Суббота, 24-05-11, 11:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 11 » Раддия
13:39
Раддия

Раддия

“Исломий жиҳод” ҳаракатига қарашли деб айтиладиган интернетдаги “Содиқ”лар саҳифасида 7 июнь куни “Ўзбеклар қабри” номли мақола эълон қилинди. (Манба: http://www.sodiqlar.com/uz/index.php?newsid=189). Мақола муаллифи сифатида “демократ журналист Юсуф Расул” номи кўрсатилган. Унда Украинада бўлган бир киши номидан ўзбеклар қабри устига яҳудийлар томонидан қурилган кафе ва дискотекелар ҳақида ҳикоя қилинади. Мен умуман Украинада бўлмаганман ва бу каби воқеалардан хабарим йўқ. Саҳифа ходимлари атайин мени номимни қоралаш ва провокация қилиш мақсадида бу мақолани эълон қилишган.

Мен ҳеч қачон “Содиқлар” саҳифасига мақола юбормаганман ва ҳеч қачон “Исломий жиҳод” каби зўравонликни касб қилиб олган ҳаракатлар фаолиятига хайрихоҳ бўлмаганман.

Мен доимо Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари қарор топиши учун курашиб келганман ва бу ҳаракатимни бундан кейин ҳам ўз журналистик ишларимда ва ўзим ташкил қилган “Янги Дунё” интернет нашри орқали давом эттираман.

Юсуф Расул, мустақил журналист, “Янги Дунё” интернет нашри асосчиси ва муҳаррири, Швеция.

Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин.


Мақолалар : Ўзбеклар қабри

7 .06. 2009

Демократ ёзувчи Юсуф Расул қаламига мансуб ушбу воқеий ҳикоя диққатимизни тортди. Биз муаллифнинг эътиыод ва баъзи фикрларига қўшилмаймиз, аммо унинг аксар фикрлари долзарб ва тўғри эканлигини ҳисобга олиб уни сайтимизда нашр этяпмиз.

Ўзбеклар қабри

…Узоқ бўлмаган ўтмишда Украинага келган кунларимда яҳудий миллатига мансуб бўлган баъзи бировлар билан ишлашга тўғри келди.Мен улар билан яхшигина келишиб ишладим. Улар менга камситиш билан қарашмасди. Кўп вақт ўтмасдан чечен дўстларимдан хабар келди. Киевда чеченлар ташкилоти бўлиб, улар шу ташкилот билан бирга ишлашни таклиф қилиб қолишди.
Кунларнинг бирида бир чечен дўстим машинасига ўтқазиб Киевни “БабинЯР” деб аталувчи жойга, яъни уруш вақтида немисларни бир неча минг яҳудийларни отиб ташлаган жойига олиб борди.
“Қара ўзбек, кўряпсанми, улар қандай ёдгорликлар қуришган яҳудийлар учун. Булар сени ва менинг душманларимиз қабридир. Улар сени ва мени мамлакатимизни ҳисобидан яшашади. Билмасанг билиб қўй, Каримов сизларни хароб қилади. Ўзбеклар пулига яҳудийлар яшаяпти”, деди.
Мен эса, “Улар менга ёрдам қилишди. Мана анча вақтдан буён улар мени ўзларини одамларидай кўришади”, дедим.
Уни эса жаҳли чиқиб, “Эҳ сени қарая, кетдик!” деб машинга ўтқазди ва Днепр дарёсининг ўртасида бўлган бир оролга олиб борди. Бу оролга аввал ҳам бир икки марта келгандим адашмасам. “Труханов ороли” деб аталарди.
Машинадан тушдик. У “Таҳоратинг борми?” деди. Мен “Ҳа!” дедим. “Унда Қуръон тиловат қиламиз” деди.
Мен эса буни сабабини тушунмадим. У бу ҳақда кейин айтишинини,олдин Қуръон тиловат қилишимиз кераклигини айтди.
Қуръон тиловатидан сўнг эса у, “Кўряпсанми бу ерларни устида кафе, дискотекалар қуриляпти” деди.
Мен “Ҳа, яхши жой бўляпти”, дедим. У эса “Бу ўзбекларни жасадларини устига қуриляпти. Энди бу ерда жилпанглаб ўйинга тушишади. Еврейлар қиляпти буни!” деди.
Мен эса “Сен очиқроқ гапир”, дедим.
У шундан сўнг менга уруш вақтида шу оролни ўзбеклар полки ҳимоя қилганини, бутун бошли полкдан бор йўғи 5 киши тирик қолганини гапириб берди.
“Улар Днепр ҳимояси учун ҳалок бўлганлар, аммо ҳозир билиб туриб шу ерда нима қилишаётганини кўриб қўй!”, деди.
Мени эса баданларим жимирлаб, худди тирик ватандошларим устида тургандек юра олмай қолдим .
Шунда у “Бу жой, ўзбек мусулмонларни қони тўкилган жой. Қара қанчадан қанча ёдгорликлар қурилган. Аммо бу ерда чи…?” деди.

Юсуф Расул

http://www.sodiqlar.com/uz/index.php?newsid=189

Просмотров: 1467 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz