Суббота, 24-05-11, 23:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 13 » ВВС хабари
22:53
ВВС хабари
'Исломий экстремистлар водийда тўпланаётганидан шубҳалар'
 
"Экономист" ҳафталиклари
"Экономист" ҳафталиги охирги кунларда Ўзбекистонга бағишланган бир неча мақола эълон қилди
Лондонда нашр этиладиган "Экономист" ҳафталиги "Исломий экстремистлар водийда тўпланаётганидан шубҳалар" деб номлаган мақола эълон қилди.

Ўзбекистон Афғонистонда Толибон билан жанг қилаётган Америка ва НАТО кучлари таъминоти учун транзит йўлга айланиши ҳамоно икки зўравонлик ҳодисаси рўй берди. Май ойининг охирида қаттиқ назоратдаги расмий матбуот Андижонда худкуш бомба ҳужуми ҳақида хабар қилди. Унга кўра, бир милиция ходими ва бомбачи ўлган. Бу ҳодиса эса чегарадаги Хонобод шаҳрига жангарилар ҳужум қилгани ортидан рўй бергани хабар қилинди. Тафсилот узуқ-юлуқ. Мамлакат ичида мустақил матбуот йўқ, деб ёзади "Экономист".

Ўтмишда исломий гуруҳлар бу каби ҳужумларни содир этганларини даъво қилганлар ва Россия ахборот агентлигига кўра, бу гал ҳам шундай қилганлар. Аммо баъзилар ҳукуматнинг ўзи қатағонларини оқлаш учун эҳтимолий исломий таҳдидни ўйлаб чиқармоқда, дея гумон қилмоқдалар. Американинг 2001 йилда Толибонга қарши ҳужумларининг бир томонлама фойдаси Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини қарийб йўқ қилганди. Бу жангариларнинг кичик, бироқ қаттиқ гуруҳи бўлиб, у бир неча собиқ Шўро республикаларининг фуқароларини ва Хитойнинг ғарбий ўжар мусулмон минтақаси Шинжон уйғурларини ўз ичига олган эди. Ўзбекистоннинг диктатори Ислом Каримов Афғонистондаги Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг ёлланма кучларини Америка нишонлари рўйхатига киритишни талаб қилган, бунинг эвазига мамлакатидаги базаларига кириш рухсатини берган эди.

Ҳозир Ўзбекистон яна диққат марказига тушди, чунки Америка ва НАТО Афғонистонга янги таъминот йўлларига муҳтож бўлмоқдалар. Жангариларнинг ҳужумлари сабаб Покистондан борадиган Ҳайбар довони кўпинча ёпилиб қолмоқда. Ва шу йили Қирғизистоннинг ҳукумати НАТОни "Манас"даги базасидан айириш таҳдиди билан чиқди. Энди эса Ўзбекистоннинг Навоийдаги аэропорти, темирйўл ва автомобил йўлларидан, Америка айтишича, ҳалокатли бўлмаган маҳсулотлар транзити учун фойдаланилади. Бу нарса мамлакатни исёнкорлар учун катта нишонга айлантириши мумкин, дейилади мақолада.

Ҳужумлар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудлари ястаниб ётган, аҳолиси зич, йирик деҳқончилик водийси бўлган Фарғона водийсида таранглик кучайиши борасидаги хавотирлар ошишига ҳам сабаб бўлган. Водийнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Андижон 2005 йилда ўзбек қўшинларининг қирғини саҳнаси бўлганди. Американинг ушбу ҳодиса юзасидан мустақил текширув ўтказиш чақириғи уларни 2001 йилдаги Афғонистон амалиётларидан буён фойдаланиб келаётган Қаршидаги ҳаво базасидан сиқиб чиқарилишига етаклаган.

Шўролар Иттифоқидан мустақил бўлганидан буён қудратда бўлган жаноб Каримовнинг режими иқтисодни ҳамон ёпиқ ва давлат назоратида ушлаб бошқармоқда. Мисол учун, деҳқончиликда ҳукумат фермерларга қандай экин экишлари шартлигини айтади, ҳамда улардан ҳосилни жаҳон бозоридаги нархдан анча арзон сотиб олади, деб ёзади "Экономист".

Ўтган куздан буён кўплаб ўзбек фермерлари йиллар давомида ишлаб келган ерларини йўқотдилар. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рационаллаштириш важи билан жаноб Каримов октябр ойида заминдорлик бирлашиши керак деган фармон чиқарди. Бу нарса ерни биринчи баҳонадаёқ тортиб олиб, ўз яқинига ёхуд пора эвазига янада бойроқ кишига сотиш усули билан бошқарадиган маҳаллий раҳбарлар - ҳокимларга берилди. Ўтган 10 йилда Шўро замонидаги колхоз ерлари тарқатиб юборилганидан кейин кўплаб фермерлар 49 йиллик ер ижарасини имзолаган эдилар, деб ёзади ҳафтанома.

Ерларни ушбу тортиб олиниши аксар фермерларни ерсиз, ишсиз ва буткул қашшоқликда қолдирди. Айримлар ишлаш учун бир пайтлар ўзининг ери бўлган жойларга қайтдилар. Меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг ҳаддан зиёд кўплиги ортиқча ишчиларни юзага чиқарган. Аксар ўзбеклар Қозоғистон ва Россиядан иш қидиришарди, бироқ сўнгги глобал иқтисодий пасайиш имкониятларни чеклаган. Шундай экан, мамлакатдаги кўплаб оилаларнинг қон томири ва даромадининг асосий манбаси бўлган пул жўнатмалари кескин пасайган. Агар исломий экстремистлар Фарғона водийсида қайта гуруҳланадиган бўлса, улар ўлжани қўлга киритишлари учун қўл келадиган кўп жиҳатлар бор, деб ёзади "Экономист"
Просмотров: 1059 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz