Манга сохта айблов қўйишмокчи 2009 йил 5 май
куни Ўзбекистон вақти билан соат 11-ларда Ихтиёр исмли участка нозири қўлимга
бир парча чақирув хатини бериб кетди. Чақирув хатида ким сифатида чақирилишим, тушинтириш бериш,
иборат экан.
Қарши шахар прокурор ўрибосари Э.Жўраев номидан чақирилган.
Мен бордим, прокурорнинг қўлида Бирдамдик ҳаракати сайтида чоп этилган, http://www.birdamlik.info/?p=7495
"Фақат сиёсий йўл билан." менинг мақолам
турган экан.
Прокурорнинг айтишича, хар бир нашриётда босилаётган мақолаларга бефарқ бўлмасликларини, уни рост ёки бўҳтон эканлигини текшириб кўрамиз дея изоҳ бердилар..
Хуллас
калом бизнинг оила аьзоларимиз барчаси ҳақида маьлумотлар сўрай бошлади.
Батафсил айтдим. Mени
нима сабабдан пикет қилмокчи эканлигим, сабабини сўрадилар.
мен сув ва
нафақалар вақтида берилиши ва Учинчи акам анча йиллар илгари фирма очган эди, Хукумат саккиз миллион пулни ҳали
ҳануз бермаётганлигини ва шунга ўхшаш талабларни айтдим. Тушинтириш хатига имзо қўймадим.
Адвокат билан маслаҳатлашиб келаман дедим.
Манга қандай айблов қўйишмокчи, бу
битта худога аён.
5- май, 2009- йил
Гулшан Қораева.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё
вилояти бўлими раиси.
|