Четверг, 24-05-02, 11:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 15 » BBC хабари
20:17
BBC хабари
'АҚШ ҳарбийлари 'Манас'ни тарк этишмоқда'ми?
Мазкур база Афғонистондаги НАТО амалиётлари учун ниҳоятда муҳим саналарди.
Мазкур база Афғонистондаги НАТО амалиётлари учун ниҳоятда муҳим саналарди.
Қирғизистондан келаётган қарама-қарши хабарларга кўра, Америка ҳарбийлари "Манас" ҳаво қўналғасидаги базадан ўз заҳиралари ва асбоб-ускуналарини олиб чиқиб кетишни бошлашган.

Бу ҳақда кун аввалида дунёнинг бир қатор етакчи ахборот агентликлари хабар тарқатишганди.

Бироқ Қирғизистонда бўлган мухбиримизнинг айтишича, "Манас" ҳарбий базаси матбуот хизмати бу каби хабарларни на-да рад этган ва на-да тасдиқлаган. Қирғиз мулозимлари ҳам бу борада ўзларида ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдиришган.

Ҳаво базасининг расман август ойида ёпилиши кутилмоқда.

Мазкур база Афғонистондаги НАТО амалиётлари учун ниҳоятда муҳим саналади ва Американинг Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини таъминлаётган ягона базаси эди.

Бироқ Қирғизистон ҳукумати жорий йил бошида америкаликларни базадан чиқариб юбориш қарорига келган ва "Манас"ни тарк этишлари учун америкалик ҳарбийларга олти ой муҳлат берганди.

Расмий Бишкекнинг қарори ортидан АҚШ мулозимлари Қирғизистоннинг ўз фикридан қайтиб қолишига умид қилаётганликларини айтишганди.

Бироқ улар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон орқали муқобил таъминот йўлларини топишга ҳам ҳаракат қилишаётганди.

Лекин,..

Ўтган ҳафта Қирғизистоннинг юқори мартабали мулозими Америка бошчилигидаги коалициянинг "Манас" ҳаво қўналғасидаги ҳаво базасидан фойдаланишда давом этишига рухсат берилиши мумкинлигини айтганди.

Қирғизистон президенти девонининг ташқи алоқалар департаменти бошлиғи Ойбек Молдогазиев Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай базадан фойдаланишда давом этишга рухсат берилишини сўраб мурожаат этгани ва айни масала келаси ҳафта қирғиз-афғон президентларининг Москвадаги учрашуви чоғида муҳокама қилинишини билдирганди.

"Манас"даги ҳаво базаси Афғонистонда Эркинликка Эришиш Амалиётини дастаклаш мақсадида БМТ ваколати остида фаолият юритиб келган.

Халқаро аксилтеррор коалициясига аъзо 11 давлат билан "Манас"даги базадан фойдаланишга оид битим 2001 йилнинг декабр ойида имзоланганди.

Қирғиз ҳукумати Россиянинг молиявий ёрдамга оид ваъдаси ортидан базани ёпиш қарорига келгани айтилганди.

Икки давлат раҳбарларининг жорий йил бошида бўлиб ўтган учрашуви чоғида Россия Қирғизистонга икки миллиард доллардан кўпроқ қарз ва бошқа молиявий ёрдамларни ажратишга ваъда қилганди.

Бироқ Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев бу каби даъволарни рад этиб, ўз қарорларига Америка томони билан молиявий тўловларга оид келишмовчилик сабаб бўлганини айтганди
Просмотров: 1118 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz