Четверг, 24-05-02, 06:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 18 » ВВС хабари
10:29
ВВС хабари
Тоҳир Йўлдош яралангани хабар қилинган
 


Покистондан олинган хабарларга кўра, мамлакат шимолидаги ҳаво ҳужумларида Ўзбекистон Исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош яраланган.

Покистон ҳукумати охирги пайтда Покистондаги Толибон раҳбари Байтуллоҳ Масъуд етакчилигидаги жангариларга қарши ҳарбий амалётларни кучайтирган, мамлакатнинг қавмлар назоратида бўлган ҳудудлари - Жанубий ва Шимолий Вазиристон ҳудудлари ҳаво ҳужумларига тутилган.

Хабарларга кўра, якшанба куни Жанубий Вазиристоннинг Макин қишлоғидаги жангарилар жамлоғини ҳарбий учоқлар нишонга олганлар.

Макиндаги ҳужумда ўттиз нафар атрофида ўзбек жангариси ўлдирилгани, Ўзбекистон Исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош жароҳатлангани ҳақида Покистон ахборот агентликлари хабар тарқатганлар.

Би-би-си ушбу хабарлар нақадар тасдиқлангани борасидаги савол билан Исломбоддаги Покистон армияси воизи Ахтар Аббос билан боғланди.

Ахтар Аббос: Бу хабар ҳали тўлиқ тасдиқлангани йўқ. Ҳаво ҳужумларида бир неча ўзбек жангариси ўлдирилган. Яъни, Жанубий Вазиристоннинг Макин ҳудудидаги ҳужумларда ўлдирилган Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари сони 30 тача дейилади. Жароҳат олганлар орасида эса Тоҳир Йўлдош борлиги ҳам айтилади. Бироқ ҳали уни тасдиқлай олмадик. Лекин мазкур ҳужумларда ўзбек жангарилари нишонга олингандилар. Биз бу хабарни ҳали далиллар билан асослашимиз лозим.

Би-би-си: Тоҳир Йўлдош яраланган деган хабар қаердан келмоқда?

Ахтар Аббос: Бу хабар Макин номли бўлгадаги маҳаллий манбалардан келмоқда. Ҳужумлар ўша ҳудудда кечган эди.

Би-би-си: Бу манбалар Тоҳир Йўлдош қай алфозда яралангани ва жароҳати неқадар жиддийлиги хусусида ҳам бирон нарса дейишмоқдами?

Ахтар Аббос: Йўқ. Бу фақат дастлабки хабар. Бу хабарда жангарилар нишонга олингани ва жароҳат олганлар қаторида Тоҳир Йўлдош ҳам борлигини қайд этилмоқда.

Би-би-си: Демак ҳозир Тоҳир Йўлдош қаерда ва қанчалик жиддий жароҳат олиб-олмагани хусусида бирон аниқ гап бўладими?

Ахтар Аббос: У ҳам, бошқа ўзбек жангарилари нишонга олинган Макин ҳудудларида бўлган. Лекин бу хабар ҳам тўлиқ тасдиғини топгани йўқ.

Би-би-си: Ҳозир Покистондаги Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари сони ва вазияти борасида ҳозиргача сизда қандай маълумотлар бор?

Ахтар Аббос: Ҳозирда Жанубий Вазиристон ҳудудларида 500 дан 600 нафаргача Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари қолишган. Улар асосан Байтуллоҳ Масъуд ҳудудларида қолишмоқда.

Би-би-си: Ўзбекистон Исломий ҳаракати ҳозир қанчалик яхши ташкиллаштирилган гуруҳ? Ёки анча пароканда, қочиб юрган гуруҳлардан иборатми?

Ахтар Аббос: Улар жуда яхши ташкиллаштирилган, яхши қуролланган ҳаракат ва Вазиристонда Байтуллоҳ Масъуд гуруҳига алоқадоликда кўрилади.

Би-би-си: Тоҳир Йўлдошга аслида нима бўлгани хусусидаги хабарларни нечоғли тагига етиш имкони бор сизларда?

Ахтар Аббос: Биз шаксиз, жосуслик амаллари ва манбалар ёрдамида Тоҳир Йўлдош қандай жароҳат олган ва ҳозир қаерда деган саволларга жавоб топамиз. Тоҳир Йўлдош жуда муҳим шахс. Шу боис унга алоқадор хабар тагига етиб, тасдиқлатишга интиламиз
Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz