Гулшан Қораева,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
12 июнь 2009 йил соат 14 да,Шаҳрисабз туманлараро суди(судъя
Расулов) Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар раиси Нодир Ахатовни 280 000 сўм
(150 АҚШ доллардан кўпроқ) жаримага тортиш бўйича қарор чиқарди.
Адвокат учун 28 минг тўланиши белгиланди.
У Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодексининг бўҳтон моддаси билан айбланаётган эди. Эслатиб ўтамиз, у
айрим интернет сайтларига Қашқадарёда махсус хизматлар томонидан
ҳижобли аёлларнинг ўғирлаб кетилаётгани ҳақида мақола ёзган. Бу мақола
устидан вилоятнинг Яккабоғ туманида яшовчи маҳалла оқсоқоли ва участка
миршаблари судга мурожаат қилишган.
12- май, 2009- йил