Четверг, 24-05-02, 14:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 15 » BBC хабари
20:18
BBC хабари
Би-би-си меҳмони - собиқ Шўро Иттифоқининг сўнгги Ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварнадзе
 
Эдуард Шеварнадзе ҳақли равишда ўтган асрнинг энг таниқли ва ўзига хос сиёсатчиларидан бири саналади.

Шеварнадзенинг шахси доимо қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлиб келган. Кимлардир уни қувлиги учун ёқтиришмаган эса, бошқалари тажрибаси ва ишлаш маҳоратига тан беришган.

Қандай бўлишидан қатъиназар, Эдуард Шеварнадзе СССР Ташқи ишлар вазири лавозимида тарихий воқеаларда фаол иштирок этган ва парчаланиб кетиши ортидан Гуржистонни 10 йил давомида бошқарган сиёсатчидир.

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, беш бор Ленин, яна Октябр Инқилоби ва Меҳнат Қизил Байроғи орденлари совриндори бўлган Шеварнадзенинг Америка собиқ президенти Рональд Рейган дохил ўтган ўн йилликларнинг манаман деган сиёсатчилари билан ҳам танишчилиги бор.

У КППС МҚ Сиёсий Бюросининг аъзоси бўлиш билан бирга, муайян муддат СССР Олий Кенгаши ва СССР халқ депутати ҳам бўлган.

Эдуард Шеварнадзе “бўй кўрсатиб келаётган диктатурага норозилик сифатида” 1990 йилнинг декабр ойида ўз лавозимидан истеъфо беради ва КПСС сафларидан ҳам чиқади.

1991 йилда эса, ҳали омон бўлган Шўролар Иттифоқининг раҳбари Михаил Горбачёвнинг таклифи билан яна ўз лавозимига қайтади. Бироқ иттифоқ қулашидан қисқа вақт ўтмай, унинг лавозими бекор қилинади.

Лекин жаноб Шеварнадзе Ташқи алоқалар бўйича вазир лавозимида бўлган 1991 йилда Шўролар Иттифоқининг парчаланишига олиб келган Беловежск битимини тан олган шўро раҳбарларининг илк сафларини эгаллайди.

Эдуард Шеварнадзе қайта қуриш, ошкоралик ва халқаро тангликка барҳам беришга қаратилган сиёсатни олиб боришда Михаил Горбачёвнинг яқин сафдошларидан бўлган.

Таниқли сиёсатчи собиқ Шўролар Иттифоқи ҳудудида юз берган илк рангли инқилоб сабаб Гуржистон президентлигидан истеъфо беради
Таниқли сиёсатчи собиқ Шўролар Иттифоқи ҳудудида юз берган илк рангли инқилоб сабаб Гуржистон президентлигидан истеъфо беради
Ташқи алоқалар бўйича вазир лавозимини топширишидан бир неча ҳафта ўтиб, жаноб Шеварнадзе ўзининг она Ватани Гуржистонда ҳокимият тизимларига келади.

Шеварнадзе Гуржистон Республикасида президент Звиад Гамсахурдини қудратдан четлаштирилган ва фуқаролар урушига чек қўйган 1991-92 йиллардаги ҳарбий давлат тўнтаришининг асосий ташкилотчиларидан бири бўлган.

Бироқ Россия раҳбариятининг мавқеи туфайли жаноб Шеварнадзенинг бўлгинчи Абхазия ва Жанубий Осетия минтақаларини Гуржистон сафига қайтариш истаги амалга ошмай қолади.

1995 йилдан бошлаб Гуржистонга президентлик қилган Шеварнадзе расмий ваколати ниҳоясига етгач, 2005 йилда нафақага чиқиб, ўз хотираларини ёзиш истагида эканини баён қилади.

Бироқ Гуржистонда 2003 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларининг натижалари юзасидан келиб чиққан можаролар мамлакатда Барқут инқилобига олиб келади.

Мухолифат президент Шеварнадзега ўз вазифасидан истеъфо бериши лозимлиги, акс ҳолда унинг Крцанисидаги қароргоҳини босиб олишлари мазмунида ультиматум қўяди.

Эдуард Шеварнадзе 2003 йилнинг 23 ноябрида президентликдан истеъфога чиқади.

Ҳозир эса, собиқ Шўролар Иттифоқининг сўнгги ташқи ишлар вазири нафақада ва ҳукумат томонидан ажратилган уйида асосий вақтини хотираларини қоғозга тушириш билан ўтказмоқда.

Просмотров: 1035 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz