Суббота, 24-04-27, 22:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 7 » Ўзбеклар - тақирбошлар нишони
19:50
Ўзбеклар - тақирбошлар нишони

Ўзбеклар - тақирбошлар нишони
Аксар жиноятлари жазосиз қолаëтган тақирбошларнинг ўзларини ҳам¸ уларнинг фашистлардан кўчирма қилинган рамзларини ҳам бугун Россиянинг истаган бурчагидан топиш мумкин.
 Ҳурмат Бобожон
04.06.2009
Россияда ксенофобия ёки ирқчилик негизидаги жиноятлардан энг кўп ўзбеклар жабр кўрмоқда. Сўнгги олти ой мобайнида Россияда 86 одам ирқчилар қўлидан ҳалок бўлган¸ уларнинг 10 нафари ўзбекистонликдир.

Бу ҳақда  Москвадаги Инсон ҳуқуқлари бюроси ўз ҳисоботида билдирди.

“Ирқчилик ва ксенофобия Россия жамиятида илдиз отган иллатдир. Ирқий ҳақоратларни Москвада ҳар қадамда эшитиш мумкин”, дейди Россия пойтахтида таксист бўлиб ишлайдиган ўзбекистонлик Сайфулло. У олти ой аввал ирқчилар ҳужумидан зўрға омон қолганини айтади.

- Кечқурун соат 12лар атрофи эди. Олдимдан беш-олти бола чиқди ва мендан соат неча бўлганини сўради. Мен соатимга қараганимда¸ биттаси бошимнинг орқа томонидан урди.

Ҳушимдан кетиб ерга йиқилиб қолдим. Ўзимга келиб кўзимни очсам¸ тепамда 10 нафар бола турибди. Биттаси энгашиб турган экан. Шуни тепдим ва у йиқилиши билан уларнинг орасидан чиқиб қочдим¸ дейди Сайфулло.

Россиядаги ирқчилик ҳужумларидан энг кўп ўзбекистонликлар жабр кўраётгани ҳақда Москвадаги Инсон ҳуқуқлари бюроси ҳам яқинда ўз ҳисоботида билдирди.

Ташкилотнинг зўравон ирқчилик ҳолларига бағишланган ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан май ойининг ўрталарига қадар Россияда ирқчилик негизида камида 86 та жиноят содир этилган, 26 киши ўша жиноятларнинг қурбони бўлган. Улардан 10 нафари ўзбеклардир. Инсон ҳуқуқлари бюроси тадқиқотчиси Семëн Чарний гапиради.

- Асосан¸ Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россиядаги ирқчилик ҳужумларига нишон бўлмоқда. Лекин кўп ҳолларда тақирбошлар одамнинг кимлиги ва қаердан келганига қараб ўтирмайди.

Улар юз тузилишига қараб одамни ажратади, у меҳнат муҳожири ёки талаба ё бўлмаса кўп йиллардан бери Россияда яшаётган ўзбекистонлик ёки тожикистонлик бўлиши ҳам мумкин, дейди Чарний.

Мамлакат расмийларига кўра, Россияда аксари марказий осиёликлардан иборат 10 миллионга яқин муҳожир меҳнат қилади ва бу рақамнинг каттагина қисми ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келади.

Семëн Чарнийга кўра, ўтган 6 ой мобайнида Россияда ўзбекистонлик 10 нафар муҳожир, қирғизистонлик тўрт нафар ва тожикистонлик икки нафар фуқаро ирқчилар ҳужумидан ҳалок бўлган.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ Россияда ирқчилик негизида содир этилган жиноятлар ва қурбонлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкин.

Аммо, Россиядаги ирқчилик ҳужумларига доир бу йилги ҳолатлар ўтган йилга қараганда анча камайган.

2008 йилда Россияда 70га яқин одам миллий адоват негизидаги жиноят қурбони бўлган. Сўнгги тўрт-беш йил ичида Россиядан 100га яқин ўзбекистонликнинг тобути ватанига жўнатилган.

- Сўнгги ойларда кузатганимиз ҳолатлардан бундай жиноятлар сони Россияда камаймоқда¸ десак бўлади. Бу шунчаки тасодиф эмас, ҳукумат кўраётган чоралар таъсири деб умид қилаяпмиз, дейди Семëн Чарний.

Бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари эса ксенофобия кайфияти кучайиб бораëтган Россияда бундай кўринишларга фақатгина ҳукуматнинг ўзи чек қўя олишини, бироқ бунинг учун заррача ҳам истак йўқдек кўринаëтганини айтади.

Россия ҳукумати мамлакатда урчиб бораётган ирқчиликка етарли чора кўрмаётганидан ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ташвишда.

Москвадаги ўзбек қочқинлари жамияти раиси Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, кўпгина холларда ирқчилик жиноятлари очилмайди.

- Ўрта Осиë халқларига ҳужумлар ҳозирги кунгача бўлаяпти. Агар буларни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак¸ биз Россияда ирқчилик муаммоси ҳали тўхтатилмаган¸¸ деб айта оламиз. Чунки Россияда бўлаëтган ҳолатни биз яхши биламиз.

Ахборот тарқатувчиларнинг энг охирги баëнотларига эътибор берадиган бўлсак¸ ҳукумат қанақадир иш қилган бўлиши мумкин. Улар бир нечта мисоллар келтириши мумкин.

Дейлик¸ айрим ирқчиларнинг устидан суд ҳукм чиқарди. Агар ҳукмга эътибор берадиган бўлсак¸ ҳукм ирқчилик қилганлиги учун эмас¸ одам ўлдирганлиги учун чиқарилган.

Аслида эса уларнинг одам ўлдириши ирқчилик туфайли содир бўлган. Ҳукумат ҳам бунга ирқчилик дея баҳо бергани йўқ¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Халқаро ташкилотлар ҳам Россия ҳукуматини ирқчилик жиноятларининг олдини олишга қарши рисоладагидек чора кўрмаётганликда айблашади.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдужалил Бойматов эса Россияда Ўзбекистон фуқаролари ирқчилар қўлида ҳалок бўлаётган бир пайтда¸ Тошкент ҳукуматининг бу ҳолатларга эътибор бермаётганидан ташвишда.

- Марказий Осиëдан ва Кавказдан келган меҳнат муҳожирларининг кўпи ўлдирилаяпти¸ камситилаяпти. Лекин уларни ўлдирган жиноий гуруҳларга¸ одамларга нисбатан чора кўрилмаяпти.

Скинхедларнинг сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон президенти ҳеч қачон Россиядан ўзбек муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқини талаб қила олмайди.

Чунки россияликлар “Сен ўзинг президент бўлатуриб¸ ўз халқингга зулм ўтказаяпсанку. Андижонда қанча одамни қириб ташладинг. Одамларга нисбатан қийноқлар ўтказаяпсан” дейиши мумкин.

Ўзбекистонда ўзбекларнинг ҳуқуқлари Россиядагига қараганда чекланган. Россияда 100-200 нафар ўзбеклар ўлдирилган бўлиши мумкин.

Лекин Ўзбекистонда Каримов томонидан камида 1000 нафар ўзбек ўлдирилдику. Шунинг учун Каримов бу тўғрида Россияга оғиз оча олмайди¸ дейди Абдужалил Бойматов.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маҳаллий милиция ва прокуратура томонидан тақирбош экстремистлар томонидан содир этилган қотиллигу, жиддий ҳужумларнинг мунтазам равишда бор-йўғи “безорилик” деб таснифланиши қабул қилиб бўлмас ҳол эканини айтишади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, россиялик ҳуқуқ-тартибот ва прокуратура ходимлари Марказий Осиё ва Кавказдан келган славян бўлмаган талабаларга қарши содир этилган ҳужумларга бор-йўғи “безорилик” деб қарамасдан, мамлакатда шафқатсиз ирқчилик ҳолларининг кучайишига қарши бевосита иш олиб боришлари лозимдир.

- Оддий қилиб айтганда¸ Ўрта Осиë халқларига муносабатларини¸ рейдлар ўтказгандаги ҳатти-ҳаракатларини¸ қўпол муомаласини¸ уларга жиноятчидай қараши¸ уларни ҳақорат қилиши¸ уриши¸ шантаж қилишини қандай баҳолаш мумкин?

Бу уларнинг ирқчилик кайфиятидан келиб чиқади. Умуман Ўрта Осиë халқлари текин қулга айланди¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Москвадаги Инсон ҳуқуқлари бюроси эксперти Семëн Чарний ксенофобия кайфиятлари Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида ҳам кучли эканини инкор этмайди.

- Ксенофоблар милиция ходимлари орасида ҳам бор ва ҳатто бундайлар оддий аҳолига қараганда милиция орасида кўп десак ҳам бўлади.

Кўпгина ҳолларда четдан келган меҳнат муҳожирлари милиция учун даромад манбаи эканини кўрамиз.

Яъни милиция ходимлари кўчада Марказий Осиё ва Кавказ миллатига мансуб меҳнат муҳожирларини тўхтатиб¸ улардан пул таъма қилиши Россияда кўп учрайди. Бу эса коррупция муаммосига ҳам бориб тақалади, дейди Чарний.
Просмотров: 1307 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz