Ҳурматли юртбошимиз, отахонимиз
“Кимки фермерни хафа қилса, мени хафа қилган бўлади” деган эдингиз,
лекин ушбу сўзларингизни ҳаттоки туман раҳбарлари ҳам инобатга олмай
қўйган. Демак Сизники шунчалик ҳурмат қилишмас экан, бизларни
назар-писанд қилмасликлари аник. Биз ҳуқуқлари паймол қилинган
фермерларнинг ушбу мурожаатимиздан кейин Сирдарё вилояти
Оқ олтин туманига озгина бўлса ҳам ўз эътиборигизни қаратасиз деган
умиддамиз, акс ҳолда биз оддий фуқаролар, ёзин - қишин давлатимиз
экономикасини кўтарилишида ўз хиссамизни қўшамиз деб, фидоийлик билан
меҳнат қилиб келаётган, Ўзбекистон республикаси Конституцияси билан
белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликларимиз Оқ олтин тумани ҳокими
К.Сулаймонов ва қўл остидаги мансабдор шахслар томонидан паймол
қилиниб, уларнинг қулига айланишга бир баҳя қолган. “Иккинчи даражали
шахс”лар, ердан чиққан “қўзиқоринлар” каби ер билан яксон
қилинмоқдамиз. Оқ олтин тумани ҳокими ва мансабдор шахслар томонидан
содир этилаётган хатти-ҳаракатлар туфайли ҳуқуқлари паймол бўлаётган
Сизнинг халқингизни дод-фарёдини тинглаб, ҳақиқат қарор топишида шахсан
ўзингиз раҳнамолик қиласиз деган умиддамиз. Мурожаатни тасдиқлаб имзо
чекувчи Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани бир гуруҳ, гуруҳ ҳам эмас жамоа
тарзда жабрланган сон саноқсиз, ҚОНУНларимиз билан белгилаб қўйилган
ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган фермерлар.
“Бирдамлик” ҳаркатининг Сирдарё матбуоти маркази.
|