборот воситаларига
Барча ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга

О Ч И Қ Х А Т

Мухтарам Президент!
Хонимлар ва жаноблар!
Мен, Хидирова Оязимхон Тождиновна, Андижон вилоятининг Булокбоши туманида 1972 -йилда туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта-махсус. Оилалиман: 2 нафар ўғлим бор. Мен бундан 20 йил муқаддам Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳозирги “Бухоро” Сувдан Фойдаланувчилар Уюшмаси (С.Ф.У.) (илгариги номи Малиновский) келин бўлиб тушганман. Яшаётган манзилим: Зарафшон қишлоғи, Абай кўчаси, 31-уй.

2001- йилдан бошлаб “Бухоро” СФУ хўжалигида “Арслонбоп ота” фермер хўжалигини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиб келаяпман. Бундан ташқари, ишдан ажралмаган ҳолда қишлоқ хотин — қизлар қўмитасининг раиси, хўжалик раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатганман. Фермер хўжалиги пахта, ғалла ва пилла йиллик планларини мунтазам бажариб келган. СФУ га раҳбарлик қилган вақтимда ҳам хўжаликда пилла, ғалла, пахта, металлолом планлари тўлик бажарилган.
2009 -йил май ойининг бошларида мени хўжалик раҳбарлиги лавозимидан ишдан олишди. Айни кунларда эса туман ҳокими ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда менинг фермер хўжалигимни ёпиш ҳаракатини қилишмоқда. Бунга сабаб эса туман хокими Ф.Салохиддинов ва бошка бир қатор мансабдор шахсларнинг хуфъя ишлари менга маълум бўлиб қолганлиги бўлди.
Уларнинг, яъни туман хокими Ф.Салохиддинов, хокимнинг кишлок хужалик буйича муовини И.Абулбоев, хокимнинг иктисод буйича муовини Мамадиёр Эшимов, туман ер тузувчиси бошлиги Абдувоид, ёрдамчилари Хусниддин ва Содиков Олмос, Арнасой тумани прокурори, адлия кичик маслахатчиси Д.С.Бойназаровларнинг уюшган жиноятини фош килиш харакатида булганлигимда, уларнинг жуда катта ер майдонини талон — тарож килишганлигини Вазирлар махкамасидан келган ходимларга ва вилоят хокими М.П.Холбутаевларга маълум килганлигимда, деб биламан.

Шу жиноятлардан иккита мисол келтираман:

Биринчиси: туман хокими Ф.Салохиддинов менинг хужалигимдан “Саратон ёмғири” фермер хужалиги ташкил килиб, 17 га ер майдонини полизчиликка карор чикариб, фукароларга сотиб юборган. Бу тугрида менда аник далиллар бор.

Иккинчиси: “Турсунова Рузигул” фермер хужалиги ташкил килиб, 29 гектар ер майдонига карор чикариб, шундан 7 гектарига ковун-тарвуз экиб, ер майдонларини талон тарож килишган.

Мен бу тугрида Вазирлар махкамасининг вакили Низомжон Бакиров ва ходими Шункоров Ёркин, Одилжон исимли яна бир йигит, вилоят хокими М.Холбутаевлар текширув утказганида бу полиз экинлари туман хокими Ф. Салохиддиновга тегишлилигини айтгандим. Айни кунларда эса бу ноконуний ишларни, яъни ерни сотилишида мени айблаб, тухмат килишмокда. Бу айбни менга юклаш максадида “Саратон ёмғири” фермер хужалиги ишчиларига тазйик утказиб, менга карши ариза ёздириб олишган.
Бундай холат факатгина менинг хужалигимда эмас, балки бошка хужаликларда хам булган. Масалан, “Самарканд” хужалигида 500 гектар ерга шоли, 100 гектар ерга эса семечка, “Хоразм” совхозида 100 гектар ерга семечка, 150 гектар ерга ковун-тарвуз, “Олтин водий” хужалигида 150 гектар ерга полиз экинлари, ерёнгок, маккажухори, “Мустакиллик” хужалигида 80 гектар ерга полиз, ковун-тарвуз, ерёнгок, маккажухори экилган.
“Фаргона” хужалигида 60 гектар, “Туркистон” хужалигида 40 гектар, “Бобо Файзиев” ва “Улугбек” фермер хужаликларининг хар бирида 50 гектардан, “Козокистон” хужалигида 30 гектар, шу жумладан “Зохидов” фермер хужалигида хам, ерлар рахбарлар ихтиёридадир. Жаъми 1310 (бир минг уч юз ун) гектар ер майдони, катта-катта ер майдонига эга бой фермерлар билан юкорида айтиб утган рахбарлар узаро жиноий тил бириктириб талон тарож килишган.
Мен бу вокеаларни тулик ёзма ва огзаки равишда вилоят рахбарларига мурожаат килишимга карамасдан эътиборсиз колдиришмокда. Хатто апрел ойининг охирларида туман хокими Ф. Салохиддинов ва туман прокурори Д.С.Бойназаровлар мени уз хоналарига чакириб: «Агар сен жим юрмасдан юкори ташкилотларга мурожаат киладиган булсанг, уйингга наша ташлаб, курол куйиб ёки терроризмда айблаб, каматиб юбораман.
Тегишли ташкилотлар менинг гапимга ишонади, чунки конун менинг кулимда. “Мен конун химоячисиман”- дея тап тортмасдан мени тазйикга олишди. Ростдан хам конун уларга буйсунадими? Менинг такдиримни улардан бошка хал киладиган конун химоячиси йукми? Хозирда барча айбни менга куйишмокда. Айбим нима? Ростгуйлигимми? Тугри тарбия олганлигимми? Жиноятчиларга шерик булмаганлигимми?
Давлат ерларини талон-тарож килинишига карши булганимми? Хокимнинг, бошка рахбарларнинг ва конун химоячиси булган Д.С.Бойназаровнинг айбини яширмаганлигимми? Балки, фермерларнинг хукукларини тушунтирганлигимдами? Ёки андижонлик булганлигимми? Менинг юкори идораларга ёзган хатларим мен кимнинг бедодлигидан шикоят килган булсам, ушанинг кулига келиб тушаяпти.
Менинг ушбу очик хатим хам Ф.Салохиддинов ва Д.Бойназаров каби махаллий рахбарлар кулига келиб тегса, менда, ва нафакат менда, Узбекистонни юкори хукумат органлари эмас, балки давлат ва халк мулкини талон-тарож килаётган, давлат конунларини писта пучокча менсимайдиган, давлатнинг куйи органлари одамлари бошкараяпти, деган муким фикр уйгунлашади.
Мабодо шундай булса, у холда менга ухшаган оддий одамлар нима килиши керак? Адолатни истаган оддий одамларни Ф.Салохиддинов ва Д.Бойназаровга ухшаган рахбарлар очикдан-очик норозилик акцияларини уюштиришга МАЖБУР килмаяптиларми? Мен биринчи навбатда бевосита давлат рахбарлари хурматли Ислом Каримов, Рашитжон Кодиров ва Рустам Иноятовнинг бегараз ёрдамларига умид киламан.

Хурматли Президент!

Хоним ва жаноблар!

Мен то қонун устиворлиги асосида ҳақиқат қарор топмагунча, махаллий раҳбарларга қонуний чора курилмагунча, мендан ноқонуний тортиб олинган фермерлик ерим ўзимга қайтарилмагунча, яқин кунлар ичида Сизларга маълум қилган ҳолда, Тошкент шаҳрида муддатсиз норозилик акциясини бошлайман.

Оязамхон Хидирова. 05.06.2009 й.
Просмотров: 2190 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz