| Барак Обама; barackobama.com |
Америкалик демократларнинг жимгина қайтиши Uznews.23.05.09
– Қанчалик телба тескари туюлмасин, демократ Барак Обама раҳбарлигидаги
АҚШнинг янги маъмурияти билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик,
ўзбек фуқароларини ҳимоялашда, ҳатто ўз ҳокимиятини бой берган
республикачилардан ҳам кўра камроқ фойда келтирмоқда.
Эндиликда президент Барак Обама жимгина, 2001 йили республикачи
президент Жорж Буш маъмурияти Афғонистондаги уруш учун Қарши Хонобод
ҳарбий базасини олиш пайтидаги каби демократия қуриш ва инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби баландпарвоз баёнотларсиз, Ўзбекистон
диктатори Ислом Каримов билан тағин ўша хизматлар хусусида келишмоқда.
Демократларнинг билдиришича, улар аллақачон ҳарбий мақсадга
мўлжалланмаган юкларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга олиб
ўтишмоқда. Майда Ислом Каримов, АҚШ ва НАТО ихтиёрига Термездаги
базадан ташқари яна Навоий шаҳридаги аэропортни ҳам берилишини
билдирган.
Яъни, демократ Обама маъмурияти Каримовдан, ҳатто Ироқда бошланган
уруш, қийноқлар, Гуантанамо ва Абу Грейб учун дакки еган
республикачилар 2005 йилнинг 13 майида қонига ботирилган Андижон
туфайли ҳеч бир надоматсиз ташлаб кетилган базаларни олмоқда.
2001 йили Афғонистондаги америка қўшинларини таъминлашда муҳим рол
ўйнаган Қарши Хонобод авиабазаларининг қанчалик муҳимлигини бахолаш
юзасидан узоқ иккиланишлардан кейин, Жорж Буш маъмурияти Андижон
тарафини олиш, Қирғизистоннинг жанубидаги БМТ лагеридан жой олган 500
нафар андижонликларга ёрдам беришга қарор қилади.
Мутлақо ишонч билан айтиш мумкинки, қочқинлар тақдирини 2005 йили 20
июлида Қирғизистонга келган АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Дональд
Рамсфельд ҳал қилди.
Рамсфельд ташрифи чоғида Бишкекдаги Манас америка базасини
мустаҳкамлади қирғиз ҳукумати билан андижонлик қочқинларни олиб чиқиш
юзасидан келишди.
Бир ҳафта ўтар ўтмас 450 нафар андижонлик чартер рейси билан Бишкекдан
Руминияга учадиган самолет бортига чиқишди. Ўша куни эрталаб
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон ТИВнинг америкаликлардан 180 кун
ичида Хонобод авиабазасини тарк этишлари талаби ёзилган нотани олди.
11 сентябрдаги терактлардан кейин, 2002 йили имзоланган стратегик
ҳамкорлик тўғрисидаги Битимдан кейин бошланган АҚШнинг Тошкент билан
очиқ ҳамкорлик, Буш маъмуриятини инсон ҳуқуқлари вазиятига эътибор
қаратишга, ўзбек ҳукуматининг эса бу соҳадаги ҳеч бўлмаса бирор ютуқни
намойиш этишга мажбур этарди.
Рамсфельднинг ҳар сафарги Тошкентга ташрифи ҳеч бўлмаса бирорта сиёсий
махбуснинг озод этилишини англатарди. Рамсфельд шарофати билан 2004
йили 63 ёшли Фотима Муқадимова, 2002 йили Жаслиқ колониясида қайноқ
сувда пишириб ўлдирилган махбус Музаффар Авазовнинг онаси озод қилинди.
У ўғлининг ўлимидан бир йил ўтиб, БМТга ўғлини қийноқларга солиб
ўллиришгани учун Ислом Каримов ва ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокир
Алматовни жавобгарликка тортиш ҳақида шикоятидан кейин қамоққа олинган.
Яна бир қанча америкаликлар шарофати билан маҳкумларнинг озод этилиш
ҳолатларини келтириб ўтиш мумкин, масалан, 2001 йили бухоролик шоир
Юсуф Жуманинг озодликка чиқарилиши. Бугун у тағин «Жаслык» турмасига
ташланган, у ерда шафқатсиз қийноқларга солинмоқда, бироқ аллақачон
Вашингтонда уни ҳимоясига отланадиган ҳеч ким йўқ.
Ўша йиллари журналист Руслан Шарипов озод этилган эди, бугунга келиб
эса Ўзбекистондаги ҳукм қилинган журналистларнинг сони яна саккизтага
ортди, бироқ уларни озод қилиш учун ёрдамни ҳеч қаердан кутмаса ҳам
бўлади.
Айни пайтда, мутлақо адолат юзасидан айтиш мумкинки, Жорж Буш
маъмурияти демократия ва инсонпарварликнинг универсал қадриятларини
тарқатиш ғоясини шубха остига қўйди. Ироқда бошланган қонли урушни, бу
мамлакатда демократия қуриш учун амалга оширилди деб аташ мумкин эмасди.
Бироқ, АҚШнинг собиқ маъмурияти йўл қўйган фожеали хатолар ва ҳатто
уларнинг жиноятлари ҳам, президент Барак Обама ва унинг ҳамкасбларини
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан итармаслиги, уларни мамлакатдаги
воқеаларга нисбатан лоқайд қолдирмаслиги лозим.
АҚШнинг ҳуфиёна иттифоқи, Обама ва унинг маъмурияти томонидан, Ислом
Каримов томонидан содир қилинган оммавий қотиллик, 2005 йилнинг 13
майида ҳар қандай қимирлаган одамни отиш ҳақидаги буйруқ ҳақида
эсланмаслиги, - ўзбек диктаторига айни керак бўлган нарса эди.
Тўрт йил давомидаги Ўзбекистон ҳалқига қарши ўзининг энг шафқатсиз
жиноятларидан сўнг, ўнлаб маҳкум диссидентлар, минглаб диндор
махбуслар, ўлим келтирувчи қийноқларга қарамай, Каримов тағин АҚШ
манфаатлари доирасига қайтмоқда, бироқ айни замонда қилмишлари учун
бирорта дакки эшитмаяпти.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси бир неча бор Uznews.netнинг янгиланган
ҳарбий ҳамкорлик ҳақида интервью бериш тўғрисидаги сўровини жавобсиз
қолдирди.
Афтидан, ҳатто тирик қолиш, қийноқларга солинмаслик, қилмаган жинояти
учун қамалмаслик каби ҳуқуқларга эга бўлмаган мамлакат фуқаролари
ҳуқуқларининг ҳимоясига эриша олмаган демократларнинг, жимгина
Ўзбекистонга қайтиб келиши, демократик президент Барак Обама ваъда
қилган ўша «Ўзгаришлар» («Change») намунаси бўлса керак.
Uznews.net
|