Четверг, 24-05-02, 12:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 18 » Озодлик хабари
20:58
Озодлик хабари

Европа Иттифоқи огоҳликка чорланди

Бундай чақириқларга жавобан жаноб Морел¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти Тошкент билан мулоқот мавзуи эканини таъкидлаб келмоқда.

18.06.2009 Садриддин

Қатор халқаро ҳуқуқ фаоллари иттифоқнинг Марказий Осиë бўйича маъсулига мурожаат қилиб¸ уни Ўзбекистондаги сиëсий тутқунларни озод қилиш борасида лоқайдлик уйқусидан уйғонишга чақирдилар.

Европадаги бир қатор нуфузли инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пъер Морeлга мактуб йўллаб, диссидент ўзбек шоири Юсуф Жуманинг қамоқдан озод қилинишида кўмаклашишни сўрадилар.

Бу ташкилотлар Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларида Юсуф Жума тақдири кун тартибининг бош масалаларидан бири бўлишини талаб қилмоқдалар.

Бу мактубга Франциядаги Қийноқлар ва ўлим жазосига қарши миллий ассоциация (АСАТ- France) президенти Анна Сесил Антони, Марказий Oсиёдаги Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева, Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) президенти Соуҳайр Белҳассен, Инсон ҳукуқи ҳимоячиларига ёрдам қилиш жамғармаси директори Мери Лолор, Женевадаги қийноқларга қарши халқаро ташкилот бош котиби Эрик Сотта, Ўзбекистондаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева ва яна бир қанча инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро гуруҳ фаоллари имзо чеккан.

Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси етакчиси Надежда Отаеванинг Озодликка айтишича,  мактуб Европа Иттифоқининг Юсуф Жумани озод қилишга қаратилган ҳаракатларини тезлаштириш мақсадида ёзилди:

- Юсуф Жуманинг аҳволи ҳозир жуда оғир. Унинг олдига киргани адвокатига ҳам рухсат берилмаяпти.

Юсуф Жуманинг қизи отасини сўнгги бор қамоқда кўрганида, унинг қийноқларга солинганини ва тиббий ёрдамга жуда муҳтож эканлигини ёзган эди.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг бу ҳақда бонг урганлари ҳам натижа бермаяпти.

Шунинг учун биз Пьер Морeлга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукумати билан бўладиган ҳар қандай учрашувда бу масалани кўндаланг қўйишни илтмос қилдик, дейди Надежда Отаева.

Отаеванинг айтишича, ўтган йили ўз ташкилоти шу масалада Европа Иттифоқига мурожаат қилган эди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ҳукумати билан бўлган учрашувида бу масала кўтарилган ва ўзбек томони бу ишни ўрганиб чиқишга ваъда бергани айтилган эди. Бироқ¸ шу пайтгача Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам¸ Европа Иттифоқидан ҳам ҳеч қандай жавоб йўқ:

- Инсон ҳуқуқлари борасида Андижон воқеаларидан кейин Европа Иттифоқи ўзининг принципиал позициясини бир неча бор изҳор қилган эди.

Кейин унинг ўз позициясидан воз кечганлиги, менинг назаримда, кечирилиб бўлмас ҳолатдир. Чунки, Ўзбекистонда сиёсий тутқунлар сони камайиш ўрнига ошиб бормоқда.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари гўёки сўнгги нафасларини олишмоқда¸ Европа Иттифоқи эса вазият билан муроса қилмоқда.

Биз Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, ана шу лоқайдлик уйқусидан уйғонишга ва Юсуф Жума сингари сиёсий тутқунларни озод қилишда фаол ҳаракат бошлашини талаб қилаяпмиз, дейди Надежда Отаева.

Унинг сўзларига кўра, бу ташкилотлар нафақат Юсуф Жума, балки Ўзбекистон қамоқхонларида сақланаётган ёзувчи Мамадали Маҳмудов, журналист Солижон Абдураҳмонов, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Аъзам Турғунов ва бошқа сиёсий тутқунларни озод қилишда кўмаклашишни Европа Иттифоқидан мунтазам сўраб келмоқдалар.
Просмотров: 1018 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz