Воскресенье, 24-05-12, 05:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 13 » ВВС хабари
22:10
ВВС хабари
'Ўзбекистон буфер ҳудудлар яратишни бошлаган'
 
Чегара
Ўзбекистон расмийлари ўзларининг чегарани мустаҳкамлаш амаллари борасида бирор бир изоҳ берганлари йўқ
Қирғизистон Чегара хизматидан билдиришларича, Ўзбекистон ўзининг Қирғизистон билан чегараларида бир тарафлама "буфер ҳудудлар" барпо этишга киришган.

Уларга кўра, ўзбек расмийлари Қирғизистоннинг Новкен тумани билан чегарадош минтақа аҳолисини кўчириб, чегарадан 50 метрга қадар жойлашган уйларни буза бошлаганлар.

Новкен тумани Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳудуди билан чегарадош.

Андижон вилоятининг Хонобод ва Андижон шаҳарларида 25-26 майда рўй бергани хабар қилинган ҳодисалар ортидан Ўзбекистон қуролли шахслар Қирғизистон ҳудудидан кирганини айтган, шундан кейин икки томон ҳам чегараларини ёпган эди.

Ҳозир томонлар фақат ўз фуқароларини ҳудудига ўтказмоқда.

Чегарадош ҳудудлардан олинаётган хабарларга кўра, 26 майдан Ўзбекистон чегаранинг ўзига тегишли қисмида эни ва чуқурлиги уч метрча бўлган зовур, хандақларни қазишни бошлаган.

Айрим жойларда деворлар барпо этилаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган.

Қирғизистон расмийлари икки мамлакат ўртасидаги чегараларни делимитация ва демаркация қилиш амаллари ниҳоясига етказилмасдан туриб, чегарани мустаҳкамлаш ишларини бошлаш эришилган ўзаро келишувларга зид эканлигини билдирган.

Расмийларга кўра, умумий чегаранинг 200 километрча масофани ташкил этадиган қисми ҳамон хатланмаганини айтадилар, ҳам Ўзбекистон ва ҳам Қирғизистон ўзиники эканини даъво қиладиган 50 баҳсли жой борлиги айтилади.

Ўзбекистон расмийлари чегарани мустаҳкамлаш ишлари борасида шу пайтгача бирор бир изоҳ берганлари йўқ.

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон чегара хизматига учрашиб, музокара ўтказиш борасидаги мурожаатларига жавоб олмаганликларини айтишди.

Би-би-си Лондондаги таҳлилчи Жон Маккартидан, Ўзбекистон бу билан халқаро қонунларга нақадар риоя этаяпти, деб сўради.

Жон Маккарти: Менинг билишимча, агар деворлар ўз ҳудудида қурилаётган бўлса, бу ҳаракатлар халқаро қонунларга зид келмайди. Масалан собиқ Совет Иттифоқи Хитой билан ўртасидаги чегаранинг баъзи қисмларида деворлар қурган эди ва бу деворлар Қирғизистон ҳудудида ҳалигача мавжуд. Шунинг учун бундай ҳаракатлар бўлган ва баъзи мамлакатларда бўлиб туради. Лекин мунозарали ҳудудларда девор ўрнатиш албатта халқаро қонунларга зиддир. Бундай ҳолат юз бераяптими-йўқми, мен билмайман. Лекин ўтмишда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида чегара устидан бир неча келишмовчиликлар бўлган. Иккала томон бир ҳудудга даъво қилганликлари маълум.

Би-би-си: Айтингчи, Ўзбекистон томони ушбу ҳаракатлари билан нимага эришмоқчи?

Жон Маккарти: Менимча, бу Ўзбекистон томонининг бир-икки ҳафта илгари рўй берган ҳодисаларга тезлик билан билдирган муносабатидир. Ўшанда ҳужумчилар Қирғизистон томонидан Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига ўтиб, у ерда портлашларни уюштиришган, деб айтилди. Бошқа томондан эса Ўзбекистон ташқи дунёга, хусусан Қирғизистонга, бир дипломатик огоҳ билан чиқмоқда. Яъни, агар Қирғизистон жангариларни бартараф этишга етарли ҳаракат қилолмаса, Ўзбекистон жиддий қадамларга қўл уришга мажбур бўлади. Ва бу қадамлардан бири чегара бўйлаб девор ўрнатишдир.

Би-би-си: Миналар ўрнатиш, хандақлар қазишга арзигулик хавф борми? Бу каби йўлда Марказий Осие минтақасида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ҳал этишнинг имкони қанчалар реал?

Жон Маккарти: Йўқ, менинг назаримда, бу хавфсизлик муаммоларини ҳал этолмайди. Ўтмишда чегарадош ҳудудларда жуда кўп миналар ўрнатилганди, аксар жойларда белги ҳам қўйилмаган ва миналар ерга астойдил кўмилмаган ҳам. Миналар портлаши оқибатида кўплаб маҳаллий аҳоли, асосан у ерда ишлаган деҳқонлар ёки чўпонлар жароҳат олдилар ё ҳалок бўлдилар. Ва бу ерда шуни таъкидлаш керакки, миналар ўрнатилган далаларни белгилаб қўймаслик халқаро инсон ҳуқуқлари қонунларига зиддир. Ўйлашимча, бу ҳаракатлар ҳақиқий хавфсизлик муаммоларини ҳал этишдан кўра, кўпроқ сиёсий ўйин мақсадида қилинмоқда. Миналар ва ёки деворлар орқали хавфсизликка эришолмайсиз. Чегарадан ўтмоқчи бўлган шахслар ўз йўлларини топишади. Бундан фақат тинч аҳоли азоб чекиши мумкин, холос
Просмотров: 1121 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz