Среда, 24-05-08, 13:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 21 » Ёдгор Турлибеков: 20 - июн қочқинлар куни
19:10
Ёдгор Турлибеков: 20 - июн қочқинлар куни

Жаҳонда 40 миллионга яқин қочқинлар рўйхатга олинган


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътироф этган бу кунда хозир, Жаҳонда 40 миллионга яқин қочқинлар рўйхатга олинган. Биз бу рақмни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссари жаноб Антонио Гуттерешнинг 2007 йилдаги Бишкекка ташрифи пайтидадаги ўша ердаги қочқинлар билан суҳбатидан эшитиб ҳайрон қолган эдик.

Бишкекдаги қочқинлар билан шуғулланувчи БМТ нинг қароргоҳидаги бу учрашувда бизнинг вакилимиз бўлган А. С. нинг бирнеча саволларига Жаноб Антонио Гуттереш тўлиқ жавоб бераркан, ундан Жаҳон халқларининг бунча вакиллари қандай қилиб кўчада қолиши мумкин, нега улар ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлганлар деган саволга ҳам ундан аниқ жавобларни олдик.

Англашимизча, бунча қочқинларни рўйхатдан ўтказиш ишларининг ўзи бир олам ташвиш, бунча қочқинларни иккинчи ва учинчи мамлакатларга элтиш ва уларни уй жой, озиқ овқат ва кийим кечаклар билан таъминлаш эса, жуда кўп муаммоли масалаларни келтириб чиқараркан.

Яна хар бир қочқиннинг ўзи ва айниқса улар қаромоғидаги ёш болаларининг соғликларини таъминлаш каби ишларни амалга оширишни ҳам тақозо этаркан.

Афсусларким, айрим давлатларнинг бу сохадаги хар йил ажратилган маблағларнинг баъзида жуда кечикиши натижасида бизнинг юқоридаги айтилган инсонпарварлик ишлар ва ёрдамларни амалга ошириш бизларнинг олдимизда катта  муаммоларни туғдирмоқда дейди Жаноб Гуттереш.

Шу ерда БМТнинг қочқинлар билан ишлайдиган Бишкек бўлимида рўйхатдан ўтган қочқинлар аҳволлари қандай деган саволга, инсон хуқуқлари ҳимоячиси ва қочқинлик даврининг бир йилдан ортиғини шу ерда ўтказган қочқин сифатида бу саволга жавоб бериб ўтмоқчиман.

Мен дастлаб Қирғизистондаги яна бир шундай БМТнинг қочқинлар билан шуғулланувчи Ош шаҳри бўлимида рўйхатдан ўтган эдим. Бу ерда менга кўп яшаш насиб қилмади, чунки менга у ердаги ходимлар сизнинг инсон хуқуқларида фаолиятингиз учун, биз сизнинг бу ердаги хавфсизлигингизни таъминлашга имкониятларимиз чегараланган дейишди.

Кейин билишимча Ош шаҳрида Ўзбекистондан келган журналист ва инсон хуқуқлари фаолларини Ўзбекистон Хукумати томонидан бу ерда мавжуд яширин гуруҳлар мунтазам ҳатто ўнталаб “ўғирлаб” кетаётганлиги мени таажублантирди.

У ердаги янги таниш билишларнинг айтишича, менинг кўчаларда якка юрмаслигим керак экан, аммо уй “қамоғи” да  4 кун ўтиргандан кейин мени қочқинлар офиси ходимлари 1000 кмча узоқдаги Бишкек шахридаги Миграция Маркази ва БМТ қочқинлар идораларига элтишиб, ўша ерда хужжатларим расмийлаштирилди.

Қочқинларнинг аҳвол ва турмушларини жуда қисқа айтганда ёмон даражада эди. Ўзбекистондан келган қочқинларнинг асосий қисмини андижонликлар ташкил этса, уларнинг ўша тўпалон кезлари Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик ходимлари томонидан яширин туширилган видео тасвирларга тушиб қолган ва ҳатто уларнинг қариндош уруғларигача бу қирғиндан сўнг чидаб бўлмас саноқсиз дўқ пўписалари ва қама-қамаларнинг авжига чиқиб кетганлиги сабаб бўлган.

Бечора қочқинларнинг ҳатто уйларига телефон қилаолмаётгани, агар шундай бўлса Андижондаги телефон гўшагини кўтарган оиланинг бошига турли муаммолар туғилиб улар ҳам ҳибсга олиниб тергов, бошланганини кўриш мумкин бўлгани учун улар Бишкекда уйлари билан тамом алоқасиз яшашга мажбур эдилар.

Бунинг устига Миграциянинг қочқинларига ишлаш хуқуқларининг кафолати йўқлиги  ва уларга моддий ёрдам кўрсатувчи  “Адилет” ва “Коун партер” ташкилотларининг 3 ва 4 ойдаги бир марта берадиган ёрдамлари мутлақо озлиги бу қочқинларнинг жуда арзон ва қишда иситилмайдиган хонадонларни топиб бола чақалари билан яшашларига мажбур эдилар.

Жуда узоқ масофаларга микроавтобусларга пули йўқлиги учун, улар пиёда юриб, бозорларда эса энг арзон озиқ овқатларни харид қилар, электр ва газ хизматларига ҳам тўлайдиган пуллари етмасдан бир амаллаб қочқинликнинг азобига чидар эдилар.

Бундай азоблардан мен ҳам узоқ эмасдим, оладиган халқаро ташкилотлардан гоҳо ёрдамлар бирнеча ой узилиб қолганида қийналиб ўзлари зўрға кунларини кўриб юрган андижонликлардан ҳам бирнеча бор қарз сўрашга мажбур бўлганман.

Ўша даврларни эсларканман, Ўзбекистон қочқинларига бундай кишиларнинг дарбадар бўлиб, бола чақалари билан ўзга юртларда иш излаб кун кўришга мажбур бўлиб кун кўраётганлариниинг ҳам  қочқинлар каби қиёс этгим келади.

Уларнинг ўз ватанларини зорланиб соғинаётганларини ва турмуш шароитлари кундан кун оғирлашаётган ўзбек халқининг ўз ватанларида туриб камбағал ва  қашшоқ  эканлигининг сир эмаслигига имоним юз марта комил бўлган.

Бундай ўта салбий ҳолатларга ким сабабчи ва гуллаб яшнаши керак бўлган бу ўлка ва унинг улкан халқига бугун ким азоб бермоқда, наҳотки бундай бахтдан маҳрум бой бадавлат эмас, шунчаки камтарона яшайолмаган меҳнатсевар бу халқнинг қисматлари бугунги ҳолатга тушиб қолса, унинг эртаси нима бўларкан, деган ташвишлар билан уйқуларим қочиб кетади.

Хўш айтинг, қочоқликдан қандай қочиш керак?

Бунинг учун Каримовга қачон инсоф бераркан, деб унинг тахтдан ўз ихтиёри билан кетишини яна сабр тоқатлик билан кутиш керакка ўхшамоқда, зероки аниқ нарса шуки, уни менимча таёқ билан ҳайдасанг ҳам тахтдан тушмасликка харакат қиладиган одам экани кечаги ўтган сайловнинг ўзи яққол кўрсатиб турмаяпдими? Демоқчиман.

                                                   

                                                  . Июн 2009 йил АҚШ, Питсбург

                                                    Турлибеков Ёдгор


http://mediauz.ucoz.ru/news/2009-06-20-419

Просмотров: 1134 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz