Четверг, 24-05-02, 01:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 15 » BBC хабари
20:14
BBC хабари
Россияда ШҲТ саммити иш бошлади
 
Екатеринбург шаҳридаги олиймақом учрашув Россиянинг собиқ Шўро ҳудудида ўз таъсирини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъийлик белгиси сифатида кўрилмоқда. Хабарларга кўра, саммит чоғида Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилади.

Олиймақом учрашув кун тартибидан қандай қилиб глобал молиявий инқирозга барҳам бериш ва аъзо давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик соҳасида алоқаларни кучайтириш каби мавзуларнинг ўрин олгани айтилади.

Кузатувчиларга кўра, олиймақом учрашувда Екатеринбург декларациясининг имзоланиши кутилмоқда. Декларацияда минтақавий ташкилотларнинг глобал муаммоларни ечишда тутажак роллари ўз аксини топган.

Екатеринбург саммити ортидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик мақоми Ўзбекистонга ўтади ва анъана бўйича келгуси олиймақом учрашувга расмий Тошкент мезбонлик қилади.

Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходко мамлакати ушбу масалада Тошкентга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Бироқ ҳамма ҳам мамнун эмас

Ўз навбатида Россия матбуотининг ёзишича, ташкилотга раислик мақомининг Ўзбекистонга ўтиши аъзо давлатлар бўлмиш Қирғизистон ва Тожикистоннинг хавотирларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг ҳар икки қўшниси билан муносабатлари сўнгги пайтларда анча таранглашгани кузатилади.

Расмий Тошкент Бишкек ва Душанбенинг "Қамбар ота" ва "Роғун" ГЭСларини қуриш режасига минтақа атроф-муҳитига катта зиён етказиши мумкинлиги айтиб, рўйхушлик бермай келмоқда.

Кеча эса, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг Москвада бўлиб ўтган саммитида президент Каримов ташкилотнинг Тезкор Коллектив Кучларни тузишга оид шартномасини имзоламади.

Шанхай гуруҳининг олиймақом учрашуви ортидан президент Медведев дунёнинг ривожланаётган иқтисодлари саналмиш Россия, Бразилия, Хитой ва Ҳиндистонни ўз ичига олувчи БРИК ташкилоти раҳбарларининг саммитига ҳам мезбонлик қилади.

Тўрт давлат раҳбарларининг халқаро молиявий ташкилотларни ислоҳ қилиш масаласини муҳокама этишлари кутилмоқда. Шунингдек, глобал молиявий инқироз ва АҚШ долларининг дунёдаги яккаҳукмронлигига чек қўйиш масаласига ҳам эътибор қаратишлари айтилмоқда.

Таҳлилчилар дунё аҳолисининг қарийб 40 фоизини ташкил этувчи ушбу тўртликнинг "улкан иқтисодий потенциал"га эгалигини айтишади.

Кимнинг мақсади нимада?

Ўзбекистон дохил тўрт Марказий Осиё давлати, Хитой ва Россияни ўз ичига олувчи мазкур ташкилотдан расмий Пекин ва Москванинг минтақада Ғарб таъсирини мувозанатлашда фойдаланиши айтилади.

Кўплаб таҳлилчилар Россия ва Хитой етакчи бўлган ушбу ташкилотнинг мақсадларидан бири - АҚШ ва НАТО блокининг Марказий Осиёга бўлган интилишига тўсқинлик қилиш эканини таъкидлашади.

Бироқ, шу билан бир қаторда, улар Пекин ва Москва орасида Марказий Осиё минтақаси учун ўзаро рақобат мавжудлигига ҳам ишора этишади.

Просмотров: 1147 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz