Озодлик овози бўғилган минглар минбари эмасми?
Ҳурматли
“Birdamlik.info” ўқувчилари, мен ушбу мақоламда Озодлик радиоси ҳақида
ўз фикрларимни билдирсам дегандим. Ўзингизга маълумки, Озодлик радиоси
АҚШ ҳукумати томонидан ташкил қилинган ва АҚШ Конгресси томонидан
таъминланади. Озодлик радиосининг асосий мақсади мустабид ёки золим
режимлар бошқарувидаги давлатларнинг нотўғри олиб бораётган сиёсатига
қарши йўналтирилган эди, яъни радио орқали ахборотларни рўй-рост эфирга
узатиб ва таҳлил қилиб, жамоатчиликка етазиш.
Шу билан бирга асосан СССРга қарши йўналтирилган эди. АҚШ
ҳукуматининиг асосий мақсадларидан бири СССРни тинч йўл билан парчалаш
эди. Шундай қилиб АҚШ ҳукумати ўз олдига қўйган мақсадига 1991 йили
эришди. СССР муз эригандай эриб йўқ бўлди ва унинг ўрнида мустақил
давлатлар пайдо бўлди, кейинчалик бу давлатлар ўзаро келишиб,
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аталмиш тузилмани (1991-11-декабрьда)
яратди. АҚШ ҳукумати СССРни парчаланганлигидан қаноат ҳосил қилмади ва
МДҲ халқлари тилларида ўз эшиттиришларини давом эттиришга қарор қилди.
АҚШ ҳукумати эшиттиришлар сифатини яхшилаш мақсадида Озодлик радиоси
қароргоҳини Германиянинг Мюнхен шаҳридан Чехиянинг пойтахти Прага
шаҳрига кўчирди.
Озодлик радиосининг асосий вазифаларидан бири ҳозирда мухолифат
аъзолари ва бошқа гуруҳдаги фаоллар билан мулоқот қилиб, рўй-рост
ахборотларни халққа етказиш, у шунга интилиши керак. Мухолифат
партиялардан “Бирлик халқ ҳаракати” партияси, “Эрк” демократик
партияси, “Озод деҳқонлар” партияси ва инсон ҳуқуқлари жамиятлари
чиқишлари учун Озодлик радиоси тенг имкон яратиши керак.
Яъни эфир орқали буларнинг ҳаммасига ўз истакларини баён қилиши учун
“вақт” бериши керак. Мисол учун “Бирдамлик” ҳаракати учун ҳам эфирда 10
дақиқа вақт берилиши керак. Озодлик радиоси 4 соат ўзбек тилида
эшиттиришлар олиб боради. Бир ҳил мавзуни такрорлаш ўрнига фаолларга
эфирда ўрин берилса жуда соз бўларди. Балким,
“Бирдамлик” ҳаракатидагиларни эфирга чиқишларини таъминлаш учун
айрим кадрларни янгилаш лозимдур, буни ҳам ўйлаб кўришдан чўчимаслик
керак. Озодлик радосини Ўзбекистон ва ҳатто чет элдаги ўзбеклар мароқ
билан тинглашади. Озодлик радиоси халқнинг иродасини ифода этиши керак
бўлган радио. Ахир шундай эмасми, агар шундай бўлса унутмаслик керакки,
эфирга яқинлаштирилмаётган кишилар ҳам ўша ўзбек халқининг вакилларидир.
Озодлик радиосининг ВВС ва Америка овози радиоларидан фарқли жиҳати
бор, яъни унинг дастурлари ўзгача. Савол пайдо бўлади, нима учун ўзга
ҳаракат ва ёки мухолиф бирлашмаларининг эфирга чиқиш ёки чиқмаслигини
радиога алоқаси бўлмаган кимсалар белгилаб бериши керак. Уларнинг
радиога моддий ёки бошқа кўринишдаги ўтказиб қўйган жойи борми?
Нима учун радио ходимлари одамларни ажратишдек бемаза кампанияда
иштирок этади, ахир минбар ҳамма учун эмасми, фақат маъқул келганлар
учунми? Бу каби саволларнинг пайдо бўлиши ҳайирли мақсадларни кўзлаган
радио учун яхши баҳо бермайди. Мен ўйлайманки, Озодлик радиоси
раҳбарлари бу ҳақда жиддий ўйлаб кўради.
Радио эса холислик ва овози бўғилган минглар учун альтернатив минбар
мақомини қайта тиклайди ва кимлардир у қадар ёқтирмайдиган овозларни
цензура қилмайди, уларнинг эфир сари интилишларига қарши чиқмайди. Зеро
унинг асосий принциплари ҳам ҳамма гапириш истагидагшиларга гапириш
имконини яратиб бериш. Акс ҳолда радио ҳам худди ўзбек матбуоти сингари
фақат маълум доирадаги инсонлар фикрини ёритувчи “хизмат”даги радиога
айланиб қолади.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Исақжон Зокиров, Айдахо штатининг Бойсе шаҳри АҚШ
http://mediauz.ucoz.ru/news/2009-06-12-416
|