Четверг, 24-05-02, 10:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 18 » УзНевс хабари
10:47
УзНевс хабари
Ислом Каримовнинг асосий масала хақидаги эски қўшиғи
Uznews.18.06.09  15-16 июн кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтганШанхай хамкорлик ташкилоти йиғилишида Ислом Каримовга яна 1993 йилдан бери айтиб келаётган ўзи ёқтирган халқаро мавзуда – Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш мавзусида гапиришга имкон туғилди.

Ўттиз йилдан бери Афғонистонда давом этиб келаётган урушлар,таназзуллар ва офатлар мамлакатнинг шимолий қўшниси бўлган Ўзбекистон ва унинг айёр президенти учун яхши фойда келтираётган манбаага айланган.

Илк бор жахон миқёсидаги сиёсатшунос деган тасаввур қолдириш ва ўзига э’тибор қаратиш учун Ислом Каримов 1993 йилнинг август ойида БМТда сўзга чиқиб, Афғонистон муаммосини кўтариб чиққан ва шу ташкилот а’зоси бўлган эди.

Сўнги пайтларда Афғонистон Ислом Каримов учун мамлакат ичкарисидаги зиёлилар ва диний мухолифатга қарши қўллаган қатағонларини ва мамлакатда иқтисодий ва сиёсий реформалар ўтказишни хохламаганлигини оқловчи воситага айланди. Мамлакатдаги инсон хуқуқлари билан боғлиқ хар қандай танқидга у ”яқинида толиблар бўлганлиги учун либерализмга ўта олмаслигини ” рўкач қилади.

2001 йил 11 сентябр АҚШ да содир бўлган воқеадан ғоятда хурсанд бўлиб кетган Каримов АҚШ билан терроризмга қарши уруш хамкорига айланди, уни Вашингтонда яхши кутиб олишди ва унинг хазинасига миллионлаб Америка ёрдами оқиб кела бошлади.

2005 йил 13 май куни тинч намойиш Каримов томонидан қириб ташланганидан сўнг бечора Афғонистон Каримовга ён босди. Америка ва НАТО Андижон қирғини ва қурбонлари хақида яхши хабардор бўла туриб, Каримовга ёрдам беришдан қайтмади.

Хозирда Афғонистонга хаётий зарур махсулотни етказиш бўйича хизматларни Каримов президент Барак Обама бошчилигидаги АҚШ ма’муриятига тақдим этмоқда.

Гўе, Афғонистон Каримовга бу ўйинни давом эттириш, ўз ёнини сақлаш ва бошқа мамлакатлар назарида бу диктатор ва одам ёқмас президентнинг мавжудлиги хақида қандайдир тасаввур қолдириш имконини берди.

Аммо Каримов Афғонистонга махкам ёпишиб олган ва Афғонистон муаммосини чайнашда давом этмоқда, чунки халқаро аренада у гапирадиган гапнинг ўзи йўқ.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш қобиғи остида янги ташаббуслар бераётган ва бир пайтлар яхши сиёсатчи бўлишни орзу қилган Каримов жахон сиёсатида яна қандайдир ўрни қолганлигини билдиришга тиришиб бошқаларни хам, ўзини хам алдаб келмоқда.

Бундан ташқари, Афғонистон хақида гапириб, у ўзининг 20 йиллик диктаторлиги даврида Афғонистондан баттар даражага тушиб қолган, худудий келишмовчиликлардан боши чиқмайдиган Ўзбекистон хақида гапиришдан қочади.

Мана яна Екатеринбургда Каримов ”глобал хавфсизлик, халқаро терроризмга қарши кураш, наркотрафик, хавфсизликка тахдид” каби сўзлардан бўшамади, вахоланки ўз мамлакатида содир бўлаётган воқеаларни айтиш етарли эди.

Ўзбекистон хам ёна бошлагани, қандайдир кимсалар ўзбек милиционерларини портлатаётгани, улар қўшни Қирғизистондан кирган деган тахмин борлигини Каримов айтмади. Каримовга бўйсунган оммавий ахборот воситаларининг Қирғизистонга хужуми, уларнинг бу мамлакатни тўғридан тўғри террорчиларни йўллаб қувватлашда айблаганини тушунтириб ўтирмади.

Тожикистон президенти Эмомали Рахмоннинг хам ташрифидан фойдаланиб у нега тожик исте’молчиларга газни икки баробар қисқартирганини тушунтирмади ва ўша ёқнинг ўзида қирғиз ва тожик хамкасблари билан сув муаммосини хал қилиб олмади.

Бунинг ўрнига Каримов Афғонистон хақида гапирди. Унинг фикрича 30 йилдан бери Афғонистонда давом этаётган урушни тўхтатмасдан туриб, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик хақида гапириш фойдасиз.

Бу фикрга қўшилмаслик қийин, аммо Афғонистондаги урушсиз Ислом Каримов нима қиларди?

Uznews.net
Просмотров: 1267 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz