Четверг, 24-05-09, 00:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 21 » Гулнора ОЛТИЕВА. Қаердасиз Мўътабархон!Қаердасиз Умида!
18:55
Гулнора ОЛТИЕВА. Қаердасиз Мўътабархон!Қаердасиз Умида!
 Қаердасиз Мўътабархон! Қаердасиз Умида!
Бугун дунёда аёлларнинг овози кучли. Уларни тингламайдиган идора ва шахслар оз. Шундан фойдаланиб мен яна бир марта Мўътабар Тожибоева ва Умида Ниёзоваларга мурожаат қилмоқчиман.

Менга ёрдам қўлини чўзиб шоирингиз Юсуф Жума озодлиги учун бонг урсангиз!

Шоирингиз деб бекорга айтмадим. Сизнинг бошингизга оғир кунлар келганда Юсуф акам Ватанда туриб сизнинг ҳимоянгизга отланган эдилар.  

Мана бу шеърлари ўшанда ёзилган ва матбуотда эълон қилинганди׃

Умиданинг қўлларида кишанлар,
Зиндон – тонгсиз тунлар дилин тешганлар.

Қизи хордир, тинч ухлайди кўр қавм-
Оналарин мустабидга қўшганлар.

Эл хобини бузолмайди ҳеч қачон
Мўътабардай турмаларга тушганлар.

Гулбаҳорлар кўрар на гул, на баҳор,
Қамоқ деган дошқозонда пишганлар.

Лоқайд ёвдир, қўрқоқ ёвдир, водариғ,
Тинч ухлайди халқмиз деган душманлар.
29.01.07.

Бугун Сизлар – Мўътабархон ҳам, Умидахон ҳам – чет элдасизлар ва сизларнинг катта имкониятларингиз бор. Жар солсаларингиз дунё эшитади.

Менинг пикетларим ва намойишларимдан баъзилар юз бурмоқдалар, ҳатто ёритмаяптилар. Шундай пайтда сиз менга ва қолаверса шоирингиз Юсуф Жумага мадад бўлишингиз мумкин!

Қаердасиз Мўътабархон!

Қаердасиз Умида!

Гулнора Олтиева.

Таҳририятдан׃ Ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жуманинг ушбу шеъри 2007 йилнинг 29 январида “Туронзамин”да ҳам эълон қилинганди.
 
manba  rizobek.ucoz.ru

Мутабар Таджибева   (Сегодня 5:24 Pm)
Хурматли Гулнора опа. Сизнинг менга ва Умидага килган мурожаатингизни укидим. Эсингизда булса Сиз менга Америка Кушма Штатлари Давлат Департаментининг мукофотини топшириш маросимида узингизнинг АКШ Давлат котиби Хиллери Клинтонга ёзган мурожаатингизни топширишимни илтимос килгандингиз. Сизни бу илтимосингизни менга етказган фикрдошларимга "Бундай килишим этикага тугри келмайди" деб айтгандим ва сабабини хам тушунтиргандим. Чунки биз мукофот совриндорлари мамлакатимиздаги аянчли ахвол ва узимизни кийнаётган муаммолар хакида Америкалик жамоатчилик вакилларига алохида маърузалар килгандик. Маърузам асосан узбекистон камокхоналарида ётган сиёсий махбусларга багшланганди. Бундан ташкари жуда куплаб учрашувларда хам мен айнан сиёсий махбусларни озод килиш масаласини уртага куйгандим. Мукофот топшириш маросимида эса бизларга факатгина мукофотларни кабул килиб олишимизни, бошка фикрлар ва таклифларни эса учрашувларда бемалол мухокама килишимизни айтишганди. Шунинг учун "узбек халки оддий нарсани хам тушунмас "ёввойи" халк экан" деган тушунчага бормасликлари учун "маросим пайтида мактубни топширишим этикага тугри келмайди" дегандим.

Кейинги мурожаатингизга келсак, албатта Юсуф Жумани мен хакли равишда мени шоирим деб атайман. Чунки мен 2003-2004 йилларда указган пикетларимда купинча Юсуф Жуманинг "Бош назоратчи тунгизнинг шикоятчи булбулга жавоби" шеърини плакатга ёзиб чикиб пикет килардим. Хаттоки Нобел комитети томонидан Швейцарияда 2006 йилда чоп этилиб бутун дунёга таркатилган "Дунёни узгартираётган 1000 аёл" номли китобдаги расмимда хам белимда белбог ва кулимда уша шеър ёзилган плакат билан тушган суратим босиб чикарилган.

Юсуф Жумани унутганим йук. Юсуф Жумани хам, Аъзвам Тургуновни хам, Солижон Абдурахмоновни хам ва бошка кисматдошларимни хам унитишга айнан мени хакким йук. Лекин аввалгилардек пикетларга чикишга хозирда мени соглигим умуман кутармайди. Мени Европага нима учун келганимни яхши биласиз. Айнан соглигим ёмонлиги учун. Мана хозирда учинчи операцияга тайёрланаяпман. Лекин бу дегани фаолиятни тухтатдим дегани эмас. Мени кулимда жуда куп ута мухим хужжатлар бор. Шу хужжатлар асосида бажарадиган ишларимни йулга куяяпман. Хозирча бу хужжатлар устида ишлаяпман.

Юсуф Жума химояси учун харакат килишимни сураб менга муржаат килган кунингиздан 3 кун аввал худди шу масалада ута мухим бир хужжатга 10га якин нуфузли ташкилотлар каторида имзо чекканман. Агар бу хужжатни матбуотда эълон килиш мумкин дейишса уни юбораман. Ана ушанда сукутда эмаслигимга ишонч хосил киласиз.

Мен аввал хам айтганман, хозир хам такрорлайман. демократия принциипларини куллаб кувватлагани учун камокка олинган ва Узбекистон камокхоналарида азоб чекаётган хар бир фикрдошимнинг озодлиги учун курашиш менинг хаётим мазмунидир. Умримни бир куни колсада уша умримни дустларимнинг озодлиги учун сарфлайман.

Хурмат билан Муътабар


Просмотров: 1767 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz