Среда, 24-05-08, 20:54

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 20 » BBC хабари
11:42
BBC хабари
Би-би-си меҳмони - атоқли сиёсий арбоб Эдуард Шеварднадзе
Собиқ Шўролар Иттифоқининг сўнгги ташқи ишлар вазири бўлган Эдуард Шеварднадзе ўз даврининг энг таниқли ва ҳурматга лойиқ сиёсатчиси сифатида кўрилади.
Собиқ Шўролар Иттифоқининг сўнгги ташқи ишлар вазири бўлган Эдуард Шеварднадзе ўз даврининг энг таниқли ва ҳурматга лойиқ сиёсатчиси сифатида кўрилади.
Эдуард Шеварднадзе ҳақли равишда ўтган асрнинг энг таниқли ва ўзига хос сиёсатчиларидан бири саналади.

Шеварднадзенинг шахси доимо қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлиб келган. Кимлардир уни қувлиги учун ёқтиришмаган эса, бошқалари тажрибаси ва ишлаш маҳоратига тан беришган.

Қандай бўлишидан қатъиназар, Эдуард Шеварднадзе СССР Ташқи ишлар вазири лавозимида тарихий воқеаларда фаол иштирок этган ва парчаланиб кетиши ортидан Гуржистонни 10 йил давомида бошқарган сиёсатчидир.


Би-би-си: Жаноб Шеварднадзе, сизнинг шахсингиз, сиёсий фаолиятингиз муштарийларимизда жуда катта қизиқиш уйғотгани боис биз улардан ўнлаб мактублар олдик. Ва эфир вақтимиз имкон берган даражада уларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз. Илк саволимиз Ўзбекистондан, Собиржондан. У киши, “Гамаржоба”, яъни грузинчасига ассалому алайкумдан сўнг, “Жаноб Шеварнадзе, Гуржистондаги инқилоб қандай натижаларга эришди? Гуржистон мазкур инқилоб ортидан янада демократик ва фаровон ҳаёт сари қадам қўйди, деб ўйлайсизми?” деб сўраганлар:

Эдуард Шеварднадзе: Мен бу хусусда бир неча бор ўз фикрларимни изҳор этганман. Гуржистонда вазият ўта кескинлашган, ҳаттоки ҳалокатли даражага етиб қолган деб ҳам айтиш мумкин. Рост, Гуржистоннинг Россия қўшинлари томонидан ишғол этилган ҳудудлари қисман озод этилди. Лекин ҳамон каттагина қисми расмий Тбилиси назоратидан ташқарида қолмоқда. Бунинг устига-устак, Гуржистоннинг бир бўлаги бўлган бўлгинчи Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари Россия томонидан мустақил, дея эълон қилинди.

Би-би-си: Жаноб Шеварднадзе, сизнингча, Гуржистон президент Михаил Саакашвили раҳбарлиги остида тўғри йўлдан кетаяптими?

Эдуард Шеварднадзе: Ҳозир Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили олиб бораётган сиёсат учун нафақат унинг ўзи, балки бутун халқ ҳам жавобгардир. Чунки гуржи халқининг ўзи Михаил Саакашвилини иккинчи бор кўпчилик овоз билан президентлик лавозимига қайта сайлади. Шунинг учун ҳам Гуржистонда кечаётган ҳодисаларда фақат бир кишини айбдор қилиш мумкин эмас. Чунки бу қарорни гуржи халқи берган.

Би-би-си: Жаноб Шеварднадзе, Собиржоннинг иккинчи саволларига қайтсак. У киши, “Гуржистон Барқут инқилоби ортидан янада демократик ва фаровон ҳаёт сари қадам қўйди, деб ўйлайсизми?” деб ҳам қизиққандилар:

Эдуард Шеварднадзе: Йўқ, йўқ, аксинча, кўп нарсалар салбий томонга ўзгарди. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, икки бор намойишчилар қуроллар ёрдамида куч билан тарқатилди. Телевидение, оммавий-ахборот воситалари остин-устун қилинди. Мен ўз иш тажрибамда бу каби ҳолатга ҳеч қачон гувоҳ бўлмагандим. Энг катта хато эса, Цхинвалига киришимиз бўлди. Бунга йўл қўйилмаслиги лозим эди.

Би-би-си: Ҳозир янги гуржи ҳукумати билан бирор бир алоқангиз борми?

Эдуард Шеварднадзе: Йўқ, деярли мулоқот қилмайман. Чунки бунга унчалик ҳам қизиқишим йўқ. Агар менда бирор бир масала юзасидан фикр пайдо бўлгудек бўлса, мана, матбуот бор, телевидение бор. Бу маънода эркинлигингизни ҳеч ким чекламайди. Шу сабабдан ҳам Гуржистон раҳбарияти билан нима хусусда гаплашишим керак, мен ўз фикрларимни ҳамиша ошкора баён қиламан.

Би-би-си: Агар гапнинг дангалини айтадиган бўлсак, 2003 йилда Барқут инқилоби ортидан президентлик курсисини топшириш сиз учун қанчалик оғир бўлган?

Эдуард Шеварднадзе: Мен ҳар доим бу масалада гапнинг ростини гапирганман. Бу ўша пайтда берилган яккаю ягона тўғри қарор эди. Менда икки хил танлов имконияти бор эди: ёки катта сондаги инсонларнинг қонини тўкиш, ва ёки президентлик лавозимидан истеъфо бериш...Мен иккинчи йўлни танладим ва ҳозир ўз танловимдан афсусда эмасман. Чунки ўз халқимнинг қонини тўкишни истамадим.

Би-би-си: Олмониядан Муродбек Фахр эса, “Жаноб Шеварднадзе, сизга маълумки, ҳар бир давлат раҳбари ўз халқининг фаровонлигини ўйлаши керак. Аммо Каримовни шахсан таниган инсон сифатида(сиёсатчи сифатида эмас) айтингчи, нима учун у ўз халқини бунчалар ёмон кўради? Акс ҳолда у ҳам Сиз каби ўз халқининг тинчлиги ва фаровонлигини ўйлаб, анча олдин ҳукуматни тарк этарди, шундай эмасми?” деб сўраяптилар. Ўзбекистондан Шота Раҳимов эса, “Сизнинг ҳокимиятдан кетишингиз виждонли одамнинг иши эди, айтингчи, сиз президент Ислом Каримовни ҳам шундай одам деб ўйлайсизми,” деб савол йўллаганлар. Шунингдек, Умида Ниёзова ҳам шунга ўхшаш мазмунда савол берибдилар:

Эдуард Шеварднадзе: Мен сизнинг президентингиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мен уни виждонли, ҳалол инсон сифатида билардим. Ҳозир эса, учрашмаганимизга ҳам анча бўлиб қолди. Шунинг учун бу масалада хулосани ўзбек халқининг ўзи чиқариши керак, деб ўйлайман.

Би-би-си: Ўзбекистондан Толиб эса, “Президент Ислом Каримовнинг бугунги кундаги сиёсатига қандай баҳо берасиз? Бизда ҳам норозиликлар Гуржистонда бўлаётганидек оммавий тус олишига ишонасизми?” деб қизиққанлар.

Эдуард Шеварднадзе: Мен бундай деб айта олмайман. Чунки Ўзбекистондаги жорий вазиятдан яхши хабардор эмасман. Ўзбекистон президенти ёки ўзбек ҳукумати вакиллари билан ҳам мулоқотда эмасман. Ҳар қандай нарса юз бериши мумкин. Лекин менга маълуми шуки, яқин-яқингача Ўзбекистондаги вазият нисбатан тинч, осойишта....

Би-би-си: Яшаш манзилларини аниқ кўрсатмаган Суҳроб, “Эдуард ака, сизга саволим шуки, Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Коммунистик партияси биринчи котиблигига тайинланиши қандай бўлган? Сиз ўша пайтда ҳар ҳолда Сиёсий Бюро аъзоси эдингиз,..” деб савол йўллабдилар:

Эдуард Шеварднадзе: Биласизми, тартиб-қоидалар барча республикалар учун бир хил эди. Жумладан, Ўзбекистон ёки Гуржистон учун ҳам. Тўғри, мен ўша пайтда Сиёсий Бюро аъзоси эдим. Сиёсий Бюро эса, Ислом Каримовнинг номзодини қўллаб-қувватлади. Чунки Каримовнинг фойдасига ўйновчи омиллар бор эди. Ислом Каримов етарли даражада тажрибага эга, яхши тарбия мактабини кўрган, тартиб-интизомли,..сиёсатчи эди. Мен ўзим Каримовнинг номзодини қўллаб-қувватлаганман. Бунга юқорида тилга олиб ўтган омиллар сабаб бўлган. Жараён баҳсларсиз кечган. Ислом Каримовнинг номзоди бир овоздан ёқланган.

Би-би-си: Прагадан Жаҳон Ражабий эса, “Эшитишимизча, Гуржистондаги Барқут инқилобидан сўнг Ўзбекистон президенти билан орангизда телефон мулоқоти бўлган ва сиз Ислом Каримовга “Сорос”дан узоқроқ бўл, деб маслаҳат берган экансиз. Ва шундан сўнг Тошкентдаги “Сорос” жамғармаси ёпилган эмиш. Шу ҳолатга аниқлик кирита оласизми? Умуман, Жорж Сороснинг Очиқ жамият институтлари борасида фикрингиз қандай?” деб қизиққанлар:

Эдуард Шеварднадзе: Мен Гуржистонга қайтганимдан сўнг ҳақиқатда ҳам Тошкентда 2-3 маротаба бўлганман. Адашмасам, тўқсонинчи йилларнинг бошларида эди. Президент Каримов ҳам Гуржистонга келган. Муносабатларимиз яхши эди. Гоҳида у мени таклиф этарди, гоҳида мен уни...Бу ўринда ҳеч бир муаммо бўлмаган. “Сорос” масаласида эса мен Каримов билан гаплашмаганман. Чунки бунга асос йўқ эди. Нима, шикоят қилган бўлармидим, йўқ, йўқ, бу ҳақиқатдан йироқ гап. Барқут инқилоби ортидан мен Каримовга қўнғироқ қилган бўлишим мумкин. Лекин айнан “Сорос” масаласида эмас. Жаҳон Ражабийнинг сўнгги саволларига келадиган бўлсак, биласизми, Америка Қўшма Штатларида моҳиятан ҳукуматнинг сиёсатига мос тушмайдиган тарзда фаолият олиб борувчи муайян гуруҳлар бор. “Сорос” айнан шундай йўл тутган. Гуржистонда вазият жуда оғир бўлган пайтда у дастлаб бизга ёрдам берган. Аммо кейин мухолифатнинг томонига ўтиб олди.

Би-би-си: Сизнингча, Гуржистонда кечган ҳодисаларда айнан “Сорос” жамғармаси айбдор?

Эдуард Шеварднадзе: Муайян маънода ҳа.

Би-би-си: Буюк Британиядан Малик, “Айрим маълумотларга қараганда, Тожикистондаги алюминий заводи Сизнинг ҳаракатларингиз туфайли Гуржистонда эмас, айнан Тожикистонда қурилган экан. Шу гапларда жон борми? Сиз мазкур заводнинг табиат учун жуда зарарли эканлигини билган эдингизми?” деб сўраяптилар:

Эдуард Шеварднадзе: Йўқ, йўқ, йўқ. Мазкур масалага менинг умуман алоқам бўлмаган.

Би-би-си: Малик яна, Ўзбекистон Коммунистик Партиясининг собиқ биринчи котиби марҳум Шароф Рашидов ва унга қарши 1985 йилда илгари сурилган айбловларга оид фикрингиз билан ҳам қизиққанлар:

Эдуард Шеварднадзе: Биз дўст эдик. Унга қўйилган айбловлардан ҳам, ҳамма-ҳаммасидан хабарим бор. Уни ноқонуний айблашган. Вафотидан кейин ҳаттоки оиласига марҳумнинг жасадини Тошкентда дафн этишга ҳам рухсат беришмаган. Нишонов қудратга келгандан сўнг Тошкент марказидан муносиб бир жой топди ва кейин Рашидовни ўша ерга тупроққа қўйишди. Биз икковимиз унинг қабрида бўлиб, руҳига ҳурмат бажо айлаганмиз. Мен Рашидовни ҳурмат қилганман, жудаям маърифатли инсон, ажойиб адабиётшунос ва шоир эди. Ақлли, мулоҳазали, яхши инсон эди.

Би-би-си: Америкадан Нодир Норматов, “СССРнинг бўлиниб кетиши тўғри бўлганми?” Япониядан Алибек эса, “СССРнинг тарқалиб кетишига ким кўпроқ айбдор?” деб сўрашибди:

Эдуард Шеварднадзе: СССРнинг парчаланиши муқаррар эди. Ҳар қандай империя эртами-кечми таназзулга юз тутади. Мен ҳам қачондир шундай бўлишини кутгандим. Лекин бир 10-12 йиллардан кейин шундай бўлса керак, деб ўйлагандим. Хато қилган эканман. Халқнинг кайфияти Шўролар Иттифоқининг парчаланишига олиб келган асосий сабабдир. Рус халқи бўладими, гуржи халқи бўладими...Бу тўғри қарор бўлган. Чунки бу – халқнинг қарори эди. Бу ерда иқтисодий қийинчиликларнинг ҳеч бир таъсири йўқ. Чунки иқтисодий муаммолар ҳар доим бўлган. Нима, Чор Россияси даврида иқтисодий қийинчиликлар йўқмиди?

Би-би-си: Америкадан Бек, “Саакашвили деб Гуржистон Жанубий Осетия ва Абхазиядан айрилди. Айтингчи, Гуржистон бу икки бўлгинчи минтақа назоратини яна ўз қўлига ола биладими?”, Олмониядан Муродбек Фахр эса, “Абхазлар ва осетинлар ўзларини Гуржистонга қарашли эмасмиз деб ўйлашади, нима, уларнинг мустақил бўлишга ҳақлари йўқми,” деб сўрашибди. Яна Америкадан Элчибек, Умидахон Ниёзова ҳам худди шу мазмунда савол йўллаганлар...

Эдуард Шеварднадзе: Йўқ, Абхазия ва Жанубий Осетия Гуржистоннинг ҳудудларидир. Асрларки, бу икки минтақа Гуржистонга қараган. Россиянинг бу икки бўлгинчи минтақани мустақил, деб тан олиш қарорини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу ерда икки минтақа нимани исташининг ҳеч бир алоқаси йўқ. Ҳали кўрасиз, муайян вақт ўтгандан кейин, яъни эртами-кечми, абхаз ва осетин халқлари ўз Ватанлари таркибига қайтишади. Бунинг қандай йўл билан амалга ошиши эса, энг аввало ўша халқларнинг иродасига боғлиқ бўлади. Улар вақти келиб, бошқа давлатдан кўра Гуржистон билан бирга бўлиш яхшироқ деган хулосага келишади. Гуржистон ҳеч қачон бу икки минтақанинг эркинлиги, этник ўзига хослигига дахл қилмаган. Гуржистон доимо уларнинг ўз тиллари, маданиятларини ўрганишларига имконият яратиб беришга ҳаракат қилган, Абхазияда Давлат университетини очган, шунингдек, Жанубий Осетия мисолида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Ҳозир ҳеч ким бу ишни қилаётгани йўқ. Россия университетларнинг ўрнига Абхазияда ўз ҳарбий базаларини очди. Мана, сизга мисол. Бу икки халқ эртами-кечми, ўзларининг тузоққа тушиб қолганликларини англаб етишади.

Би-би-си: Россия Президенти утган йили Гуржистон билан кечган қисқа қуролли можаро ортидан бу икки бўлгинчи минтақага бир неча миллиард доллар молиявий ёрдам беришларини баён қилганди? Мазкур масалада бу каби ваъдаларнинг таъсири қандай бўлиши мумкин?

Эдуард Шеварднадзе: Россия бойлиги ошиб-тошиб ётган давлат эмас. Шундай экан, қандай ҳам ёрдам берган бўларди... Бундан ташқари улар энг аввало ўз ҳарбий базаларини молиялашади.

Би-би-си: Бугун нималар билан бандсиз? Нафақадаги ҳаётингиз қандай кечаяпти?

Эдуард Шеварднадзе: Вақтимни китоб мутоала этиш, китоб ёзиш билан ўтказаяпман. Яқинда бешинчи китобим ҳам нашрдан чиқди. Яъни қўл қовуштириб, қараб ўтирганим йўқ. Асарларимда Москва, Тбилиси ва турли минтақаларда кечган сиёсий фаолиятларим ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилганман.

Би-би-си: Жаноб Шеварднадзе, энг сўнггида, узоқ йиллик сиёсий фаолиятингиз ортидан бугун йўл қўйган хатоларингиз ва ютуқларингизни нимада кўрасиз?

Эдуард Шеварднадзе: Ҳар қандай тирик жон каби мен ҳам хатоларга йўл қўйганман. Ҳозир мен уларни санаб ўтмоқчи эмасман. Агар бу сизни қизиқтирса, сўнгги китобимни олиб ўқинг, унда ҳаммаси батафсил ёзилган. Чунки телефон орқали буларнинг барчасини айтиб бўлмайди. Энг катта ютуғим деб эса, мустақил Гуржистонни айтган бўлардим.

Би-би-си: Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат жаноб Шеварднадзе
Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz